Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXII мавзу: Прокуратура органлари режа


 Прокуратура органлари тизими ва вазифалари


Download 1.13 Mb.
bet2/6
Sana23.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1225380
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22-мавзу

2. Прокуратура органлари тизими ва вазифалари.
П рокуратура – барча давлат органлари ташкилот, корхона, муассаса ва фуқароларнинг қонунларга аниқ ва бир ҳилда амал қилишини назорат қилувчи органлар тизими бўлиб, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бир қаторда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлайди. Прокуратура органлари ҳодимлари судда давлат айбловини қувватлайди. Прокуратура айрим мамлакатларда суд тармоғида, айрим мамлакатларда ижро ҳокимият (адлия) тармоғида, айрим мамлакатларда эса мустақил тузилма сифатида фаолият кўрсатади6.
Прокуратурага берилган бу таснифдан, бутун жаҳон миқёсида тузиладиган прокуратураларда умумийлик борлигини, бу эса уларнинг вазифасида ҳам умумийлик, ўхшашлик бўлишини билса бўлади.
Юқорида қайд қилганимиздек, Ўзбекистонда прокуратура мустақил тузилма сифатида ташкил қилинган ва фаолият юритади ва конституциявий мақомга эга.
Маълумот учун7

Конституция прокуратура органларининг мақомини конституциявий даражада белгилар экан, уларнинг вазифасини ҳам умумий тарзда, аниқ белгилаган. Конституциянинг 118-моддасида прокуратура республика ҳудудида қонунларни бир ҳилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширади деб белгилаб қўйилган. Яъни прокуратуранинг бош вазифаси бутун мамлакат худудида давлат томонидан қабул қилинган барча қонунларни бир ҳилда бажарилишини назорат қилиш ҳисобланади ва бу билан қонунийлик, қонун устуворлиги таъминланди.
Конституцияда прокуратуранинг умумий вазифаси белгиланган бўлса, 2001 йил 29 августда янги таҳрирда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги қонунда прокуратуранинг асосий вазифалари аниқлаштириб мустаҳкамланган8.

Шу вазифаларни бажариш учун у тегишли йўналишларда фаолият юритади ва аниқ ваколатларга эга.


Прокуратура органлари фаолиятининг йуналишлари:
Биринчи йўналиш – вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фукароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларни ижро этилиши;

  • фуқароларни хуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунларни ижроси;

  • Қуролли Кучларда, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларини ҳарбий тузилмаларида конунларга риоя этилиши устидан назорат килиш.

Иккинчи йўналиш – тезкор-қидирув фаолияти, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларни ижро этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling