Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet35/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Витилиго (пес,vitiligo)

Витилиго Осиё худудида кенг таркалган тери касалликларидан. Бу касаллик кадим замонлардан бери маълум. Гиппократ ва Платон витилигода учрайдиган тери окаришларини Alphos, Аристотель эса Leuse деб атаганлар. Баъзи олимлар фикрича эса витилиго сузи “Бузокча” маъносини англатади, яъни ок доглари бор бузокча, яна бошкаларнинг фикрича бу термин vitium - англашилмовчилик, хатолик деган суздан келиб чиккан.


Этиологияси ва патогенези: Хозирги замонда касалликнинг келиб чикиши сабабларини тушунтирувчи бир канча назариялар ва гипотезалар мавжуд.
Невроген назаряси тарафдорлари фикрича, витилиго билан зарарланган теридаги нерв толаларида дистрофик ўзгаришлар кузатилади. Оқ доғли терида терлашнинг пасайиши, витилиголи терини соғлом одам терисига кўчириб ўтқазганда дипигментация ҳосил бўлиши ёки аксинча витилиго терини ўрнига кўчириб ўтказилган соғ теридан оқ доғларнинг пайдо бўлиши неврогент назарясининг тасдиқловчи далилларидир.
Витилигонинг келиб чикиши ва ривожланишида эндокрин безлариниг аҳамияти катта. Шу касаллик билан оғриган беморларнинг кўпчилигида териокциоз, никцидема ёки Ҳошимота касалликларини учратиш мумкин. Териокциоз билан оғриган 105 бемордан 9 тасида витилиго борлиги аниқланган. Шу билан бирга касаллик пайдо бўлишида жинсий гармонлар миқдори, буйрак усти бези фаолияти ўзгаришининг муҳим аҳамияти борлиги олимлар томонидан тўлиқ ўрганилган.
Аутоиммун назарияси тарафдорлари витилиго теридаги меланоцит-ларнинг антителолар билан шикастланиши оқибатида юзага келади деган фикрни айтадилар. Илмий изланишлар натижасида витилиго билан оғриган беморларнинг қон зардоби ва терисида мелоноцитларга қарши антителолар топилган. Кўпинча витилигонинг аутоиммун касалликлар (Қизил югурук, Пернициоз, Анимия ва бошқалар) билан бирга учрашиб иммунологик назарияни яна бир бор тасдиқлайди.
Витилигонинг келиб чиқишида терида кислород ва микроэлементлар (кумуш, рух, темир ва бошқалар) етишмаслигининг ҳам таъсири бор.
Клиникаси: витилигода терининг турли жойларига оқ доғ тушади. Доғлар думалоқ ёки овалсимон бўлиб, атрофидаги соғ терида аниқ ажралиб туради, баъзи оқ доғ чегараси атрофидаги тери нормал пигментли ёки гиперпигментли бўлиши мумкин.
Оқ доғ тушган жой аста секин катталашиб бир-бири билан қўшилишиб терининг ҳийлагина қисмини эгаллаб олиши мумкин. Биргина оқ доғнинг ўзида репигментли доғларни ва унинг чегарасига эса янгидан пайдо бўлаётган оқ доғларни кузатиш мумкин.
Касаллик бошланиши кўпинча беморлар сезмайдилар. Аста секин тери оқаради, баъзан бирдан оқариш ҳоллари ҳам учрайди (бир кечада бутун танани оқ доғлар эгаллагани ҳам кузатилган). Оқ доғ пайдо бўлишидан олдин тери қичиши ва бироз кепакланиши ҳам мумкин.
Оқ доғлар терининг турли жойлари (юз, бўйин, қўл, ойқ)га тушади. Оқ доғлар симметрик ёки носиммектрик бўлиб, доғ тушган жойдаги соч ва туклар ҳам оқариб чиқади. Доғ тушган жойда терининг сезиш ҳусусияти йўқолмайди.
Витилигога диагноз қўйишда уни мохов касаллигидан фарқлай олиш ўринли. Моховда оқ доғли терида, сезувчанлик йўқолган бўлади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling