Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар. Дерматовенерология сўзи – грек тилидан олинган булиб, derma – тери, венеро-жинсий аъзолар, Logos – Фан деган маънони билдиради. Бу фан узининг илдизлари билан кадим замонларга кириб кетади. Турли тери ва венерик касалликларининг белгиларини ва уларнинг даволаш усулларини Хитой, Хиндистон, Миср, Греция ва бошка мамлакат халкларининг кадим замонларда ёзилган кулёзмаларида ва архитектура ёдгорликларидаги ёзилмаларида учратиш мумкин. Бизнинг асримиздан 2-3 минг йил олдин Хитой олимлари проказа (мохов), Фавус, Кичитма, (кутир), Пес, Ихтиоз, Экзема, сочларнинг тушиши, фурункулар, сарамас касаллигини билишган. Хиндистонда бизнинг асримиздан 2500 йил мукаддам таносил касалликлари, Мохов ва бошка тери касалликлари булганлиги маълум. Сузак касаллиги хакида бизнинг асримиздан 3500 йил илгари Миср кулёзмаларида курсатиб утилган. Бундан минг йил илгари хамшахримиз Бухоролик хаким Абу Али ибн Сино узининг машхур «Тиб конунлари» деган асарида Экзема, эшакем, кутир ва бошка тери касалликлари ва сузак хакида ёзган. Уларни даволаш усулларини курсатиб утган. Дермато-венерология фан шаклида Х1Х – асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тараккий эта бошлади. Х1Х – асрнинг урталарида Гарбий Европада тери касалликлари фанини урганишда икки оким юзага келади. Бу окимларни немис ва француз дерматолог мактаблари бошкарган. Немис дерматология мактабининг тарафдорлари тери касалликларидаги тошмаларнинг усиши ва уларнинг патолого-анатомик узгаришларини урганишга ката ахамият берганлар. Улар тери касалликларини келиб чикишида хар – хил ташки тассуротларга катта эътибор берганлар. Аммо немис дерматология мактабининг тарафдорлари тери касалликларининг ривожланишида организмнинг умумий бузилишига етарлича бахо бермаганлар. Улар тери касалликларини бир жойнинг узида руй берадиган процесс деб хисоблаганлар. Шунинг учун улар тери касаллиги Билан огриган беморни турли ташки дорилар билан даволашга харакат килганлар ва умумий даволашнинг ахамиятини кадрламаганлар. Немис дерматология мактабининг асосчиси Ф.Гебра бўлган. Талантли олим Ф.Гебра тери касалликларининг клиникасини ва теридаги патологик узгаришларни урганиш учун куп ишлар килди ва тери касалликларининг классификациясини ишлаб чикди. Француз дерматология мактаби олимлари организмда руй берадиган ички узгаришлар тери касалликларининг пайдо булишида мухим урин тўтади, деб хисоблаганлар. Бу унинг ижобий томони эди. Купинча француз олимлари тери касалликларини келиб чикишини организмдаги суюкликларнинг бузилишидан деб хисоблаганлар ва ташки мухит шароитига эътибор бермаганлар. Француз дерматология мактабининг асосчиси буюк клиницист ва олим Ж.Алибер ҳисобланган. Ундан ташкари олимлардан А.Базен, Р.Сабуро ва Ж.Дарьеларнинг ҳам хизматлари катта. Француз олимлари замбуруг касалликларини урганиш ва уларни даволаш усулларини урганиб чикиш сохасида узларининг кимматбахо хиссаларини кушдилар. Тери ва таносил касалликлари хакидаги фанни ривожлантиришда рус илмий медицинасининг асосчилари М.Я.Мудров, С.П.Боткин, И.М.Сеченов, В.А.Захаринлар узларининг хиссаларини кушдилар. Бу олимлар организмни хаёти фаолиятида асосий ролини нерв системаси уйнайди, деб хисоблаганлар ва шунга кура улар касалликни эмас, балки бемор кишини даволашга харакат килганлар. А.Г.Полотебнов, А.И.Поспелов ва В.Н.Тарковскийлар рус тери ва таносил касалликлар фанининг асосчиларидир. А.Г.Полотебнов тери касалликларида бутун организмнинг касалланишини курди ва хар хил узгаришларни марказий нерв системасига таъсир килади деди. Жахон тери ва таносил касалликлари фанида бир катор рус олимлари хам юкори уринларга кутарилдилар. Буларга мисол килиб тиббиёт фанлари докторлари, профессорлар Ю.К.Скрипкин, А.Л.Машкиллейсон, Н.М.Овчиников, Н.М.Туранов, М.М.Желтаков, А.И.Картамышев, П.В.Никольскийларни айтса булади. Узбек тери ва таносил касалликлари фанини ривожлантиришга хисса кушган олимлардан У.Мирахмедов, Н.Т.Турсунов, А.Темешевский, Р.А.Капкаев, Арипов С.С, Воисовлардир. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling