Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIV мавзу: Қорақалпоғистон Республикаси режа


Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва давлат тузилиши


Download 149 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2023
Hajmi149 Kb.
#1225555
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-мавзу

2. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва давлат тузилиши
Конституциянинг мавжудлиги давлат суверенитетининг энг муҳим белгиларидан биридир. Айрим муаллифлар Конституцияни мутлақ асослаган ҳолда давлат рамзлари қаторига киритадилар. Қорақалпоғистон Республикасида давлат ҳокимияти манбаи халқ бўлганлиги сабабли Конституция қорақалпоқ халқи давлатчилигининг қонуний эканлигини тасдиқлайди.
Ёдда тутинг:

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон таркибига кирувчи республиканинг Асосий Қонуни бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Конституциясининг тамойилларига тўлиқ мос келади. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг аҳамияти қуйидагиларда ўз аксини топади:


- давлат шаклининг, юридик хусусияти ва Ўзбекистон Республикаси таркибидаги ўрни ҳамда ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асоси;
- суверенитетининг юридик кафолати;
- мустақил, тўла ҳуқуқли давлатлиги;
- давлат ва маъмурий - ҳудудий тузилиш хусусиятларини ҳисобга олиниши;
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устиворлигини тан олади. Бу биринчи навбатда Қорақалпоғистон Конституцияси ва қонунларини тамойил ва моддалари мос келиши кераклигини англатади. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мос келиши Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ўртасидаги давлат-ҳуқуқий муносабатлари билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам амал қилиши мажбурийдир. Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири-давлат ягона ҳуқуқий сиёсат ва қонун қўллаш билан ҳар иккала республикада ҳам ягона қонунларга таянишни талаб қилади. Ҳуқуқнинг барча тармоқлари ўзагида Ўзбекистон қонунлари мужассамлаштирилган бўлиб, Қорақалпоғистон ҳудудида ҳам амал қилиши мустаҳкамланган.
Қорақалпоғистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб, Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунларига биноан ваколат берилган идоралари томонидангина амалга оширилади. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Қорақалпоғистон халқини, миллатидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади. Қорақалпоғистон халқи номидан фақат у сайлаган Олий ҳокимият органи Жўқорғи Кенгеси иш олиб боради. Унинг давлат ҳокимияти тизими қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойилларига асосланади.
Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

Download 149 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling