Мавзу юзасидан маъруза матнлари IX мавзу: Жамиятнинг иқтисодий негизлари режа
Мулкка эгалик қилиш ва мулкдан маҳрум қилиш асослари
Download 284.76 Kb.
|
9-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёдда тутинг!
6. Мулкка эгалик қилиш ва мулкдан маҳрум қилиш асослари
Конституциянинг 36-моддасига биноан ҳар бир шахс мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга. Яъни мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи конституциявий ҳуқуқ. Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи орқали шахснинг турмуш шароити моддий жиҳатдан таъминланади. У ҳаёт кечириши учун зарур манбаларга эга бўлади. Мулкка эгалик қилиш асоси деганда биринчи навбатда у конституциявий асосга эга эканлигини кўрсатиш мумкин. Мол-мулкни турлари “Фуқаролик кодекси”да белгиланган. Кодексни 169-моддасида мулк ҳуқуқини объектлари белгиланган бўлиб унга асосан ер, ерости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошақа табиий ресурслар, корхонолар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоатлар, асбоб ускуналар, хомашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол мулк, шунингдек интеллектуал объектлари мулк бўлиши мумкин. Ёдда тутинг! Оммавий мулк объектлари “Фуқаролик кодекси”нинг 214-моддасида янада аниқроқ, кенгроқ мустаҳкамлаб қўйилган. Шу кодекснинг 207-моддасига асосан, хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритилган мол мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Хусусий мулк объектлари чегараланган Лекин Кодексни шу моддасида уни миқдори ва қиймати чекланмаслиги белгилаб қўйилган. Кодекснинг 209-моддасида “Қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол мулк хусусий мулк бўлиши мумкин “ деб белгиланган. Мулк ҳуқуқи қонунга биноан меҳнат фаолияти, тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш, давлат мол-мулкини хусусийлаштириш, мерос олиш ва бошқа қонуний асосларда вужудга келади. (ФК 178-модда) Қонуний йўл билан вужудга келган хусусий мулк дахлсиз ва у давлат томонидан ҳимоя қилинади. Конституциянинг 53-моддасига асосан мулкдор (яъни хусусий мулк эгаси) мулкидан фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина маҳрум қулиниши белгилаб қўйилган. Ёдда тутинг! Қарзни ундириш тартиби; қимматбаҳо металлар ва тошларга мулк ҳуқуқини вужудга келиши ҳамда бекор бўлиш ҳусусиятлари; национализация, реквизиция, мусодара қилиш ва бошқа ҳолатлар натижасида мулкни олиб қўйиш “Фуқаролик кодекси”нинг “Мулк ҳуқуқини вужудга келиши ва уни бекор бўлиши” деб номланган XV бобида тартибга солинган. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддасида маъмурий жазо турлари қаторида, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳаққини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ва маъмурий ҳуқуқ бузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш кўрсатилган. Кодекснинг 26-27-моддалари шу масалаларни тартибга солади. Мусодара суд органлари, божхона ва солиқ органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, жазоларни либераллаштириш натижасида Ўзбекистон “Жиноят Кодекси”да белгиланган жиноий жазолар қаторидан, мол-мулкни мусодара қилиш жазоси чиқариб ташланди. Бу жазо социалистик тузумга хос бўлиб қўшимча жазо сифатида белгиланар эди. Унинг натижасида жиноят содир этган шахснинг ўзигина эмас, олиа азолари ҳам иқтисодий қийин ахволга тушиб қолар эди. Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган мулкий масалалардаги ҳар қандай жазоларни маъмурий тартибдан, суд орқали қўллашга ўтиш ҳақидаги таклиф эса хусусий мулк ҳуқуқини янада тўлароқ ҳимоя қилишга олиб келади. Download 284.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling