Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXII мавзу: Прокуратура органлари режа


 Прокуратура органлари иш фаолиятининг асосий принциплари


Download 1.13 Mb.
bet4/6
Sana23.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1225380
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22-мавзу

3. Прокуратура органлари иш фаолиятининг асосий принциплари.

Прокуратура органлари маълум принциплар асосида ташкил қилинади ва фаолият юритади. Бу принциплар бирлик (ягоналик), марказлашганлик, қонунийлик, мустақиллик ва ошкораликдир.






Бирлик (ягоналик) – прокуратура органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлик қиладиган ягона марказлашган тизимни ташкил этади ҳамда қуйи турувчи прокурорлар юқори турувчи прокурорларга ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатади.
Марказлашганлик – юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорга кўрсатмалар беришга ёхуд унинг ҳар қандай, шу жумладан процессуал қарорини ўзгартириш ёки бекор қилишга хақлидир, шунингдек у ўз бўйсунувидаги барча прокурорларнинг ишлари тўғри ташкил этилиши учун тўлиқ жавобгардир.
Қонунийлик – прокуратура органларининг ходимлари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда бошқа қонунларнинг талабларига аниқ риоя этишлари ва уларни бажаришлари шарт. Қонунларни аниқ бажариш ва уларга риоя этишдан ҳар қандай чекиниш, қандай асосларга кўра қилинишидан қатьи назар, қонунийликни бузиш деб ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Мустақиллик – прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширадилар. Прокуратура органларининг фаолиятига аралашиш тақиқланади.
Прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон-бир таъсир кўрсатиш ёки фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилиш, унинг даҳлсизлигига тажовуз қилиш, шунингдек прокурор ёки терговчининг рухсатисиз текширишлар ва дастлабки тергов маълумотларини ошкор этиш прокурорнинг талабларини бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб балади.
Прокуратура органларининг ходимлари ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга аъзоликни тўхтатиб турадилар.
Ошкораликвилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар халқ депутатлари тегишли Кенгашларига, зарурат бўлган ҳолларда эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийликнинг ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида ҳар йили ахборот берадилар.
Юқоридагилар билан бир қаторда прокуратура органлари фаолиятида коллегиалчилик принципи ҳам қўлланилади. Муҳим масалаларни ҳал қилиш, маслаҳатлашиш учун Бош прокурор ҳузурида ҳайъат тузилиб, уни таркиби Бош прокурор таклифига кўра Республика Президенти томонилан тасдиқланади.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling