- Ривоятларда юқоридаги мотивлардан қайси бири учрайди?
Афсона ва ривоятларда баён услуби - Афсона ва ривоятларда ўтмиш воқеалари хаёлий ва ҳаётий уйдирма асосида баён этилиши боис, уларда воқелик ўтган замон ҳикоя ёки ўтган замон эшитилганлик феъли шаклида монологик кўринишда баён этилади. Бунда, асосан, “эмиш” ёки “экан” тўлиқсиз феъллари орқали вақт тушунчасига муносабат билдирилади.
Афсона ва ривоятларда бошлама - Афсоналар кўпинча “айтишларича”, “ҳикоя қилишларича”, “афсона қилишларича” деб бошланади.
- Ривоятлар “ривоят қилишларича”, “ровийларнинг айтишича” деб бошланади.
- Сажъ – тингловчининг қизиқишини оширади.
- Сифатлаш - тасвирланаётган шахс ёки предметни сифатлайди.
- Муболаға, ўхшатиш – афсонавий руҳни кучайтиради.
- Жонлантириш – афсонавий руҳни ҳосил қилади.
- Қаршилантириш – қаҳрамоннинг мифик мавжудот билан тўқнашувини ифодалайди.
Афсона ва ривоятларда макон ва замон талқини - чўл, ғор, қудуқ, дара, тепалик, қалъа, тоғ каби эпик маконлар алоҳида ўрин эгаллайди.
- вақтни кўрсатиш учун “Қадим замонда...”, “Ўтган замонда...”, “Кунлардан бир кун…” ифодалари келтирилади.
Афсона ва ривоятлар композициясининг айрим бадиий қирралари - Айрим афсона ва ривоятлар бадиий қурилишида
- шеърий парчалар,
- мақоллар,
- халқ иборалари
- учраб туриши кузатилади.
- Баъзан персонажлар нутқида
- олқишлар ва қарғишлар
- ҳам келтирилганлиги кўзга ташланади.
Афсона ва ривоятлар композициясининг таркибий қисмлари - Эътиборларингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |