Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Лихинификация, терининг дагаллашиши –


Download 0.64 Mb.
bet9/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Лихинификация, терининг дагаллашиши – терининг узига хос узгариши булиб, ундаги накшнинг дагиллашиши билан ифодаланади, бунда тери эгатчалари руй-рост билиниб, худди шу соха териси гиперпигментланади, курукшаб, ғадир-будур булиб колади. Терининг дагаллашиши тугридан-тугри бирламчи, яъни терининг хадеб тирналавериши (нейродермитда) ёки иккиламчи, масалан, тугунчалар бир-бирига кушилиб кетиши натижасида (тангачали хамда кизил ясси темиратки, сурункали экзема) вужудга келади. Лихенификация пайдо булган тери сохаси гистологиясида эпидермис тикансимон каватининг гипертрофияси, сўрғичсимон каватлараро эпителиал усикларнинг катталашуви хамда дерманинг юкори каватида сурункали инфильтратли яллигланиш кузатилади.
Тери ва таносил касалликларидаги тошмалар факат бир хил бирламчи морфологик элементлардан (масалан, тангачали темиратки ёки захмдаги тугунчалар, розеолалар, сугал ва бошкалар) тузилган булса, мономорф тошмалар дейилади. Шунинг учун мономорф тошмалардан иборат дерматозлар фарк килинади. Уларга тангачали хамда кизил ясси темиратки, эшакем, вульгар пемфигус, фурункулез, гидроаденит, чакалокларнинг чилла яраси ва бошкалар киради. Агар хасталикда хар хил бирламчи морфологик элементлар учраса, буни чин полиморфизм деб аталади. Аксарият касалликларда, жумладан, экзема, мохов, Дюрингнинг герпетиформ дерматити захмнинг иккиламчи даврида бир йула хар хил, яъни хам бирламчи, хам иккиламчи элементлар кузатилади. Бундай тошмалар полиморфизми сохта полиморфизм деб аталади. Бемордаги мономорф, полиморф тошмалар ёки сохта полиморфизмни бахолай билиш касалликни аниклашда мухим ахамиятга эга.

Маъруза №2
Пиодермиялар. Қўтир. Битлаш. Пиодермияларнинг этиопатогенези, клиник кечиши ва олдини олишнинг хусусиятлари. Тери паразитар касалликларини даволаш.
Терининг йирингли касалликлари ёки пиодермитлар ( юнонча puon –йиринг, derma- тери деган суздан олинган) энг куп учрайдиган касалликлар каторига киради. Аксарият терининг йирингли касалликлари сурункали кечиб, тез-тез кайталаб туради ва узок вакт мобайнида даволанишни талаб килади, баъзан кишиларнинг меҳнат кобилияти пасайиб кетиши ёки вактинча ишга яроксиз булиб колишлари хам мумкин. Профессор Я.А.Хамелин (1980) маълумотига караганда, кейинги 15 йил ичида пиодермитга чалинган беморлар мехнат кобилиятининг пасайиши 6,8 % дан 9,4 % га ошган, илгари фурункулез, карбункул ва гидроденит каби касалликлар хар йили мехнаткашларнинг жуда куп иш кунларининг йуколишига сабаб булган. Шунинг учун бу касалликларнинг профилактикаси долзарблигича колмокда.
Болалар дерматологиясида хам пиодермитлар салмокли урин эгаллайди. Барча дерматозлар орасида у 25-60 % ни ташкил килади. Пиодермитлар бирламчи ёки бирон бир бошка тери касаллигининг асорати булиши хам мумкин.
Э т и о л о г и я с и . Терига йиринг пайдо килувчи микроблар – стафилококк ва стрептококклар, гоҳо айрим микроорганизмлар – пневмококклар, кук йиринг таёкчаси, ичак таёкчаси ва бошкаларнинг тушиши сабаб булади. Баъзан бир нечта микроорганизмлар биргаликда учраши хам мумкин. Табиатда стафилококк ва стрептококкларнинг (уйда, кийим-кечак, тери ва шиллик каватда) доимий мавжудлиги пиодермитларнинг тез-тез учраб туришига олиб келади. Барча текширилганларнинг 20-75 % ини бацилла ташувчилар ташкил килади. Санитария-гигиена конун-коидаларини билмаслик ёки уни купол равишда бузиш, турмуш ва меҳнат шароитларидаги кам-куст холатлар терининг йирингли касалликлари таркалишига имкон яратади.
Соглом одам терисида доимо патоген булмаган (сапрофит) микроорганизмлар булиб, улар ташки мухитдан тушиб туради ва соч фолликулалари хамда ёг безлари тиркишига урнашиб олади. Уларни келиб- кетувчи (транзитор) микроорганизмлар дейилади. Шу билан бирга терида доимий (резидент) микроорганизмлар хам мавжуд. Микроорганизмларнинг тери юзасида таркалиши бир хил булмай, улар ҳатта фасл, ёш ва жинсга караб узгариб туради. Терининг йирингли касаллигига чалинган беморларнинг териси юзасида айникса патоген микроблар – стафилококк ва стрептококклар купайиб кетади.
П а т о г е н е з и . терида йирингли касаллик келиб чикишида аввало микроорганизмларнинг патогенлиги ва вирулентлилиги ахамиятга эга, аммо уларнинг терида ривожланиб кетиши учун маълум бир шарт-шароитлар зарур. Булар терининг ҳимоя функцияси ва пиококкларга нисбатан организмнинг каршилик таъсирини сусайтириб юборадиган экзоген ва эндоген сабаблардир.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling