Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа
Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари
Download 0.99 Mb.
|
3-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёдда тутинг
4. Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари.
Ҳар қандай давлат ўзининг давлат рамзларига эга бўлиб, улар давлат мустақиллигини ифодаловчи белгилардир. Ёдда тутинг: Д авлат рамзларида мамлакат хусусиятлари, тараққиёт йўли акс эттирилиб, ҳар бирининг тузилиш шакли, мақсади, ишлатилиши алоҳида қонунлар билан тасдиқланади. Давлат рамзларидан бири байроқ бўлиб, “Байроқ тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган9. Байроқ мамлакатимиз ҳудудида илгари мавжуд бўлган қудратли салтанатлар байроғига хос бўлган энг яхлит анъаналарни давом эттирган ҳолда, республиканинг табиатига хос бўлган хусусиятларни, халқимизнинг миллий ва маданий соҳалардаги ўзлигин акс эттирган. Байроқнинг кўриниши, ранги, ундаги белгиларнинг, чуқур маъноси бор. Байроқдаги мовий ранг осмон ва мусаффо сув рамзидир. Оқ ранг тинчлик ва поклик тимсоли, яшил ранг Ўзбекистоннинг гўзал табиатини билдиради. Байроқдаги қизил чизиқлар ҳаёт манбаи қон ифодасидир. Ярим ой ва юлдузлар осмонимиз мусаффолиги ва тинчлигини билдиради. Байроқлар қачон ва қаерда ўрнатилиши, байрам ва бошқа муносабатлар сабабли ўрнатилиши қонунда белгилаб қўйилган. Д авлат рамзларидан яна бири герб бўлиб, у давлатнинг расмий эмблемаси ҳамдир. У муҳрларда, турли расмий ҳужжат нусхаларида, пул бирлигида акс эттирилади. Унинг кўриниши ва ишлатилиши ҳам махсус қонун билан белгиланиб, бундай қонун 1992 йил 2 июлда қабул қилинган10. Ў збекистон гербининг марказида афсонавий ҳумо қуши тасвири ўрин олган бўлиб, у бахт-саодат ва эрксеварлик рамзидир. Гербдаги сакккиз қиррали юлдуз республикамизнинг собит қадамлилик ва барқарорлиги тимсолидир. Ундаги қуёш- йўлимизни ҳамиша ёруғ ва нурафшон бўлишини билдирса, олтин бошоқ ризқимизни бус-бутун бўлиши орзуимиз эканлигини билдиради. Гербдаги пахта – Ўзбекистоннинг миллий бойлигига ишорадир. Бошоқ ва пахтадаги тасма эса халқларимиз дўстлиги, ҳаёт ришталари орқали боғлиқ эканлигимизни кўрсатади. Давлат рамзларидан яна бири Мадҳиядир. Давлат мадҳияси фуқароларга ватанпарварлик ғоясини сингдирувчи чақириқдир. Мадҳия шеър ва мусиқа воситасида ифодаланади. Давлат мадҳияси, тантанали маросимларда, давлат томонидан ўтказиладиган маросимларда ижро этилади. Мадҳия матни, мусиқаси ва қўлланиш тартиби қонун билан белгиланган бўлиб, шундай қонун, 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган11. Давлат рамзларини аҳамияти, муҳимлиги ҳисобга олиниб, Жиноят Кодексининг 215-моддасида, давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Давлатга хос белгилардан бири – бу давлат пойтахтининг мавжудлигидир. Пойтахт мамлакатнинг бош шаҳри ҳисобланади ва унинг алоҳида мақоми белгиланади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling