Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIV мавзу: Қорақалпоғистон Республикаси режа


Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақоми


Download 149 Kb.
bet2/5
Sana23.02.2023
Hajmi149 Kb.
#1225555
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-мавзу

Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақоми


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 74-моддаси ғоят муҳим сиёсий мазмун касб этади. Унда Ўзбекистон таркибидаги Қорақапоғистоннинг чинакам суверенлигини тасдиқловчи қоида мустаҳкамланган: “Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга”. Бу конституциявий норма Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасида: “Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга, яъни референдумга қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади” деб мустаҳкамланган.


Ўзбекистон Республикаси референдуми давлат ҳаёти ва ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим масалалари бўйича, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва ўзга қарорларини қабул қилиш, уларни ўзгартириш, жамоатчилик фикрини аниқлаш мақсадида умумхалқ овоз бериши бўлиб, халқ ҳокимиятини амалга ошириш воситасидир деб белгиланган.
Ёдда тутинг:

Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси билан келишилган ҳолатда референдум ўтказишни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий ўзгартириш солиқлар, бюджет, афв этиш (амнистия), жамоат тартибини сақлаш, аҳолининг сиҳат-саломатлигини ва хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар кўриш, Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари, мансабдор шахсларни тайинлаш ва озод этиш билан боғлиқ масалалар референдумга қўйилиши мумкин эмас. Референдум ўтказиш тартиби ҳудудий вакиллик органларини сайловларни ўтказиш талабларига мувофиқ равишда фуқароларнинг умумий, тенг ва демократик ҳуқуқий принциплари асосида яширин овоз бериш йўли орқали амалга оширилади. Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродаларини изҳор этишларини назорат этишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 75-моддасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасининг 2-бандида мустаҳкамланган бўлиб, унда жумладан шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида ва улар ўртасида тузилган шартномалар ва битимлар орқали" тартибга солинади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг давлат ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланиши ҳар иккала суверен давлатларни Конституцияларида белгиланган.
Ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган масалалардан бири - Ўзбекистон билан Қорақалпоғистон Республикалари ўртасидаги турли соҳаларда айниқса иқтисодий масалаларда ўзаро муносабатларни кенг тармоқли ривожлантиришга эришишдир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни халқ хўжалигининг тўла-қонли ишлашини таъминлаш учун муайян иқтисодий пойдевор қуришни ва уни мустаҳкамлашни талаб қилади. Бу эса хусусийлаштиришни жадаллаштириш ва мулкчиликнинг барча шаклларини амалга тадбиқ қилиш имкониятларини яратиш мажбуриятини қўяди. Бунинг учун биринчи навбатда ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш зарур бўлади. Талаб даражасида бўлмаган норматив ҳужжатларни бозор муносабатлари эхтиёжларидан келиб чиқиб, унга мослаштириш ёки янгилаш, давлат қурилишига оид қонунлар яратиш жоиз, яъни, Қорақалпоғистон ўз ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаши ва ривожлантириши муҳим масаладир. Бунда миллий ва хорижий тажриба муҳим аҳамият касб этади. Ёш суверен республика олдида турган энг мураккаб муаммолардан бири, юқорида айтганимиздек, мулкчилик муносабатларини ҳар тарафлама такомиллаштиришдир. Айниқса, мулкдорнинг мулкка эгалик қилиши, ундан фойдаланиши, даромад олиши, мулкни тассарруф қилиши билан боғлиқ барча ҳуқуқларини қонуний мустаҳкамлаш асосий тадбирлардандир.
Ўзбек халқи билан қорақалпоқ халқи азалдан дўст, биродар, қон-қариндош ва мурувватлидир. Уларнинг маънавият бирлиги ва хўжалик юритиш усул ва шаклларининг якдиллиги, ҳар икки халқ ўртасида қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлади ва бу ҳолат ўзининг конституциявий ифодасини топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 21-моддасининг 3-бандида Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади, 68-моддасида эса Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг маъмурий, ҳудудий бирликлари қаторига киритилиши, бу икки халқ деб ҳисобланган бир миллат эканлигини мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аниқ белгилаб қўйилган: “Қорақалпоғистон суверен Республика.” - Ўзбекистон Республикаси ўз таркибида Қорақалпоғистон Республикаси бўлган унитар давлатдир. Шу билан бирга яна таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг тузилишида федерализмга хос белгилар мавжуд бўлиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси суверенитетга эга эканлигида кўринади.
Уларга қуйидагилар киради:
а) Ўзбекистон Республикаси таркибида Қорақалпоғистон Республикасининг ўз ҳудуди ва аҳолисига эга бўлган алоҳида давлат ҳуқуқий тизим сифатида конституциявий мустаҳкамланиши;
б) Ўзбекистон қонунчилик тизимида Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилик актларининг мустақил тизими, шу жумладан алоҳида норматив акт бўлган Қорақалпоғистон Конституциясининг мавжудлиги;
в) Қорақалпоғистон мустақил фаолият кўрсатадиган давлатнинг ҳуқуқий институтлари тузилмаси; Жуқорғи Кенгес, министрлар совети, Олий суд, Конституциявий назорат қўмитаси, Хўжалик суди ва бошқаларнинг иш олиб бориши;
г) Қорақалпоғистон Республикаси чегаралари ва ҳудуди дахлсизлиги;
д) Қорақалпоғистон Республикаси ўзининг маъмурий-ҳудудий қурилиши масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар миқдори белгилаши, республика бюджетини мустақил қабул қилиш ҳуқуқи;
е) Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан референдум асосида чиқиб кетиш ҳуқуқи;
ж) Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатларини шартнома ва битимлар ёрдамида тартибга солиб туриш;
з) Қорақалпоғистон Республикасининг ўз давлат рамзлари; байроқ, мадхия, гербига эга эканлиги;
Охирги икки суверентлик белгиси одатда мустақил давлатларга хосдир.
Қорақалпоғистон Республикаси суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан таъминланади деган ҳолат Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Конституцияларининг моддаларига биноан изоҳланиши лозим. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳисобланади.
Қорақалпоғистон суверенитетини Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳимоя қилиш омиллари қуйидагиларни ташкил этади:

  1. Қорақалпоғистон Республикасининг мустақил ҳуқуқ ва ваколатларини Ўзбекистон Конституциясида қайд этилиши;

  2. Ўзбекистон Давлат ҳокимиятининг олий органлари: Олий Мажлисда, Вазирлар Маҳкамасида, Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик судларида Қорақалпоғистон вакиллигининг мавжудлиги;

  3. ҳудудий устиворлик тамойили, унга биноан Қорақалпоғистон ҳудудий тузилишининг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмаслиги;

  4. Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидан чиқиш масаласи бўйича референдум ўтказиш ҳуқуқи;

  5. қорақалпоқ тилига давлат тили мақомининг берилганлиги;

  6. Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа давлатлар билан ташқи, иқтисодий, маданий, илмий ва бошқа алоқалар ўрната олиш ҳуқуқи.

Шундай қилиб, юқорида келтирилган конституциявий нормалар Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг таркибига ўз хоҳиши билан кирувчи ва муҳофаза қилинувчи суверен давлат эканлиги мустаҳкамланган.



Download 149 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling