Мавзу. ЎЗбекистон республикасида табиий ресурслардан фойдаланиш тартиби
Табиий ресурслардан умумий ва махсус фойдаланиш ҳуқуқи
Download 33.17 Kb.
|
7-мавзу маъруза матни!
3. Табиий ресурслардан умумий ва махсус фойдаланиш ҳуқуқи.
Табиий ресурслардан умумий асосларда фойдаланиш деганда инсонга туғилгандан иньом этилган табиий ҳуқуқни амалга ошириш тушинилади. Бу ҳуқуқ ҳамма учун умумий ва тенг бўлиб, уни амалга ошириш учун ҳеч қандай рухсат талаб этилмайди. Фойдаланганлик учун ҳақ тўланмайди. Табиат неъматларидан – ҳаво, сув, ер (яшаш таянч майдони) ва бошқалардан ўзи ва уй-рўзғор манфаатларида фойдаланиш учун инсон ваколатли давлат органларига ёки табиат обьектлари бириктирилган юридик шахсларга рухсат сўраб мурожаат қилмайди. Умумий фойдаланиш ҳуқуқи қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларда акс эттирилади. Бироқ айрим ҳолларда умумий фойдаланиш ҳуқуқининг чегараси ва шартлари белгиланиши мумкин. Ер қонунчилигида умумий асосларда ердан фойдаланиш ҳуқуқи очиқ кўрсатилмаган. Бироқ, аҳоли пунктлари ерларининг таркибида умум фойдаланишда бўлган ерлар – кўчалар, майдонлар, дам олиш масканлари ва бошқалар кўрсатилган. Бундан ташқари, агар ер участкасининг фойдаланувчиси ўз участкаси чегарасини тўсиб олмаган бўлса, ушбу ердан ўтиш, сайр қилиш учун рухсат сўралмайди. Ўзгаларнинг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи сервитут дейилади. Ер кодексида одамлар қандай ҳолатларда ўзгаларнинг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқларига эга бўлишлиги белгилаб қўйилган. Ўрмонларда сайр қилиш, қўзиқорин, гуллар, ёввойи мевалар, доривор ўсимликлар териш ва бошқача завқланиш ўрмондан умумий асосларда фойдаланиш, деб ҳисобланади. Бунда қонун талабларига риоя қилиш лозим бўлади. Масалан, ўрмондан фойдаланувчилар ёнғин хавфсизлиги, Қизил китобга киритилган ўсимликлар ва уларнинг меваларини термаслик қоидаларига риоя қилишлари, дарахт ва буталарга шикаст етказмасликлари, ўрмонни ифлослантирмаслиги, заҳарли моддаларни ташламасликлари шарт. Шу билан бирга ўрмон бойликларидан (ўрмон фонди ерлари ҳам киради) умумий ҳуқуқ асосида фойдаланиш қонунда кўрсатилган тартибда чегараланиши ёки тақиқланиши мумкин. Масалан, давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарида ва шуларга ўхшаш бошқа қаттиқ муҳофаза режимли муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда умумий асосларда ўрмондан фойдаланиш тақиқланади. Сувдан умумий ҳуқуқ асосида фойдаланиш деганда рухсат олмасдан, ҳақ тўламасдан ва сув иншоотларини қурмасдан фойдаланишга айтилади. Фойдаланиш турлари бўлиб, шахсий ва рўзғор мақсадларида ичимлик суви олиш, чўмилиш, қайиқда сузиш, чорва молларини суғориш ва бошқалар тушунилади. Бироқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, сув хўжалиги органлари бундай тарздаги сувдан фойдаланиш турларини тақиқлашлари ёки махсус жойларини белгилаб қўйишлари мумкин. Аҳоли пунктлари ҳудудидаги сувлардан умумий асосларда фойдаланиш тартиби ҳам алоҳида белгилаб қўйилиши мумкин. Умумий фойдаланишга яроқли сув манбаси ҳамма учун қулай бўлиши керак. Манбанинг айрим қисмларидан умумий ҳуқуқ асосида сувдан фойдаланиш турлари тақиқланиши мумкин. Танҳо фойдаланувчига берилган сув манбасидан умумий асосларда бошқа шахслар ҳам фойдаланиши мумкин. Бу ҳолатни сув сервитути, деб тушуниш мумкин. Агар танҳо фойдаланишга берилган сув обьектидан ўзга жисмоний шахслар шартнома асосида фойдалансалар, бундай сув сервитутини умумий асосларда сувдан фойдаланиш, деб бўлмайди. Ер ости бойликлари умумий фойдаланиш ҳуқуқи обьекти бўлиши мумкинми? Мумкин. “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига биноан ер егалари ва ердан фойдаланувчилар шахсий ва хўжалик (рўзғор) эҳтиёжлари учун ўзларига берилган ер участкалари доирасида Download 33.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling