Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


ЗАХМ ПАПУЛАЛАРИ-ПАПУЛАЛИ СИФИЛИДЛАР


Download 0.64 Mb.
bet40/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

ЗАХМ ПАПУЛАЛАРИ-ПАПУЛАЛИ СИФИЛИДЛАР.

Захм тугунчалари еки папулалари розеола сингари захмнинг иккиламчи даврида энг куп учрайдиган тошмалар каторига киради ва улар узларининг клиник узгаришларига караб жуда хилма-хил булади.


Папулаларнинг бундай хилма-хиллиги организмнинг индивидуал хусусиятларига, шунингдек папулаларнинг жойлашишига ва ташқи муҳитнинг қитиқловчи таъсирларига боғлиқ.
Заҳм папулаларининг бир неча клиник формалари бор. Кўпинча лентикуляр ёки ясмиқсимон папулалар учрайди. Бу папулалар ясси тугунчалар кўринишида бўлиб аввало, пушти-қизил, кейинчалик мис қизил рангга киради. Тугунчаларнинг чегаралари аниқ билиниб туради. Думалоқроқ бўлади, консистенцияси ҳийла қаттиқ бўлади. Агар папулалаи тери устидан бармоқ юргизилса, соғ теридан аниқ ажралиб турган катта инфильтратнинг борлиги сезилади. Лентикуляр папулалар ҳам катталиги уларнинг номига мос келади, улар одатда ясмиқ катталигида бўлади.
Папулалар ҳам роезеолалар сингари бирдан пайдо бўлмай, аста-секин 10-14 кун ичида пайдо бўлади. Лентикуляр папулалар пайдо бўлганларидан сўнг бироз катталашадилар холос: кейинчалик улар ўсишдан тўхтайдилар. Лентикуляр папулалар оддий шароитларда бир-бирлари билан қўшилмайдилар. Папулалар пайдо бўлганларидан сўнг бир неча ҳафта ўтгач йўқола бошлайдилар ва папулалар бунда улар борган сари тўқ-қўнғир тусга кира бошлайдилар ва папулалар сатҳида юпқа пўстлоқлар пайдо бўлади. Инфильтрат аста-секин шимилади.
Пўст ташлаш характерига келганда шуни айтиш керакки, пўстлоқ дастлаб папуланинг марказий қисмида пайдо бўлади. Кейинчалик унинг периферик қисмига тарқалади, ва Биетт ёқачаси кўринишида жойлашади. Иккиламчи янги заҳм билан оғриган беморларда лентикуляр папулалар кўпинча бир текисда ва симметрик жойлашиб, тўп-тўп бўлиб жойлашишга мойил бўлмайдилар. Рецидивли лентикуляр папулалар эса аксинча, кўп ҳолларда тўп-тўп бўлиб жойлашишга, ҳалқа ёй шаклида жойлашадилар.
Тангасимон папулалар лентикуляр папулаларга ўхшаса ҳам, лекин улардан йирик 10-20 тийинлик танга катталигидабўладилар. Тангасимон папулаларнинг сони одатда кўп бўлмайди. Бу хилдаги папулалар асосан иккиламчи рецедивли заҳм билан оғриган беморларда кузатилади.
Майда папулалар ҳам ташқи кўринишлари бўйича лентикуляр папулаларига ўхшашлари мумкин, лекин улардан ўзларининг майда тўғноғич бошидан то тариқ донига қадар катталикда бўлишлари билан фарқ қиладилар. Конуссимон шаклига, думалоқроқ тусга эга. Милиар папулалар кўпинча иккиламчи рецедивли заҳм билан оғриган, жисмоний заиф, озғин ва аксарият сил касали бор беморларларда учрайди. Улар деярли ҳамма вақт асосан танага тўп-тўп бўлиб жойлашадилар. Заҳм папулалари тери бурмаларига, орқа тешик атрофига, жинсий органларга жойлашганларида ишқаланиш, тери ва организмдан ажраладиган бошқа моддаларнинг қитиқлаш таъсирида папулалар энига ва бўйига катталашади. Папулалар гипертрофик папулалар дейилади.
Агар папулалар бир-бирига яқин жойлашган бўлса, улар периферик ўсиш натижасида қўшилиб кетади ва туташ инфильтратланган четлари фестонсимон бляшкаларни ҳосил қилади. Бундай тошмаларга бляшкасимон папулалар дейилади. Кўп ҳолларда ишқаланиш, терлаш ва организмдан ажраладиган бошқа қитиқловчи моддалар таъсирида гипертрофик папулалар ва бляшкалар эпидермисда шиш ва шилиниб келиб чиқади. Гипертрофик папулаларда ва блшкаларда эпидермиснинг ранги хиралашади ва оқимтир бўлиб қолади.
Яллиғланиш ҳодисаси зўрайиш натижасида папула инфильтратини чуқур қисмидан серозли экссудат ажралади. Бу ажралган экссудат юмшаган ва шилинган эпидермисдан силжиб ўтиб папулалар сатҳини намлайди. Бундай папулаларни намланувчи папулалар дейилади.
Агар ишқаланиш тер ёки организмдан ажраладиган бошқа моддалар билан қитиқланиш тўхтатилмаса, бундай вақтларда шилинган эпидермис ажралиб папуланинг юзаси эрозияга айланади. Бундай эрозиянинг туби қизил ва силлиқ бўлиб ундан сероз суюқлик ажралади, периферик қисми папула инфильтрати билан гардиш каби ўралган бўлади. Бу тошмаларни эрозияли папулалар дейилади.
Намланувчи ва эрозияли папулалардан ажралиб чиқувчи суюқлик таркибида жуда кўп рангсиз спирохеталар топиш мумкин. Узоқ вақт қитиқланиш натижасида гиперторофик, намланувчи ва эрозияли папулалар қўшилиб катта бляшкалар ҳосил бўлади. Бундай бляшкалар атрофидаги тери сатҳидан бирмунча кўтарилиб туради ва бошқалардан ўзининг қаттиқ консистенцияси билан фарқланади: булар кенг кандиломалар дейилади.
Заҳм папулалари заҳмга хос бўлмаган бошқа тугунчали тошмалардан фарқ қилиши лозим. Лентикуляр, тангасимон ва бляшкасимон заҳм папулаларини псориаз билан касалланган беморларда учрайдиган папулалар ва бляшкалар билан аралаштириб юбормаслик лозим. Псориатик папулалар ва бляшкалар одатда пушти-қизил рангли бўладилар. Кўпинча пўст ташлайдилар. Заҳм папулалари ва бляшкалари эса мис ёки гўштга ўхшаш қизил рангли бўладилар. Псориаз касаллиги билан оғриган беморларнинг папулалари ва бляшкаларида уч симптомни – стеарин доғи, псориаз парда ва нуқтали қон оқиш кузатилади. Бу симптомлар заҳм папулаларида учрайди. Заҳм касаллиги билан оғриган кўпчилик беморларда заҳмнинг бошқа тошмалари полиаденит кузатилади. Вассерман реакцияси ва чўкма реакциялар мусбат бўладилар.
Жинсий органлар ва орқа тешик атрофларига жойлашган заҳмнинг эрозияли папулалари баъзан терининг йирингли касалликлари элементларига – фолликулит, импетигога ўхшайди. Лекин заҳмнинг эрозияли папулалари қаттиқ консистенциясига эга, улардаги инфильтрат атрофидаги тўқималардан кескин чегараланган бўлади. Улар пастулалардан эмас, балки оддий лентикуляр папулалардан ривожланадилар. Эрозияли папулалардан ажралиб чиқадиган сероз суюқликда микроскоп остида рангсизспирохеталарни топиш қийин бўлмайди. Терида ва шиллиқ қаватларда иккиламчи заҳмнинг бошқа тошмаларининг рўй бериши, вассерман реакция ва чўкма реакцияларнинг мусбат бўлиши диагноз қўйишни енгиллаштиради.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling