Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа


 Мамлакат аҳолисининг тили, урф-одати ва анъаналарининг ҳурмат қилиниши


Download 0.99 Mb.
bet11/13
Sana23.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1225622
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-мавзу

6. Мамлакат аҳолисининг тили, урф-одати ва анъаналарининг ҳурмат қилиниши.
Ўзбекистон демократик жамият қурар экан, тараққиётга хавф солувчи миллатчилик ва буюк давлатчилик шовунизмини ҳар қандай кўринишларини рад этди ва булар мамлакатимизда ҳеч қачон бўлмаслиги чораларини кўрди. Ўзбекистон кўп миллатли давлат ҳисобланади. Мамлакатда яшовчи барча миллат ва элатларни тенглигини таъминламай туриб, барқарорликка эришиб бўлмайди. Миллат ва элатларнинг тенглигини фақат қонунларда белгилаб қўйиш билангина эмас, амалда таъминланса, ижобий натижа беради.
М иллат ва элатларнинг жамият ҳаётида тенглигини таъминлашда кўплаб воситалар бўлиб, улар орасида барча миллат ва элатларнинг, биринчидан, тилларин ҳурмат қилиш ва уни ривожланишига шароит яратиш, иккинчидан, миллат ва элатларнинг анъаналарини ҳурмат қилиш, уларни ривожланишига шароит яратиш, таъсирли, кучли ва самарали воситадир.
Мамлакатимизда турли (рус, қозоқ, тожик, туркман) тилларида ўқиш ташкил қилинган мактабларни мавжудлиги, турли тилларда оммавий ахборот воситалари (журнал, газета, эшиттиришлар) фаолият кўрсатиши бунинг амалий ифодасидир. Фаолият кўрсатаётган турли миллатларнинг миллий-маданий марказлари, камчиликни ташкил этаётгани миллатларни миллий анъаналарини йўқ бўлиб кетмаслиги, уларнинг миллат сифатида яшаб, ривожланишига ёрдам беради.
Айрим собиқ иттифоқчи республикалар (Болтиқбўйи республикалари) каби Ўзбекистонда бошқа миллат ва элатларнинг тили, урф-одатларини чеклашга қаратилган ҳеч қандай уриниш ҳам йўқ ва бундай чеклашларни қонун ҳужжатларида ҳам учратмаймиз.
Ўзбекистон ўз тараққиётини мамлакатда яшовчи барча миллатларнинг тенглиги, миллий маданиятини ривожланиши натижасида кўради.
Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, барча миллатларнинг ривожланишига тенг имконият яратиб берган ва бу Конституцияда ўз ифодасини топган.


Ёдда тутинг:

Республикада яшовчи бошқа миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарин ҳурмат қилиш, улар ҳақида ҳеч қандай чекловчи қоидалари йўқлиги ҳамда уларни ҳимоя қилиш ва ривожланишига олиб келувчи турли жараёнларни яратиш, тадбирларини белгилаш билан амалга ошрилади.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling