Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа
Download 0.99 Mb.
|
3-мавзу
Ёдда тутинг:
Конуституция қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ўн биринчи сессиясидаги, Президент нутқида “Бугун эса Ватанимиз муайян чегара ва қиёфа касб этди”12 деб қайд қилинган эди. Шу сессияда қабул қилинган ҳаётимиз дастури бўлиб қолган Конституцияда эса “Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир” деб мустаҳкамлаб қўйилди (3-модда). Ҳақиқатда ҳам маълум ҳудудни бўлиши давлатнинг ажралмас хусусияти, шартидир. Давлат (мамлакат) аниқ бир ҳудудда фаолият кўрсатади. Ҳудуд эса маълум чегарага эга. Ана шу чегарани давлатни розилигисиз ҳеч ким, ҳеч қандай ички ва ташқи куч ўзгартира олмайди. Ўзбекистон чегарасини ўзгартириш, чегара ўзгаришига сабаб бўлувчи Республика таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш, уларнинг Ўзбекистон таркибидан чиқариш масаласи, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатига киради (78-модда 6, 10-бандлар). Бошқа ҳеч ким, ҳеч қандай орган ёки тузилма чегара ўзгартириш ваколатига эга эмас. Ўзбекистон чегараси аниқ белгиланган бўлиши билан бирга у дахлсиздир. Бу дегани уни ҳеч қандай йўл билан, ҳатто зўрлик ишлатиб ҳам ўзгартириш мумкин эмас. Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам ўз чегарасини бошқа давлатлар ҳудуди, чегараси ҳисобига кенгайтиришга урунмайди. Чунки Конституциянинг 17-моддасида бошқа давлатлар ҳудуди, чегарасини дахлсизлигини ҳурмат қилиш белгиланган. Ўзбекистон северен давлат сифатида ўз ҳудудини бўлиниб кетишига йўл қўймайди. Ҳудуди бўлиниши учун қилинадиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши тегишли чораларни кўради. Ўзбекистоннинг суверенлиги ҳудудини, чегараларини дахлсизлигини барқарор сақлаш имконини берди. Расмий равишда мустақил Респубика ҳисобланиб, иттифоқ таркибида тузган вақтда, марказни кўрсатмаси, иродаси билан айрим ҳудудларни бошқа республикаларга ўтиб кетиш ҳоллари учраб турар эди. Бу бошқа республикалар мисолида ҳам тез-тез учраб турган. Республикаларни чегара ва ҳудудларини Марказ ташаббуси билан, айрим ҳолларда фақат бир кишини истаги билан осонгина ўзгартириш мумкинлигини ўзи, ҳар қандай республика расмий мустақил давлат ҳисоблансада, аслида суверен ҳуқуқи йўқлигини кўрсатувчи исботдир. Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам суверен давлат бўлгач, бундай ўзбошимчалик барҳам топди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling