МАВЗУ: ЎЗБЕК ХАЛҚ АФСОНА ва РИВОЯТЛАРИНИ ҚИЁСАН ЎРГАНИШ - Машғулот вақти: 2 соат
- Машғулот шакли: амалий машғулот
- Ўқитувчи: ф.ф.д., проф. Д.С.Ўраева
РЕЖА: - 1. Афсоналарнинг ўзига хос жанрий хусусиятлари.
- 2. Афсоналарнинг турлари.
- 3. Ривоятнинг ўзига хос жанрий белгилари.
- 4. Ривоят турлари.
МАВЗУНИНГ ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ - Ўзбек фольклоршунослигида афсона жанри табиати ва унинг айрим мавзуий турларига хос хусусиятлар К.Имомов, М.Муродов, С.Рўзимбоев У.Жуманазаров, М.Жўраев каби олимларнинг тадқиқотларида ёритилган.
Афсона нима? - Ҳаётий воқеликни хаёлий уйдирмалар орқали баён этадиган, бирор маълумот ҳақида тингловчига хабар бериш мақсадида ҳикоя қилинадиган оғзаки насрий асарлар афсона дейилади.
- АФСОНАЛАРДА ВОҚЕЛИК ХАЁЛИЙ УЙДИР АСОСИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ.
“Afsona” atamasi - “Afsona” atamasi forscha “afsun –sеhr-jodu” ma’nosini anglatuvchi so`zdan olingan bo`lib, fantastika-uydirma asosida yaratilgan nasriy hikoyalarga nisbatan qo`llanadi.
- O`tmishda bu atamaning o`rnida «cow» – sov so`zi ishlatilgan.
- Aristotеl afsonalarni «Haqiqatdan xabar bеruvchi yolg`on hikoyalardir» dеb ko`rsatadi.
Афсона жанрига хос энг муҳим белгилар - Фольклорнинг алоҳида, мустақил жанри.
- Сюжетида афсонавий, мифологик образлар ва мотивлар учрайди.
- Воқелик талқини хаёлий уйдирмага асосланади.
- Сюжетида мўъжизавийлик муҳим ўрин тутади.
- Реал, тарихий шахслар образи хаёлий, мифологик тимсоллар билан ёнма-ён тасвирланади.
- Сюжети насрий баёндан ташкил топади.
Савол - Афсоналарнинг эпик тафаккур тадрижида тутган ўрни ва халқ насрининг бошқа жанрлари билан муносабати қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |