Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Пигмент доглар (пигментация, тери дисхромияси – disxromia cutis) –
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
Пигмент доглар (пигментация, тери дисхромияси – disxromia cutis) – терида пигментланишнинг бузилиши. Одатда бирламчи элементнинг урнида пайдо булади. Масалан, захмдаги папулалар, маддалар, баъзи дерматозларда эрозия ва яралар урнида гиперпигментланган доглар колади. Бундай узгариш аксарият яллигланган учокларда меланинг хосил булишининг ортиши ва гемосидерин каби кон пигментининг чикишидан юзага келади (гемосидерозларда, бир чаккан тери сохасида). Меланинг етишмаслигидан эса иккиламчи гипопигментли доглар пайдо булади. Уларни иккиламчи лейкодерма дейилади (тангачали темираткида, захмда кузатилади).
Тангача – мугуз каватнинг кучиб тушадиган ядросиз хужайралари. Одатда одам терисидан физиологик равишда уз умрини яшаб булган мугуз кават хужайралари тангача булиб тушиб кетади. Айникса, улар ювинганда, кийим-кечак баданга ишкаланганда куплаб ажралади. Тангачаларнинг ранги, шакли ва катта – кичиклиги хар хил булади, анна шу хусусиятлардан купгина дерматозларни аниклашда фойдаланилади. Мугузланиш асосида эпидермисдаги дистрофик узгаришлар ётади. Кейинчалик керотин хосил булиши бузилади ва улар гиперкератоз (мугуз каватнинг хаддан ташкари калинлашуви) ёки кератоз (мугузланишнинг бузилиши) куринишида кечади. Тангачаларнинг шакли ва рангини билиш шифокор учун Амалий ахамиятга эга. Масалан. Тангачали темираткида тангачалар окимтир кумушранг, ихтиознинг баъзи шаклларида кора, ёгли себореяда саргимтир булади. Айрим касалликларда тангачалар енгил кучади (тангачали темиратки), баъзан теридаги элементлар багрига махкам богланган булиб(чандиклиэритематоз) уларнинг кучиши бир кадар огрик Билан кечади( Бенье-Мишер симптоми) Дистрофик ва деструктив жараёнларга караб тангачалар майда ва йирик булиши мумкин Кизамик ва ранг_баранг темираткида майда скарлатина тоасикодермия уткир дерматит каби касалликларда эса йирик тангачалар кузатилади Хатто Лайел сирдромида мугуз кават хужайралари юпка резира кулкопдек кучиб тушади Пушти темираткида тангачалар бамисоли босиб куйилганга ухшаса захм тугунчаларида тангачалар ;Биетта ёкаси;симптомини вужудга келтиради Парапсориазда тангачалар тугунчаларнинг уртасидан кучиши Билан ажралиб туради Купгина эамбуругли касалликларда эса зарарланган учокларнинг перифериясидан пуст ташлаш кузатилади Кора кутир пуст, пустлок – теридаги бирламчи пуфакча, пуфак, йирингча ва чукур яралар каби тошмалар таркибидаги тиник ёки йирингли суюкликнинг куриб колиши натижасида юзага келади. Баъзан кора кутир пустга аваал ишлатилган дориларнинг ёпишиб колиш холлари хам кузатилади. У тери юзасидан кутарилиб туради, ранги хар хил булади. Кора кутир пустлар сероз, сероз-йирингли, йиринг ва кон аралаш булиши мумкин. Серозли пустлар фибринлар, лейкоцитлар ва деструктив узгарган эпидермис хужайраларидан; йирингли ва кон аралаш пустлар эса лейкоциллардан, фибрин толалари хамда парчаланган эпидермис хужайралари ва эритроцитлардан ташкил топади. Кора кутир пустларнинг ката-кичиклиги бирламчи морфологик элементлар хажмига караб белгиланади. Сероз ажралмали элементлар урнида саргиш, миссимон; йирингли элементлардан сунг сарик, яшил саргимтир; кон аралаш ажралмали элементлардан кизгиш-жигарранг, корамтир кора кутир пуст вужудга келади. Кора кутир пустлар юпка, ясси, йугон, учли, каватли, каттик ва нотекис булиши мумкин. Уларнинг шакли микрофлорага хам боглик. Масалан стрепто-стафилококкли вульгар импетигода кора кутир пустлар кат-кат, стрептококкимпетигода эса юпка ва тиник булади. Вульгар эктима, рупоид тангачали темиратки ва гангреноз пиодермияда кора кутир пустлар урнига махкам бириккан булади. Кат-кат калин кора пустлар (рупия) иккиламчи захмда учрайди. Баъзан кора кутир пустлар тангачалар Билан аралашиб (экссудат Билан тангачалар аралашганда) кетади; экссудатив тангачали темираткида, себорея хамда себореяли экземада анна шундай холат кузатилади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling