Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXII мавзу: Прокуратура органлари режа
Download 1.13 Mb.
|
22-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бешинчи йўналиш
- Олтинчи йўналиш
- Еттинчи йўналиш
Учинчи йўналиш – жиноятлар устидан дастлабки тергов олиб бориш;
Тўртинчи йўналиш – судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий хуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни, ҳамда хўжалик низоларини кўришда иштирок этиш ва қонунларга зид ҳужжатларга протест келтириш. Бешинчи йўналиш – солиқ интизомини мустахкамлашга, солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар ва хуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек, давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш. Олтинчи йўналиш – ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида жиноий жазоларни ва жиноят –ҳуқуқий таъсирининг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш. Еттинчи йўналиш – қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш. Кўриниб турибдики, прокуратура органлари фаолияти кўп қирралидир. Уларни амалга ошириш учун прокуратурага етарли ваколатлар берилган. Ёдда тутинг Прокуратура органлари ўз вазифаларини амалга оширишлари учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари мазкур органларнинг талабига мувофиқ бепул берилади. Прокурорнинг талаблари устидан шикоят қилиниши уларнинг ижросини тўхтатиб қўймайди. Прокуратура органлари фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқадилар, уларнинг бузилган хуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрадилар. Прокурор фукароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади. Прокурор ўзига тушган таклиф, ариза ва шикоятларни текшириш вазифасини зарур ҳолларда тегишли давлат бошқаруви, назорат ва текшириш органларига, корхона. муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига топшириш ҳамда улардан текширишга тааллуқли барча материаллар билан бирга текшириш натижаларига доир ёзма ахборот беришларини талаб этиш хуқуқига эга. Фуқароларнинг ариза ва шикоятлари ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича прокурор қарор қабул қилади, бу қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан фукаронинг ариза ва шикояти ёки юридик шахснинг мурожаати юзасидан қарор қабул қилинганидан кейин прокуратура органларида улар буйича иш юритиш тугатилади, янги очилган ҳолатлар бундан мустаснодир. Прокурор ёки терговчи лавозимига биринчи бор тайинланаётган шахс қасамёд қабул қилади. Ёдда тутинг Прокуратура органлари фақат қонунийликни мустаҳкамлаш билан шуғулланмасдан, қонунларни вужудга келиши, такомиллашувида, яъни қонунчилик жараёнида ҳам иштирок этади. Конституциянинг 83-моддасида асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling