Мавзу: Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва унинг таркиби


Банк тизимини ривожлантириш муаммолари


Download 61.33 Kb.
bet9/11
Sana17.06.2023
Hajmi61.33 Kb.
#1527132
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-мавзу. ЎзР Банк тизими ва унинг таркиби З. Худойберганова

Банк тизимини ривожлантириш муаммолари

3. Сўмнинг Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларнинг миллий валюта курсларига нисбатан реал алмашув курсининг ошиб кетаётганлиги.

Бунинг натижасида республикамиздан ушбу мамлакатларга экспорт қилинаётган товарлар қимматлашиб кетмоқда.

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида миллий валютамизнинг Россия рубли, Қозоғистон тенгеси ва Туркия лирасига нисбатан реал алмашув курсининг ошиши юз берди. Бу эса, мазкур даврда асосий ташқи савдо ҳамкорларимиз бўлган мамлакатларнинг миллий валюталарини девальвация суръатларининг юқори бўлганлиги билан изоҳланади.

Банк тизимини ривожлантириш муаммолари

4. Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик миқдорининг катта эканлиги.

Барча давлат дастурларига тижорат банклари жалб этилган, аммо биронта ҳам давлат дастурида тижорат банклари томонидан берилган ва муддатида қайтмаган кредитларни қайтариш манбаи кўрсатилмаган.

Банк тизимини ривожлантириш муаммолари

5. Тижорат банкларида трансформация рискининг чуқурлашиб кетганлиги.

Маълумки, трансформация риски тижорат банки активларининг муддатини жалб қилинган ресурслар муддатидан катта бўлиши натижасида юзага келади. Ушбу рискни қисқа муддат ичида бартараф қилинмаслиги банкда баланслашмаган ликвидлилик муаммосининг чуқурлашишига олиб келади.

Банк тизимини ривожлантириш муаммолари

6. Тижорат банклари депозит базасининг етарли эмаслиги.

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамиз тижорат банклари депозитларининг 51,9 фоизини талаб қилиб олинадиган депозитлар ташкил этди. Бу эса, банкларнинг депозит базасини етарли эмаслигини кўрсатади.

Банк тизимини ривожлантириш муаммолари

7. Республикамизда тўловларнинг мақсадли кетма-кетлиги қўлланилаётган ҳозирги шароитда давлат солиқ хизматига солиштириш далолатномасисиз инкассо қўйиш ва солиқ тўловларини аванс тариқасида ундириш ҳуқуқининг берилганлиги тижорат банкларининг мамлакат иқтисодиётини кредитлаш имкониятига салбий таъсир кўрсатмоқда.


Download 61.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling