Мавзу юзасидан маъруза матнлари IX мавзу: Жамиятнинг иқтисодий негизлари режа
Download 284.76 Kb.
|
9-мавзу
муҳофаза қилиниши
70 йил давомида фаолият кўрсатган социалистик тузум, хусусий мулк деган тушинчани мутлақо рад этди ва иқтисодий фаолият умуммиллий давлат, жамоат мулкига таянишини эътироф этди. Шу билан бирга шахсий мулк деган тушунча ҳам турмушга киритилиб, у ҳеч қандай даромад келтирмайдиган, фақат шахсий эҳтиёж сифатида фойдаланиладиган, ўта чекланган мулк ҳисобланар эди. Хусусий мулк социалистик тузумга ёт бўлган, буржуа тузумига хос ва унинг таянчи, ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқсизликни, эксплуатацияни асоси деб ҳисобланар эди. Социализм, унинг ғоялари охир-оқибат тамом бўлди, ўзининг ҳаётий эмаслигини кўрсатди. Умумий мулк ғояси асосида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш самара бермади. Аксинча бозор муносабатларига асосланган давлатлар ривожланиб, халқнинг турмуш даражаси юксалиб борди. Шунинг учун Ўзбекистон мустақиликка эришиб, иқтисодий муносабатларни ташкил қилар экан, бу борада янгилик яратишга ҳаракат қилмай, бутун дунёда тан олинган ва иқтисодий ривожланган, фаровон турмушни таъминлаш қоидаларига таянишга ҳаракат қилди. Шу туфайли иқтисодиётнинг негизини хилма-хил шакллардаги мулк шакллари ташкил қилиши, мулк шаклларидан бири ҳисобланувчи хусусий мулк давлат томонидан муҳофаза қилиниши Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилди. Ана шу мақсадда Конституциянинг ўзида ва бошқа моддаларда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида тегишли қоидалар белгиланди. Масалан, Конституциянинг 53-моддасида, мулкдор фақат қонунда белгиланган тартибда ва ҳолларда мулкидан маҳрум этилиши мумкин, 36-моддада, ҳар бир шахс мулкдор болиш ҳуқуқига эга эканлиги, банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланиши белгилаб қўйилди. Жуда кўп сонли қонунларда хусусий мулкни ҳимоя қилиш тартиби белгиланди. Хусусий мулкка зарар етказганлик, мулкка бўлган ҳуқуқларни бузиш учун турли жавобгарликлар белгиланди. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида, мулкни босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик йўли билан эгаллаганлик (164-169-моддалар) учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундан ташқари мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, транспорт воситаларини олиб қочиш учун (172, 173, 267-моддалар) жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексининг бу моддалари аввалги тузимдаги каби социалистик мулкни қонунсиз эгалаш учун алоҳида оғирроқ жазо, шахсий мулк учун алоҳида енгилроқ жазо ўрнатилмай, умуман мулкни назарда тутган ва бу хусусий мулкни бир хилда муҳофаза этилишини кўрсатади. Мамлакатимизнинг йигирма йиллик тарихини кўрадиган бўлсак хусусий мулкни ривожлантириш йўли олиб борилмоқда, бунга мисол қилиб, тадбиркорлар ҳуқуқини алоҳида тартибда ҳимоя қилиниши, ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш чоралари кўрилаётганлиги, оммавий мулкни хусусийлайтириш изчиллик билан амалга оширилаётганлигини кўрсатиш мумкин. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнатижаси ҳам мулкни эгалик ҳиссини шакллантиришга қаратилганлигида кўринади. “Иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим якунларидан бири – аксарият юртдошларимизда мулкка эгалик, мулдорлик туйғусининг ва ривожланиш жараёни, ўрта қатлам, кичик ва хусусий корхана эгаларининг мулкини, ер участкаларининг акциядорларининг, бошқа қимматли қоғозларининг, хуллас, даромад келтирадиган мулкнинг шаклланишидир”8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида бу масалага алоҳида тўхталиб шундай деди: “Биринчи навбатда, хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва ҳимоясини мустаҳкамлашимиз, ҳар қайси хусусий мулкдор қонуний йўл билан қўлга киритган ёки яратган ўз мулкининг дахлсизлигига асло шубҳа қилмаслигини таъминлайдиган ишончли кафолатлар тазимини яраташимиз зарур. Ҳар бир тадбиркор, аввало, шуни аниқ-равшан билиб олиши керакки, давлат хусусий мулкдор ҳуқуқларининг ҳимоячисидир”9. Маърузада бозор иқтисодиётининг негизи ҳисобланувчи хусусий мулкка нисбатан давлат томонидан берилаётган асосий кафолатларни мустаҳкамловчи “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилиб, қабул қилиш зарурлиги таъкидландики, бу қонун хусусий мулк дахлсизлиги ҳимоясини янада кучайтиради. 2011 йилни “Кичик бизнес ва тадбиркорлар” йили деб эълон қилиниши ҳам хусусий мулкни ҳам дахлсизлигини, ҳимоясини кучайтириш ва шу орқали мамлакат иқтисодиёти ривожланишини назарда тутади. Download 284.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling