Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
НЕЙРОДЕРМИТ
Нейродермит — терининг сурункали, тез-тез кайталаб турувчи яллигланиши булиб, баданнинг каттик. кичишиши, кейинчалик тугунчали тошмалар — папулалар тошиб, тери калинлашиши, лихенификация авж олиши билан кечади. Нейродермитнинг клиник куринишига караб диффуз (таркок.) ва чегараланган хиллари фарк, килинади. Шу билан бирга нейродермитнинг гипертрофик, гиперкератотик, фолликуляр, юзнинг диффуз лихенификацияси каби атипик шакллари хам мавжуд. Этиологияси ва патогенези. Нейродермитга асосан эндоген омиллар сабаб булади, нерв системасининг функционал узгаришлари, меъда-ичак йули, жигар, эндокрин системасининг касалликлари, модда алмашинуви фаолиятларининг бузилиши нейродермитнинг вужудга келишида катта роль уйнайди. Нерв системаси томонидан невротик бузилишлар кучли кузгалиш, дармонсизлик, астения, эмоционал узгарувчанлик, уйкусизлик ва бошкалар кузатилади. Электроэнцефалография, плетизмография, хроноксиметрия каби текшириш усуллари марказий ва вегетатив нерв системасида функционал узгаришлар борлигини курсатади (тургун ок, дермографизм, аник. пиломотор рефлекси, терморегуляция ва тер ажралишнинг бузилиши ва б.). Баъзан марказий нерв системаси фаолиятининг бузилиши иккиламчи булиши хам мумкин, яъни уйкусизлик ва кучли кичишиш натижасида нерв системаси зурикади ва бу нейродермитнинг клиник кечишига салбий таъсир этади. Нерв системасининг зурикиши (кучли кузгалиш ва бошкалар) окибатида келиб чиккан «стресс» буйрак усти бези пустлогининг фаолиятига кучли таъсир этади ва бунда гормонлар ишлаб чикариши сусаяди ёки бутунлай тухтайди; организмнинг яллигланишга карши хусусияти сусаяди, глюкокортикоидли гормонларга булган талаби ортади. Демак, беморларда кортикостероидлар микдорининг камайиши аллергик реакциянинг кучайиши ёки теридаги патологик жараённинг кайталанишига олиб келади. Юкорида келтирилганлар нерв ва эндокрин системалар бир-бири билан чамбарчас богликлигини курсатади. Нейродермит билан огриган беморларнинг купчилигида калконсимон без фаолиятининг ортиши ёки сусайиши аникланган. Нейродермит патогенезида аллергик жараённинг ахамияти куйидаги маълумотларга караб белгиланади: 1. Беморларнинг касаллик тарихи синчиклаб урганилганда, улар ёшлигида болалар диатези билан огриганлиги маълум булади терида пуфакчалар, пилчираш ва экзематоз «кудуклар» бошка элементларга (инфильтрация, лихенификация) нисбатан купрок. булади. Бу нейродермитнинг экссудатив турига хос. 2. учокли нейродермитда аллергик тошмаларни зарарланган учокдан анча наридаги сохаларда хам учратиш мумкин. 3. Нейродермит билан огриган беморларнинг купчилигида дори-дармонлар ва озик-овкатларга нисбатан аллергия кузатилади. 4. Нейродермит баъзан бронхиал астма, вазомотор ринит, эшакем каби аллергик касалликлар билан бирга учрайди. Шундай килиб, нейродермитнинг келиб чикиши ва ривожланишида нейроэндокрин бузилишлар ва аллергик реакциялар мухим ахамият касб этади. Турли орган ва системалардан топилган патологик узгаришлар бир-бирига боглик, холда ривожланишини курсатади. Анус атрофида жойлашган чегараланган Нейродермит патогенезида йугон ичак ва анал тешик йули шиллик каватининг сурункали яллигланиши катта роль уйнайди. Сурункали гастрит, колит, энтероколит, гастроэнтероколит ва проктоануситлар ич котишига олиб келади. Натижада ичакдаги захарли моддалар сурилади ва организм аутоинтоксикацияга учрайди. Шу билан бир каторда анус атрофидаги тери ёриклари, геморроидал тугунлар, гижжанинг булиши чекланган нейродермитни келтириб чикарувчи этиологик омиллар к.аторига киради. Диффуз (таркок) нейродермит. Диффуз нейродермитнинг клиник куринишида уткир булмаган тери эритемаси фонида лихенификация ва инфильтрация кучли ривожланади. Зарарланиш учоглари асосан юз, буйин, кул ва оёк букулмалари, жинсий аъзолар ва соннинг ички юзасида булади. Бирламчи морфологик элемент тугунча булиб, у нормал узгармаган тери ёки оч пушти рангида булади. Бу тугунчалар бир-бири билан кушилиб, инфильтратланган сохаларни хосил килади. Патологик жараендаги тери курук, усти экскориация ва майда кепакли тангачалар билан копланади. Шунингдек, тананинг табиий бурма-ларида узун ёриклар юзага келади. Терининг кучли кичиши, мономорф тошмалар, нерв системаси фаолиятининг бузилиши, ок дермографизм, аник пиломотор рефлекси, нейродермитга хос белгилардандир. Кучли кичишиш бемор уйкусининг бузилишига, невротик холатнинг келиб чикишига сабаб булади. Беморларда гипотония, гиперпигментация, адинамия, аллергик реакциялар, меъда шираси хамда сийдик кам ажралиши, гипогликемия, озиб-тузиш, тез толикиш каби симптомлар намоён булади. Нейродермитнинг клиник кечиши купинча фалсга боглик. Касаллик асосан кишда зурайиб, езда клиник ремиссия холатида булади. Нейродермит бронхиал астма, вазомотор ринит, пичан лихорадкаси ва бошка аллергик касалликлар билан бирга кечиши мумкин. Баъзи кучли кузгатувчи омиллар таъсирида патологик жараённинг уткир яллигланиш холлари (везикуляция, пилчираш, кизариш) кузатилади. Гистопатологияси. Терида пара ва гиперкератоз, акантоз,. хужайралар ичида ва улар орасида шиш, дермадаги кескин кенгаймаган кон томирлар атрофида эса лимфо-гистиоцитли инфильтрат кузатилади. Чекланган нейродермит. Терининг маълум бир сохаси кучли кичиб безовта килади. Зарарланиш учоклари буйиннинг орка ёки ён кисми, жинсий аъзолар, думбалар орасидаги бурмалар, катта бугимларнинг букувчи юзаларида булади. Касаллик бошланишда теридаги узгаришлар деярли сезилмайди, Кичишиш кучайганида терида майда тугунчалар пайдо булиб, улар каттик консистенцияли, юзаси кепакли тангачалар билан копланади, Кейинчалик тугунчалар бир-бири билан кушилиб, хийлагина жойни эгаллаши мумкин. Тошмалар оч-пушти, кунгир тусда, неси юмалок шаклга эга булади. Тери аста-секин калин тортиб зичлашади (лихенификация) (22- раем). Касаллик авж олган даврида лихенификацияга учраган марказ усти ялтирок ясен оч-пуштиранг тугунчалардан иборат урта ва гиперпигментли периферик кисмлари ажралиб туради, уткир яллигланган учокларда шилинишлар кузатилади. Хадеб кашлана бериш натижасида чиккан кон котиб, кора кутир булиб колади, купинча иккиламчи пиодермия авж олади. Касаллик узок муддат давом этади. Гистопатологияси. Паракератоз, акантоз, дерманинг сургичсимон ва тур каватларида инфильтрация кузатилади. Давоси. Нейродермитни даволашда седатив ва психотроп дорилар кулланилади. Организмнинг аллергик холатини пасайтириш учун десенсибилизацияловчи ва антигистамин дорилар (тавегил, задиген, димедрол ва б.) тавсия этилади. Марказий нерв системаси фаолиятини маромга келтириш ва невротик холатни камайтириш максадида уйку, гипноз билан даволаш, бром препаратлари, нейролептиклар (триоксазин, элениум, седуксен, мепротан), ганглиоблокаторлар (нанофин, аминозин, гексоний) ва бошкаларни куллаш яхши наф беради. Витаминлар (В гурух витаминлари, А, РР) ишлатилади. Касаллик огир кечганида кортикостероидли дорилар (преднизолон, дексаметазон, триамциналон ва бошкалар) буюрилади. Физиотерапевтик воситалардан олтингугурт водороди, радон ванналари, ультрабинафша нурлар, ПУВА-терапия ва бошкалар тавсия этилади. Махаллий даво воситаси сифатида кортикостероидли малхамлар (Синалар, Лоринден, Флюцинар, Целестодерм, Дерматоп ва бошкалар) ишлатилади. Чекланган нейродермитда зарарланган учоклар атрофига гидрокортизон, кенолог ва бошка стероидли гормонлар инъекция килинади. Учокли нейродермитда Букки нурларини куллаш хам яхши натижа беради. Касалликнинг зурайиши ва кайталанишининг олдини олиш максадида санаторияларда (Чорток, Чимён) даволаниш, сурункали инфекцияларни бартараф этиш тавсия этилади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling