Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши режа: Конституциянинг яратилишига бўлган зарурат


 Конституциявий комиссия ва унинг фаолияти


Download 69.4 Kb.
bet2/11
Sana24.04.2023
Hajmi69.4 Kb.
#1393815
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Mavzu kons 1.1

2. Конституциявий комиссия ва унинг фаолияти
Ўзбекистонда янги Конституция ишлаб чиқиш ғояси, мустақиллик эълон қилингунча, ҳали иттифоқ мавжуд вақтдаёқ вужудга келган эди. Шу даврдаёқ янги Конституция қабул қилиш учун маълум сабаблар, янги ижтимоий муносабатлар вужудга кела бошлаган эди. Жумладан, Ўзбекистонда Президентлик институти вужудга келди, сайлов тизими ўзгартирилиб муқобил сайловлар ўтказила бошланди, марказ билан Республика муносабатида янги ҳолатлар вужудга келди, коммунистик партия ҳукмронлигига барҳам берилди.
Ёдда тутинг!

Мустақиллик учун қўйилган шаҳдам қадам сифатида эътироф этиладиган, 1990 йил 20 июнда қабул қилинган Мустақиллик декларацияси, янги Конституция яратиш учун ҳам асос бўлди. Деклорация қабул қилинган Олий Кенгаш сессиясида шу ҳужжат принциплари асосида янги Конституция ишлаб чиқиш зарур деган хулосага келинди ва Президент И.Каримов бошчилигида 64 кишидан иборат Конституция лойиҳасини тайёрлаш учун комисcия тузилди.

Бу иттифоқ розилигисиз қилинган катта воқеа эди. Комиссия кенг вакиллик характерига эга бўлиб, унинг таркибига депутатлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, Тошкент шаҳри вакиллари, давлат, жамоат ташкилотлари, корхоналар, хўжалик раҳбарлари, таниқли ҳуқуқшунослар, олимлар, мутахасислар киритилди. Олий Кенгаш ўнинчи сесиясида комиссия таркиби қисман ўзгартирилди.
Ёдда тутинг!

1991 йил Коституция лойиҳасини тайёрловчи коммисиянинг биринчи мажлиси ўтказилиб, коммисия аъзолари ва етакчи мутахасислардан ташкил топган, 32 кишидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Унинг вазифаси сифатида лойиҳа тайёрлаш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш белгиланиб, Конституция бўлимларини тайёрлаш учун 6 та кичик гуруҳлар ташкил қилиниб, уларнинг ҳар бирига Конституциянинг муқадиммасини, Конституциявий тузум асосларини, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик, бурчлари, фуқаро ва жамият, давлат тузилиши, давлат ҳокимияти тизими бўлимларини тайёрлаш, юкланди. Кичик гуруҳлар таркибига 50 нафар олимлар, илмий ходимлар, мутахасислар жалб этилди.



Комиссия раиси ишчи гуруҳ олдига:
- Конституциявий ривожланишнинг жаҳон тажрибасини ўрганиш;
- бошқа мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари борасида, демократия ва қонунчилик борасида қўлга киритган ютуқларни ҳисобга олиш;
- кенг халқ оммаси дилига яқин ва тушунарли бўлган сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат яратиш вазифасини қўйди3.
Умумэътироф этилган халқаро ҳужжатлар қоидаларини Конституция нормаларига сингдириш масаласи ҳам комиссия олдига вазифа қилиб қўйилди.
Комиссия ва ишчи гуруҳига жалб қилинганлар таркиби йирик олимлар, ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар, иқтисодчилар, давлат ва жамият арбобларидан иборат бўлиб, уларнинг олдида масъулиятли, шарафли шу билан бирга ўта мураккаб ва қийин вазифа турар эди. Вазифани қийинлиги шунда эдики, гуруҳлардаги ҳеч ким аввал шундай иш билан шуғулланмаган, яъни Конституция лойиҳасини тайёргарлаш жараёнида иштирок этмаган эди. Тўғри аввал ҳам Ўзбекистон тарихида уч марта Конституция қабул қилинган эди, лекин уларни марказда тайёрланган Иттифоқ Конституцияси андозаси асосида ҳеч ўзгаришсиз тайёрлаб, қабул қилинган эди. Янги тайёрланаётган лойиҳа эса мутлақо янгитдан, Ўзбекистон учун мосланиб тайёрланиши керак эди.
Комиссия ва ишчи гуруҳлари комиссия Раиси олдиларига қўйган вазифани бажаришлари учун давлат тузилиши, бошқарув шакли, тараққиёт даражаси ҳар хил бўлган бир неча давлатларнинг Конституцияларини, собиқ Иттифоқчи республикаларда тайёрланаётган Конституция лойиҳаларини, халқаро ҳужжатларни чуқур ўрганиб таҳлил қилиб чиқди. Натижада хорижий мамлакатлар Конституцияларининг шакли, мазмуни ҳақида маълумот берувчи қиёсий жадвал тайёрланди. Тайёрланган жадвал комиссия раиси томонидан ўрганиб чиқилди ва шу асосда лойиҳани тайёрлаш бўйича фойдали, асосли кўрсатмалар берилди.
Комиссия Раиси бўлажак Конституцияда жаҳонда умумэътироф этилган принциплар ва ғояларга амал қилиш билан бирга, унда ўзбек халқининг давлатчилиги, аждодларимиоз ғоялари, қадриятларимиз ўз ифодасини топишига алоҳида эътибор берди. Шу туфайли Фаробий, Беруний, Марғиноний, Улуғбек асарларига мурожаат қилинди. Амир Темурнинг “Тузуклари” кўрсатмалрига алоҳида эътибор берилди. Унинг адолат ғояси Конституциянинг мақсад ва мазмунига сингдирилди.
Конституция лойиҳасини ишловчи комиссия раиси лойиҳа концепциясини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берди, чунки концепция Конституциянинг қандай бўлишини белгилашда муҳим асос бўлиши тажрибадан маълум. Конституцияни муқобиллик асосида яратилишининг аҳамияти кучли бўлди, Фанлар академиясининг Фалсафа – ҳуқуқ институти, Сиёсатшунослик ва бошқарув институти, Президент девонининг юридик бўлими томонидан учта концепция яратилиб, учинчи концепция асос сифатида олинди ва бошқа икки концепциядаги аҳамиятли, муҳим ғоялар билан бойитилиб, ягона концепция шакллантирилди ва у асосида лойиҳа таёрлашга киришилди4.

Download 69.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling