Мавзу юзасидан маъруза матнлари IX мавзу: Жамиятнинг иқтисодий негизлари режа


 Умуммиллий бойликлар ва улардан фойдаланиш ҳамда


Download 284.76 Kb.
bet9/10
Sana23.02.2023
Hajmi284.76 Kb.
#1225597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
9-мавзу

7. Умуммиллий бойликлар ва улардан фойдаланиш ҳамда
муҳофаза қилиш
Конституциянинг 55-моддасида “Ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” деб белгиланган.
Умуммиллий бойликлар энг аввало инсон қўли билан яратилмаган, табиат билан, она замин ер билан боғлиқ манбалардир, улар жонли мавжудод яшаши учун зарур бирламчи қийматлардир. Уларсиз ҳаёт бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам конституциямизда “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эхтиёткорона мунбосабатда бўлишга мажбурдир” деган асосий бурч белгилаб қўйилган.
Шу ўринда хорижий мамлакатлар тажрибасига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. 1991 йилда қабул қилинган Болгария Республикасининг Конституцияси 18-моддасига мувофиқ ер ости бойликлари, соҳил бўйи суви, республика йўллари, миллий аҳамиятга эга боғлар, табиат ва архиологик резервлар фақатгина давлат мулкидир. 1992 йилда қабул қилинган Югославия Республикасининг Конституцияси 73-моддасига кўра, табиий бойликлар давлат мулки ҳисобланади18.
Умуммиллий бойликлар қонунга асосан оммавий мулк шаклига киритилган. Оммавий мулкнинг Республика мулки ҳисобланувчи мулклар қаторида умуммиллий бойликлар мулк объекти сифатида белгиланган. “Фуқаролик кодекси”нинг 214-моддаси “Республика мулки” объектларини белгилар экан, улар қаторига ерости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғилари ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликларни киритган.
Умуммиллий бойлик ҳисобланувчи ҳар бир объект алоҳида махсус қонунлар билан тартибга солинади ва муҳофаза қилинади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”19 ердан фойдаланиш, муҳофаза қилиш тартибларини ўрнатган. Унинг биринчи моддасида “ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва давлат томонидан муҳофаза қилинади” деб белгиланган. Шу моддани ўзида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифаси ердан фойдаланишни, ерларни муҳофаза қилишни белгилаш эканлиги кўрсатилган.
Қонуннинг ХI боби “Ерни муҳофаза қилиш”га бағишланган бўлса 90-моддаси, Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланишини мустаҳкамлаган.
Умуммиллий бойлик ҳисобланувчи бошқа объектлар тўғрисида ҳам махсус қонунлар мавжуд. Бундан ташқари, умуммиллий бойликлардан нотўғри фойдаланиш, уларга зарар етказганлик учун маъмурий, жиноий жавобгарликлар белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида: “Табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш” (60-модда), “Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш” (65-модда), “Ер бериш тартибини бузиш” (66-модда), “Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш” (70-модда), “Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш” (72-модда), “Сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш” (73-модда), “Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш” (77-модда), “Қизил китобга киритилган ўсимликларни йиғиш” (81-модда), “Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш” (83-модда), “Атмосферани бузиш” (85-модда) учун ва 90, 92, 93, 94-моддаларда хайвонот дунёсига зарар келтирганлик учун маъмурий жазолар белгиланган.


Download 284.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling