Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXII мавзу: Прокуратура органлари режа


Download 1.13 Mb.
bet1/6
Sana23.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1225380
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22-мавзу


МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
XXII МАВЗУ: Прокуратура органлари


РЕЖА:

  1. Прокуратура органларининг ҳуқуқий мақоми.

  2. Прокуратура органлари тизими ва вазифалари.

  3. Прокуратура органлари иш фаолиятининг асосий принциплари.

  4. Прокурорларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш.



1. Прокуратура органларининг ҳуқуқий мақоми.

П рокуратуранинг давлат органлари тизимидаги ўрнини уларнинг алоҳида вазифаси борлиги, ўзини алоҳида иш услубига эгалиги ва ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсиниб иш олиб бориши белгилайди.


Ёдда тутинг

Конституция ва қонунда прокурорларни мустақиллигини таъминловчи бир неча қоидалар белгилаб қўйилган. Шу 120-моддада “Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни тўхтатиб турадилар” деган қоида бўлиб, у прокурорларни сиёсий партия ва сиёсий ҳаракатлар таъсирига кириб қолмаслигига қаратилгандир.


Маълумот учун1

“Прокуратура тўғрисида”ги қонунда ҳам прокурорларни мустақил фаолиятини таъминлашга қаратилган қоидаларни етарлича учратиш мумкин. Уларда, прокурорга тазйиқ ўтказиш, унга уриниш, бошқача йўллар билан таъсир қилишга уриниш, даҳлсизлигига тажовуз қилиш мумкин эмаслиги кўрсатилган. Конуннинг 1-моддасида “Прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишга эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон-бир таъсир кўрсатиш ёки фаолиятини амалга оширишга тажовуз қилиш, шунингдек, прокурор ёки терговчининг рухсатисиз текширишлар ва дастлабки тергов маьлумотларини ошкор этиш, прокурорнинг талабларини бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади” деб кўрсатилган.


Қонундаги прокуратуранинг мустақиллигини таъминловчи яна бир восита, прокуратура органлари ходимларининг даҳлсизлигига қаратилган алоҳида модданинг мавжудлигидир. 49-моддада “Прокурор ва терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва дастлабки тергов ўтказиш прокуратура органларининг мутлақ ваколати ҳисобланади. Прокуратура органларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик ва интизомий ножўя хатти-ҳаракати учун жавобгарлик масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал қилинади” – деб белгиланиб, прокурор ходимларнинг ҳуқуқлари алоҳида муҳофазага олинган.
Қонуннинг 50-моддасидаги прокуратура органлари ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминотини алоҳида белгиловчи қоидалар ҳам, прокурор мустақиллигини таъминлашни ҳам кўзда тутади.
Қонуннинг 51-моддаси билан прокуратура органлари ва уларнинг оила аьзоларини ижтимоий ҳимоялаш масаласи ҳал қилинган. Унда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш, иш фаолиятини давом эттириш имкониятини бермайдиган даражада соғлиғини йўқотганда, уларни моддий таъминлаш масаласи бошқа ходимларга нисбатан ўзгача ҳал қилинган.
Прокуратура Президент ва Олий Мажлис олдида масъуллиги ҳам уларни мақомини, давлат органлари тизимидаги ўрнини кўрсатади.
Маълумот учун2

Конституциянинг 80-моддаси, 12-бандига биноан, Олий Мажлиснинг Сенати Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурорининг ҳисоботларини эшитади. Ҳисоботлар ҳар йили тақдим этилади.
Ўзбекистон Бош прокурори Республика Президентига:

  • қонунийлик ва жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида – мунтазам равишда;

  • ўта оғир жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида – зудлик билан;

  • прокуратура органлари амалга оширган ишлар тўғрисида – ҳар олти ойда ахборот тақдим этади.

Президентнинг иккинчи чақириқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясида 2002 йил 22 январда сўзлаган маърузасида ҳам “Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглик таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор”3лиги қайд қилинди.
Ёдда тутинг

Прокуратура фаолиятини ташкиллаштириш давом этди ва 2000 йилнинг иккинчи ярмидан бу масалага янада катта эътибор берилди.
Прокуратура органларининг ҳуқуқий мақомига, Президентнинг 2010 йил 12 ноябрда, Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган маърузасидаги кўрсатмалар таъсир қилади.
Маълумот учун4

Маърузада қайд қилинишича:

  • Ҳозирги вақтда мамлакатимизда прокурор ва адвокатуранинг тенглигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда;

  • жиноят ва жиноят процессуал қонунчиликни либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш энг муҳим йўналишга айланди;

  • дастлабки тергов босқичида суд назорати кучайтирилди;

  • “Хабеас корпус” институтининг жорий этилиши, яъни 2008 йилдан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи прокуратурадан судга ўтказилиши принципиал қадам бўлди;

  • суд қарорларини ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқи прокуратура ваколатлари доирасидан чиқарилди. Туман ва шаҳар прокуратураларининг эса тергов ва айбланувчини қамоқда сақлаш муддатларини узайтириш ҳуқуқлари бекор қилинди;

Ёдда тутинг

Бу ишлар асло прокуратурани жамиятдаги ролини камайтиришга қаратилмаган. Бу биринчи навбатда, прокуратурани суд жараёнида иштирокини чеклаб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини амалга оширилишини, прокуратуранинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун масъулиятини оширишни таъминлайди.
Президент маърузасида шунингдек, судга қадар иш юритув босқичида қўлланиладиган барча чораларни прокуратурадан суд ўтказиш; биринчи инстанция судида иш бўйича айблов хулосасини ўқиб эшиттириш мажбуриятини прокуратурага юклаш; прокуратура фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилиш ва қонун устиворлигини таъминлаш бўйича адлия органларининг ролини янада кучайтиришга қаратилган янги ҳуқуқий механизмларини ўрнатадиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурлиги кўрсатилди5.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling