Мавзу: Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва унинг таркиби


Банк тизимини ривожлантириш муаммолари


Download 61.33 Kb.
bet10/11
Sana17.06.2023
Hajmi61.33 Kb.
#1527132
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-мавзу. ЎзР Банк тизими ва унинг таркиби З. Худойберганова

Банк тизимини ривожлантириш муаммолари

7. Сўмнинг Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларнинг миллий валюта курсларига нисбатан реал алмашув курсининг ошиб кетаётганлиги.

Бунинг натижасида республикамиздан ушбу мамлакатларга экспорт қилинаётган товарлар қимматлашиб кетмоқда.

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида миллий валютамизнинг Россия рубли, Қозоғистон тенгеси ва Туркия лирасига нисбатан реал алмашув курсининг ошиши юз берди. Бу эса, мазкур даврда асосий ташқи савдо ҳамкорларимиз бўлган мамлакатларнинг миллий валюталарини девальвация суръатларининг юқори бўлганлиги билан изоҳланади.

“2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” Президент Фармони

Фармон билан Ўзбекистонда банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди. Мақсадли кўрсаткичларда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилди:

  • банк тизими активларининг жами ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари ҳиссасини жорий 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш;
  • банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида хусусий сектор олдидаги мажбуриятлар ҳиссасини жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача ошириш;
  • 2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталига зарур тажриба, билим ва нуфузга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш;
  • умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини жорий 0,35 фоиздан 2025 йилга келиб 4 фоизгача ошириш.

"2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ:

• “Ипотека-банк” АТИБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асака” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ ва “Туронбанк” АТБдаги давлат улушларини, улар фаолиятини аввал трансформация қилган ҳолда сотилади;

• банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш мақсадида “Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖ, “Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБ устав капиталларида давлат улушини сақлаб қолинади;


Download 61.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling