Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet7/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Ёриклар терининг чизикли дефекти (етишмовчилиги) булиб, яллигланиш, инфильтратланиш окибатида хамда тери узининг юмшоклиги ва пластиклигини йукотганида вужудга келади. Юзаки ёрикларда патологик жараён факатгина терининг эпидермис кисмида жойлашади. Чукур ёрикларда эса жараён терининг дерма ва ундан хам чукуррок кисмида жойлашган булиши мумкин. Одатда ёриклар сурункали экзема, пиодермия, кандидозда кузатилади ва асосан терининг табиий бурмали жойлари (тизза, бармоклар юзаси, огиз бурчаклари ва бошкалар)да учрайди. Эрта тугма захм Билан огриган болалар терисида чукур ёрикларни куриш мумкин. Ёрикларнинг юзасидан серо зёки сероз-конли суюклик чикади ва улар ёриклар буйлаб кора кутир хосил килади. Факат жуда чукур ёриклар урнида кейинчалик радиар чандиклар колади.
Экскориация, тирналиш – соглом терининг механик таъсирот туфайли жарохатланиши, купинча тери кичишиши натижасида пайда булади. Терини каттик кашиганда эпидермис бутунлиги бузилиб. Чизик-чизиклар пайдо булади, бундай чизикларнинг чукурлиги баъзан дерманинг сўрғичсимон каватигача етиши мумкин. Шилинишдан сунг депигментли ёки гиперпигментли доглар колади, айрим холларда чукур жараёнлардан сунг чандик юзага келади. Теридаги тирналиш чизиклари баъзан касалликнинг энг мухим (кутирда) белгиси хисобланади.
Эрозия – тери эпидермис каватининг юза нуксони, одатда пуфакча, пуфак ёки юза маддалар ёрилганидан кейин пайдо булади. Эрозиянинг катта – кичиклиги бирламчи элемент хажмига боглик, одатда эрозиянинг ранги кизгиш булиб, юзаси доимо намланиб туради. Пемфигус, Дюрингнинг герпетиформ дерматити, экзема, оёк панжаси эпидермофитияси, белбогсимон, генитал ва экстрогенитал учуклардаги пуфак ёки пуфакчалар урнида эрозия хосил булади. Огиз шиллик каватида жойлашган захм тугунчалари юзаси хам эрозияланиб туради. Каттик шанкр хам юзакиэрозия Билан намоён булиши мумкин. Бирламчи эрозия сонда ёки баданнинг бошка жойида каттик механик ишкаланиш окибатида пайдо булиши мумкин. Эрозия бутунлай тузалиб кетганидан сунг урнида вактинчалик дог колади.
Яра – терининг чукур нуксони, бунда эпидермис, дерма, хатто гиподерма хам зарарланиши мумкин. Яра думбокча, тугун, чукур пустула каби бирламчи инфильтратив элементлар ёрилганидан сунг юзага келади. Трофик яралар хамда тукималарнинг некрозида бирламчи булиши мумкин. Яраларнинг шакли хар хил, ранги эса кукиш-кизгимтир, пушти-кизил, кирралари нотекис, гранулали, силлик ёки осилган булади. Каттик шанкрда яранинг кирралари текис ва силлик булса, колликватив сил, пиодермиянинг баъзи куринишлари хамда чукур микозларда эса яранинг четлари нотекис, юмшок, узук-юлук булади. Яранинг таги текис ёки нотекис булиб, сероз, йирингли, конли суюклик Билан копланиб туради. Улар тагида тукималар грануляциясини куриш мумкин. Йирингли яллигланишларда яранинг кирраси кизариб шишади, консистенцияси юмшок булиб, ундан йиринг чикиб туради. Инфекцион гранулема (захм гуммаси)да ва усма касалликларида яра атрофида каттик инфильтрат кузатилади. Яра тузалиб кетганидан сунг урнида чандик колади, унинг шаклига караб аввалги элемент тугрисида фикр юритиш мумкин.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling