Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet38/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ


Таносил касалликларини ўрганиш тарихи
Заҳм касалини 1493 йили Христофор Колумбни денгиз аскаралри Америка қитъасини очгандан кейин Европага олиб келган. Денгиз аскарлари америкаликлардан заҳм касаллигини олганлар. Америкаликлар эса Лим деган ҳайвондан заҳм касаллигини олганлар. Улар ҳайвонлар билан жинсий алоқада бўлганлар. Бу гипотезани Америка денгиз аскарлари, Испания портларига келгандан сўнг, Испанияликлар ҳам заҳм касаллигини олганлигини тасдиқлайди. Бу касаллик секин-аста Франция Короли Карл VIII нинг ёлланган аскарлари томонидан бутун Европага тарқалган. Ўша замонларда ёзиб қолдиришича Римда 14 мингга яқин Испан жалаблари бўлган француз аскарлари Неаполь шаҳрини қуршаб турган бир пайтда уларнинг кўпчилиги заҳм касаллиги билан оғриган.
Шунинг учун ҳам, Корол Карл VIII Неаполь шаҳрини қуршовини бекор қилган ва аскарларни жавоб бериб юборган, шундан сўнг бутун Европада эпидемия бошланиб кетган. Айрим мутахассисларнинг айтишларича Пандемия бошланган. Мана шу теория бўйича заҳмнинг ватани марказий Америка экан.
Иккинчи теория бўлса, заҳмнинг ватани Африка дейишади. Бу олимлар Кокберн ҳамда Рудзонлардир. Африка қитъаси трепоматозларнинг эндимик манбаи бўлиб қолди. Бу касалликни Арабистонга ва Европага келиш сабаби одамларнинг келиб кетишидандир. Заҳм касаллиги ўпишлар натижасида тарқалиши, савдо-сотиқлар, художўйликлар, христианларнинг Истусалимга, мусулмонларнинг Маккаю Мадинага ҳаж қилган пайтларида тарқалгандир.
Учинчи теория бу европистлар теорияси. Бунда заҳм касали жуда эски замонлардан маълумлигини Гиппократ, Гален, Целье, Сусрута, Диоскорит, Плутарх, архиген, Абу Али ибн Синолар ҳам айтиб ўтганлар. Уларнинг қўлёзмаларидан заҳм касаллиги тўғрисида язва, афта, кандиломалар ёзилган.
Абу Али ибн Сино ўзининг қўлёзмаларида қаттиқ шанкр кенг кандиломалар тўғрисида, папулез сифилидлар, гуммалар тўғрисида қўлёзма қолдирган, ундан ташқари заҳмда суякларнинг касалланиши ҳам кўрсатилган. Ўн аср бизнинг асримиздан илгари Америка қитъаси очилишидан олдин Ҳиндистонда заҳм касалини симоб билан даволаганлар. М.Б.Борзов деган олим Ўрта Осиёда ўликларни очиб кўрганда, уларнинг қон томирларидан 30 % гача симоб моддаси борлигини аниқлаган. Бу ҳам заҳмни эски замонларда ҳам симоб билан даволаганликларидан дарак беради.
Заҳмнинг (сифилис) номи Италян врачи Фракасторо билан боғлиқ. У бу номни 1530 йилда берган.
Сифилис деган чўпон номи билан атаган. Сифилис деган чўпон Худога қарши гапиргани учун Худо қаҳрига олиб жинсий органларининг касаллигига йўлиқтирган.
Римликлар сифилис венерик номини “муҳаббат Худоси” деб атаганлар.
Венерик касалликлар фақат жинсий алоқа йўли билан эмас, балки бошқа йўллар билан ҳам юқади. Рус олимлари ҳам венерик касалликларни келиб чиқишини ўрганганлар.
А.И.Поспелов, В.М.Тарновский, М.И.Стуковеноков, Ю.К.Скрипкин, Машплейсон, А.М.Студницин, М.Н.Туранов, Т.В.Васильев ва бошқалар сифилис касалларни топиш ва уларни даволашда катта ҳисса қўшганлар. Ўзбекистонлик машҳур сифилидолик олим А.Х.Абдуллаевнинг ҳиссаси катта.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling