Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
Чандик – терининг чукур нуксонлари (яра) билан кечадиган думбокча, тугун, чукур пустула ва бошкалар урни битаётганида хосил булади. Чандикли соха териси соглом теридан кескин фарк килиб, унда узига хос майинлик, тиркишлар, туклар, тер ва ёг безлари мутлако булмайди. Дермадаги сургичлар хамда сургичлараро эпителиал усикчалар силликланиб кетади ва эпидермис Билан дерма оралигида кундаланг тугри чизик юзага келади. Чандик асосан яралар хамда ёриклар урнида вужудга келади. Баъзан тери яра-чакаларсиз, яъни «курук йул» Билан хам чандикланиши мумкин. Масалан, тери сили, Мохов, захмда инфекцион гранулёма аста-секин сурилиб унинг урни бириктирувчи тукима Билан битади, кизил колчанкадаги ката инфильтратлар урнида хам чандик хосил булади. Янги чандиклар пушти-кизгиш, эскилари эса гиперпигментли ёки дипигментли ранга киради. Соглом тери сатхида бир текис ётган ясси ёки кутарилиб турадиган гипертрофик (келлоид) ва атрофик, яъни тери сатхидан пастда жойлашган юпка чандиклар тафовут килинади. Юпка чандикли атрофия худи папирос когозини эслатади, одатда курук йул Билан пайдо булади (эритематоз ва склеродермияда), терининг бундай сохасини бармоклар Билан сикиб бир жойга йигиш мумкин.
Булиб утган патологик жараённи аниклашда чандикнинг ката-кичиклиги, шакли, ранги, сони мухим ахамиятга эга. Масалан, захм гуммаси узидан сунг узун ва чукур юлдузсимон чандик колдирса, колликватив тери силидан сунг эса лимфа тугунлари атрофида чузилган ноаник куприксимон чандиклар юзага келади. Пиодермиядан сунг терининг бошка сохаларида хам худи шунга ухшаш чандиклар вужудга келади. Папулонекротик тери силидаайнан мухрлангандек юза чандиклар хосил булади, думбокчали захмдан сунг накшдор чандиклар колади. Вегетация – аксарият терининг узок вакт яллигланиб юрган сохасида эпидермис тикансимон каватининг усиб кетиши хамда сургичларнинг юкорига караб кенгайиши натижасида пайдо булади. Вегетация пилакча ёки ворсинкасимон усимта булиб, тугунча, яллигланган инфильтрат ёки эрозиялар устида жойлашади. Руй-рост вегетацияланган тери сохаси ташки томонидан «хуроз тожиси» ёки гулкарамни эслатади. Мабодо вегетация юзаси калин мугуз кават Билан копланган булса, унда улар курук, каттик, саргимтир рангли (сугалда) булади, агар вегетация эрозияланган булса, унда улар аксинча юмшок, намланган, пуштиғкизил ёки кизил булиб, салга конайди (вегетацияланган пемфигус). Вегетацияланган сохага иккиламчи пиоген инфекция кушилса четлари гиперемияланиб, сероз – йирингли ажралма чикиб туради. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling