Мавзу юзасидан маъруза матнлари IX мавзу: Жамиятнинг иқтисодий негизлари режа


 Тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги


Download 284.76 Kb.
bet6/10
Sana23.02.2023
Hajmi284.76 Kb.
#1225597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
9-мавзу

4. Тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги
Б озор иқтисодиёти, муносабатлари, иқтисодий фаолият эркин бўлишни назарда тутади.
Бу энг аввало иқтисодиётга давлат муносабати қай даражада бўлиши масаласидир. Иқтисодий фаолиятнинг эркин бўлиши, унга давлат таъсири даражасига боғлиқ. “Давлат, унинг ҳокимият бошқарув тузилмалари тўғридан-тўғри хўжалик фаолиятига аралашишдан четда бўлиши керак”10.
Иқтисодий фаолият юритадиган шахсларга давлат ҳуқуқий кафолатлар бериш билан чекланмай, ҳуқуқлардан тўла фойдаланиш учун шарт шароит яратиш, ишбилармонлар фаолиятига тўсқинлик қилувчиларни танобини тортиб қўйиш бош масала ҳисобланади11.
Ўзбекистон Республикаси ХХI асрга мамлакатда амалга ошириладиган вазифаларни асосий йўналишларини аниқ белгилаб кириб келди Президент И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда” асарида биринчи устувор йўналиш сифатида мамалкат сиёсий, иқтисодий ҳаётини давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш белгиланди. Шу асосда хусусий мулкчилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодни барпо этиш мақсади белгиланди. Бунинг учун энг аввало эркин тадбиркорлик учун иқтисодий ва ҳуқуқий шарт шароит яратиш зарурлиги, кичик ва ўрта бизнесни кенг ривожлантириш учун ҳамма йўлни очиб бериш лозимлиги кўрсатилди12.
Узоқ йиллар давомида давлат иқтисодни бошқарган, шунинг учун уни бирданига иқтисодга аралашувини чеклаш анча мушкул иш бўлиши табиийдир. Дастлабки даврларда эркин иқтисодий фаолият олиб боориш, тадбиркорлик фаолиятини ривожланишига тўсқинлар учраб туриши ҳам табиийдир. Шу туфайли иқтисодиётни эркилаштириш энг аввало иқтисодий фаолият олиб борувчи субъектларни эркинлигини, мустақиллигини таъминлаш, бунинг учун тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилувчи тўсиқ ва чеклашларга бархам бериш чора-тадбирларини назарда тутади.
“Иқтисодиётни эркинлаштиришдаги бош вазифа – энг аввало давлатнинг назоратчилик ва бошқарувчилик вазифаларини, функцияларини қисқартириш, унинг корхоналар хўжалик фаолиятига, биринчи галда ҳусусий бизнес фаолиятига аралашувини чеклашдан иборат.
Айниқса хусусий бизнесга кўпроқ эркинлик бериш лозим. Умуман иқтисодий фаолиятнинг бозорга хос механизмларига кўпроқ эркинлик бериш зарур”13.
Давлатни иқтисодиётга аралашувини чеклашни самарали тадбирларидан бири, давлатни иқтисодий фаолият, тадбиркорлик фаолиятини назорат қилиш вазифасини чеклаш ҳисобланади. Шу тадбир изчиллик билан ўтказиб келинмоқда ва ҳар доим устувор вазифалардан ҳисобланмоқда. Бундан ташқари, текширув натижалари бўйича қўлланиладиган жазоларни маъмурий тартибда беришдан, суд тартибига ўтиш ҳам иқтисодий фаолиятига давлат аралашувини чеклайди ва эркин иқтисодий фаолиятни таъминлайди. Шунинг учун бу масала ҳам асосий вазифа сифатида белгиланган14.
Мамлакатимизда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигиниг кафолатлари тўғрисида”, “Хусусий корхона тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида ”ги қонунлар, Конституциямизда белгиланган иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини давлат муҳофаза қилади деган (53-модда) қоидани амалга оширишни таъминлашга хизмат қилмоқда.
2010 йил 12 ноябрдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида Президент тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга эркинлигини таъминлашга қаратилган “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб қоидалари тўғрисида” қонун қабул қилиш ва унга рухсат беришни янада осонлаштириш тартибини жорий қилишни таклиф этди15.
Амалдаги Конституциямиз аввалги амал қилган конституциялардан фарқ қилиб, меҳнат қилиш эркинликлигини шунингдек иқтисодий фаолият юритиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш эркинлигини белгилади, бу эса бозор муносабатларига мос келади.



Download 284.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling