Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа


Download 0.99 Mb.
bet8/13
Sana23.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1225622
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-мавзу

Ёдда тутинг:

Пойтахт бош шахар ҳисобланиши билан бирга, у маъмурий марказ ҳисобланади. Қоидага асосан пойтахтда давлат бошлиғи идораси (Президент Маҳкамаси), ҳукумат, парламент ва марказий суд идоралари жойлашади. Молия муассасаларининг марказий идоралари марказда жойлашади. Пойтахт маълум бир вилоят ҳудудида жойлашсада, у марказга бўйсунади, яъни у вилоятга тенг келадиган даража-маъмурий-ҳудудий тузилиш мақомига эгадир.
Ў збекистон пойтахти Тошкент шаҳри бўлиб, у пойтахтга тегишли барча белги ва хусусиятларга эга. Тошкент Ўзбекистоннинг энг катта (аҳоли сони, ҳудуди жиҳатидан ҳам) шаҳридир. У энг йирик сиёсий ва иқтисодий марказдир. Унда барча марказий давлат ва жамоат идораларидан бошқа, маданий-маърифий муассасаларнинг ҳам асосий қисми жойлашган. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг 20% га яқини пойтахт – Тошкентда ишлаб чиқарилади.
Тошкентда, хорижий мамлакатларнинг ваколатхоналари, БМТ ва унинг тизимидаги ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ каби халқаро ташкилотлар, ЁХХТ ваколатхоналари жойлашган.
Кейинги вақтларда Тошкентда олиб борилаётган ишлар, Тошкентни пойтахт сифатидаги қиёфасини, вазифасини ривожланишига тасир қилмоқда.
Ўзбекистон халқи ҳисобида давлатни суверенитетга эришиши натижасида хақиқий мустақиллик намоён бўлиши энг муҳим воқеадир.
Мамлакатимиздаги ҳамма ўзгаришларни асоси давлат суверенитетига эга бўлишликдир. Бу масала Конституцияда етарли даражада мустаҳкамланди.
Ҳозирги пайтда ҳам суверенитетни мустаҳкамлаш у билан боғлиқ, хавфсизликни мамлакат чегараларини сақлаш ишлари устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятида тўла ҳуқуқли иштирокчисига айланиши ҳам суверенитет натижасидир.


5. Ўзбекистон ҳудуди ва чегарасининг дахлсизлиги.
Давлат суверенитети ҳар бир мамлакатга, ҳар қандай масаларни мустақил ҳал қила олиш имкониятини беради. Энг аввло давлатнинг мустақиллиги, у ўзининг миллий давлат тузилишини, маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизимини мустақил, халқ хоҳиш иродасидан келиб чиқиб ҳал қилиш имкониятини беради.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling