Мавзу: Ўзбекистонда “Оналик ва болаликни” химоя қилиш тизими. Президентнинг
Download 400.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqАбдуманнобова Зулайхо FIZALOGIAYA
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ 49- ГУРУХ ТИНГЛОВЧИСИ Абдуманнобова Зулайхо ФАН: ФИЗИОЛОГИЯ МАВЗУ: Ўзбекистонда “Оналик ва болаликни” химоя қилиш тизими. мавзу: Ўзбекистонда “Оналик ва болаликни” химоя қилиш тизими. Президентнинг 25.04.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди. Қарор билан 2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, қуйидагилар ташкил этилади: Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази биносини янгидан қуриш орқали Нукус шаҳрида “Болалар тиббиёт кластери”; янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими; 2022 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлими; туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари; Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, шу жумладан, орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораториялари. Шунингдек, Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022-2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолияти йўлга қўйилади. 2022 йил 1 майдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар) учун бепул овқатланиш жорий қилинади. Ҳужжат билан айрим қонунчилик ҳуддатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Халқимиз қадимдан оилага муқаддас қўрғон сифатида қараган. Зеро, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маскан, соғлом ва мустаҳкам оила эса соғлом келажак пойдеворидир. Шу боис ҳам мамлакатимизда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлаш борасидаги муҳим қадам бўлди. O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида мазкур қарор тарғиботи юзасидан “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш: амалиёт ва истиқболдаги режалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Мавлуда Ходжаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наргиз Ҳалилова ҳамда Наманган вилоят кенгашининг аёллар масалалари бўйича вилоят, шаҳар ва туман кенгаши раис ўринбосарлари, аёллар қаноти фаоллари, депутатлар ва тадбиркор аёллар иштирок этди. Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда оналар ва болалар соғлиғини сақлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида сўнгги 5 йилда оналар ва чақалоқлар ўлими, ривожланишида туғма нуқсони бўлган болалар сони кескин камайди. Тадбирда давомида мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва бу борада O‘zLiDeP олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди. - O‘zLiDeP аҳолини барча қатламларини тадбиркорликка йўналтириш билан бир қаторда ҳеч қачон ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларидан четлаб ўтолмаган. Хусусан, оналик ва болиликни муҳофаза қилиш борасида ҳам ўз ташаббускорлигини кўрсатиб келмоқда, - дейди O‘zLiDeP Уйчи туман Кенгаши аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Раъно Ҳамдамова. - Болалар конвенсиясига киритилган ўзгартишлар анчадан бери ўзини ечимини кутаётган муаммоларга жавоб бўлди. Айниқса, чин етим, ногиронлиги бор болаларни меҳрибонлик уйига жойлаш ва ота-оналари томонидан ташлаб кетилган фарзандларни ҳам отадан ҳам онадан алимент ундириш масалаларига ойдинлик киритилгани бизни жуда қувонтирди. Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди. Тадбир сўнгида Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган тадбиркор Дилфуза Мансурова томонидан Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-шаҳар туғруқхонасидаги кам таъминланган оналарга ҳайрия совғалари топширилди. Download 400.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling