Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши режа: Конституциянинг яратилишига бўлган зарурат


 Конституцияда жаҳон конституциявий ривожланиш


Download 69.4 Kb.
bet5/11
Sana24.04.2023
Hajmi69.4 Kb.
#1393815
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Mavzu kons 1.1

4. Конституцияда жаҳон конституциявий ривожланиш
тажрибалалари ҳамда миллий қадриятларнинг акс этиши.
Конституциявий ривожаланиш тажрибаси халқаро аҳамиятга эга. Конституциялар қайси мамлакатда қабул қилинмасин, жаҳон тажрибасидан фойдаланилади. Чунки улар узоқ вақтда қўлга киритилган ва ҳаёт тажрибасидан ўтган, халқлар қайси миллатларга, динга мансуб бўлмасин кўпчилик манфаатига мос тушувчи тамойиллар, тартиблар, қоидаларга таянади.
XVIII асрдан бошлаб конституциявий ғояларнинг кенг ёйилиши конституциянинг тузилиши, унда инсон ҳуқуқларининг ўрни, конституциявий принциплар ва қадриятлар билан боғлиқ тушунчаларнинг дунё мамлакатлари бўйлаб оммалашиб боришга олиб келди9.
Жаҳон конституциявий тажрибаларидан фойдаланиш деганда, демократик мамлакатларда амал қилаётган, тараққиётига ижобий таъсир қилаётган қоидаларни қўллаш тушунилади.
Конституциямизда жаҳон тажрибасидан фойдаланганимиз қуйидагиларда кўринади.
Биринчи. Инсон ва давлат муносабатларини белгилашда. Ўзбекистонда қабул қилинган барча Конституцияларда (1927, 1937, 1978 йиллар) давлат манфаатлари устунлиги белгиланган эди. Жаҳондаги демократик мамлакатлар тажрибасида ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда инсон манфаати юқори туриши, буни амалга ошириш учун давлатнинг аниқ мажбуриятлари белгиланган эди. Шу ғоя Конституцияда ўз ифодасини топди. У ҳуқуқий жиҳатдан “Давлат органлари ва мансабдор шахслар, жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” (2-модда), “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланган бўлиб, унга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” (13-модда), “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” (43-модда), деган қатор моддаларда мустаҳкамланган.
Иккинчи. Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини белгилаш жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб амалга оширилди. Инсоннинг асосий ҳуқуқлари аввало шахсий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар гуруҳларга бўлиб мустаҳкамланди. Шахсий ҳуқуқлар қаторига табиий ҳуқуқлар киритилиб, уларни таъминлашни давлат ўз зиммасига олди. Конституция шахснинг асосий ҳуқуқларини белгилабгина қўймай, уларни рўёбга чиқариш, ҳимоя қилиш, таъминлаш масъулиятини ҳам мустаҳкамлаб қўйди. Бунга мисол қилиб “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ёки бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” (35-модда), “Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти – ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади” (44 – модда) деган Конституция нормаларини мисол қилиш мумкин.




Download 69.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling