Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet32/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Д и ф ф е р е н ц и я л а н м а г а н ноаник хили.

Д и ф ф е р е н ц и я л а н м а г а н, яъни моховнинг ноаниқ хилида асосан беморнинг териси ва нерв системаси зарарланади. Моховнинг бу тури аксарият болаларда учрайди. Касаллик асосан неврологик симптомлар, эритематоз гиперпигментланган ёки дипегментланган ҳар хил катталикдаги чегараси аниқ доғлар пайдо бўлиши билан ифодаланади. Зарарланган тери соҳасида соч тўкилади, тер ажралиши бузилади, терининг сезувчанлиги олдин ошиб, кейин йўқолади. Бир неча ойдан сўнг мускуллар атрофияси авж олади, қўл ва оёқлар шакли ўзгариб, бемор меҳнатга яроксиз бўлиб қолади, юз мимик мускулларининг атрофияланиши оқибатида унинг башараси ниқоб кийганга ўхшаб, кўз ковоқлари тортилиб охиригача ёпилмай қолади (лагофтальм).


Касалликнинг бу хилида нервларнинг зарарланиши ифодаланган бўлади; қулоқ орқаси, бўйин, елка ва тирсак нервлари йўғонлашади, трофик яралар пайдо бўлади, парестезия, гиперестезия, фалажланиш, мутиляция авж олади. Бемор иссиқ-совуқни сезмаганлиги сабабли бадани, қўл оёқлари куйганини ҳатто сезмай қолади. Бундай беморларда лепромин реакцияси нотайин, баъзиларида мусбат, бошқаларида эса манфий бўлади. Манфий реакция беморларда кейинчалик моховнинг лепроматоз хили бошланиши мумкин (трансформация). Лепромин реакцияси мусбат бўлган беморларда аксарият касаллик натижаси яхши бўлади. Камдан-кам ҳолларда моховнинг туберкулоид хилига ўтиши мумкин.
Д и а г н о з и: Мохов касаллигини аниқлашда Минор синамасининг аҳамияти катта. Бунинг учун терининг текширилмоқчи бўлган жойига йод суртилади ва устига юпқа крахмал упа сепилади. Сўнгра бемор мажбуран терлатилади (иссиқ чой берилади, қуруқ ҳаволи ванна) ёки хлорин плокарпин инъекция қилинади. Зараланган тери соҳасида йод билан краҳмал аралашмаси тўқ кўк рангга кирмайди, чунки тери безлариниг тер ажратиш ҳусусияти бузилган бўлади. Энг муҳими лаборатория текширувида мохов микобактерияларининг топилиши диагнозни ҳал қилади.
Г и с п о т о л о г и я с и: Дерманинг сўрғичсимон қисмида эпитилоид, лимфоцит, фибробласт, плазматик, гистиоцит каби ҳужайралардан иборат инфильтрат кўринади, айниқса Вирхов – Даниэльсон лепроз ҳужайраларининг топилиши моховнинг лепраматоз хили учун хос. Битта-иккита ядроли шар симон кўпикли протоплазмага эга бўлган ҳужайралар ўзига кўплаб мохов микобактерияларини тутади. Мохов таёқчалари Цил – Нильсон усулида яхши бўялади. Коллаген эластек толалар инфельтратлар атрофида парчаланган, йиртилган ҳолда кўринади, улар инфельтрат билан эпидермис оралиғида чизиқсимон бўлиб қолади, тер ва ёғ безлари атрофияланган бўлади. Моховнинг туберкулоид хилида улкан лепроз ҳужайралар кузатилади, аммо улар мохов таёқчаларини кам тутади ёки мутлақо тутолмайди. Баъзан касаллик кайталанганда микобактериялар кўпайиб қолиши мумкин. Тер, ёғ безлари ҳамда ички аъзоларнинг зарарланиши кам бўлади ёки хавфсиз кечади.

Даволаш



Мохов ва тери силини даволашда изоникотин кислота ҳосиласи э т и о н а м и д д а н фойдаланилмоқда. 14 ёшгача булган болаларда даво курси 0,01 - 0,02 г. ҳар кг тана вазнига кундалик дозаси – 0,75 г дан ошмаслиги керак, 14 ёшдан ошгач (тана вазни 50 кг дан кам) 0,25 дан 2 маҳал буюрилади. Даво курси 6 ой, дори овқатдан 1 соат олдин ичилади.
Моховни даволашда асосий дорилардан диаминодифенилсульфон (ДДС) ва унинг махсулотлари ДДС, авлосульфон, дапсон 0,05 г дан кунига 2 махал , якшанба кунларидан ташкари икки махал хафтага 0,1 г дан 2 махал 6 ой буюрилади. Сульфофетрон (солюсульфон) нинг сувдаги 50% ли эритмаси мускуллар орасига хафтасига 2 марта : 1- хафта - 0,5 мл , 2- хафта -1,0 мл, 3- хафта – 1,5 мл , 4 - хафта 2,0 мл, 5- хафта 2,5 мл , 6- хафта 3,0 мл. Кейинчалик 3,5 мл дан юборилади.Даво курси 6 ой.Кейин беморга 1-1,5 ой дам берилади.
Дори танлашда албатта беморнинг индивидуаль ҳусусиятларини эътиборга олиш лозим. Кундалик, бир марталик, ҳафталик, циклик ёки бир даво курсини тайинлашда беморнинг ёши, вазни ва умумий аҳволи ҳисобга олинади. Касаллик сурункасига давом этадиган бўлгани учун унга узоқ даво қилиш керак бўлади. Беморларга барча қулай шароитларни яратиб бериш, овқатланиш, дам олиш тартибини тўғри йўлга қўйиш, витаминлар ва оқсилларга бой овқатлар бериш, тоза ҳаводан баҳраманд этиш, уларнинг куч – қувватига мувофиқ меҳнат билан даволаш, шунингдек тузалиб кетишига ишонтириб, кайфияти ҳамда руҳини кўтариш катта аҳамиятга эга.
Шифокор доимо даво таъсирини назорат килиб бориш керак.Мохов билан огриган бемор оддий санитария – гигиена коидалрини яхши билишлари , бадан ва кийим кечаклар озода булишига эътибор беришлари лозим.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling