Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet43/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Тери касалликлари

ЗАҲМ ГУММАСИ.

Тери ости ёғ клетчаткасида оғриқсиз тугун ҳосил бўлади, тери ва атрофдаги тўқималар билан боғланмайди, грек ёнғоғи катталигида бўлади. Секин-аста тугун катталашади ва тери билан боғланади, ўз ҳаракатини йўқотади.


Тери кўкимтир қизил рангни эгаллайди, оғриқ пайдо бўлади. Тугуннинг маркази бироз юмшайди ва кичкина тешик ҳосил қилади, шу тешикдан шилимшиқ суюқлик чиқади ва суюқлик гуммиарбикни эслатади, гумма деган сўз шундан келиб чиққан. Тешик аста-секин кенгаяди, яра ҳосил қилади, бу яралар қаттиқ бўлади. Яранинг тубида тўқималар мавжуд ёки буни гумма стержени деб айтилади. Гумма стержени секин ажралади ва яра битади.
Яра ўзидан сўнг юлдузсимон, чуқур, узунчоқ чандиқ қолдиради. Жуда камдан-кам яралар чандиқ қолдирмайдилар. Кам ҳолларда гуммалар яра ҳосил қилмай битишлари мумкин. Беморларда асосан бирта гумма бўлади, айрим ҳолларда бир нечта бўлиши мумкин. Бу сустав олди тугунлари тизза ва билак бўғинларида пайдо бўлади. Бу гуммоз тузалаётган пайда қичиқлашади, инфильтрати фиброз тўқималар билан қўшилиб кетади ва тоғайсимон қаттиқликка эга бўлади.
Заҳмнинг учламчи сифилислари (гумма ва дўмбоқчалар) тилчада ва юмшоқ танглай, буруннинг шиллиқ қаватида жойлашади. Агарда буруннинг суяклари зарарланса буруннинг бели тушиб кетади ва бурун эгарсимон бўлиб қолади.
Қаттиқ танглай ва юмшоқ танглай емирилиши натижасида танглай пардаси ва кичик тил емирилади ва бемор манқа бўлиб қолади. Еган овқат бурун бўшлиғига тушади. Гумма периоститлари остиомиемитлари, суякларда хусусан большоберцовий суягида бош суягида пайдо бўлади.
Бу пайтда суяк қалинлашади ёки инфильтрат йўқолиб ўрнига яра ҳосил қилади, шундан кейин чандиқлар ҳосил бўлади.
Гумманинг бошланиш даврида ташхис қўйиш анча қийин кечади, яралар пайдо бўлгандан сўнг ташхис қўйиш осон кечади.
Дифференциал диагноз скрофулодерма билан ўтказилади. Скрофулодермада тугунлар юмшоқ, яранинг четларида ҳам юмшоқ, тубида кучсиз битиш процесси боради ва сариқ рангли бўлади. Дифференциал индуратив эритема рак яралари билан ўтказилади.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling