Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тирноқларнинг кал касаллиги.
- Маъруза №4 Дерматитлар. Токсикодермиялар. Оддий ва аллергик контактли дерматитлар. Аллергодерматозларни аниқлашда тери синамаларини мохияти.Сульфаниламид эритемаси. Лайелл синдроми.
Силлиқ терининг кал касаллиги.
Силлиқ терининг кал касаллиги бошнинг калига нисбатан анча кам учрайди. Силлиқ терида ҳам бошнинг сочли қисмидаги скутулалар кўчиб турувчи қизғиш рангли доғлар пайдо бўлади. Силлиқ терининг кали кўпинча аҳолида касаллик сифатида учрамасдан бош териси сочли қисмининг кали билан бирга кечади. Тирноқларнинг кал касаллиги. Аксарият боши кал беморларнинг тирноқлари ҳам касалланади ва шу дермамикозга йўлиққан беморларнинг бирдан беш қисмида тирноқларнинг касалланиши кузатилади. Тирноқларнинг ахорион билан касалланиши тирноқлар трихофитиясига ўхшайди. Тирноқ пластинкасида сарғиш рангли доғ пайдо бўлиб у аста-секин ўсиб катталашади ва кейинчалик тирноқ пластинкасини бутунлай эгаллайди. Натижада тирноқ пластинкаси қалинлашади. У нотекис ва ғадир-будир бўлиб қолади. Унинг чети осонликча уваланади. Микидлар. Трихофития, микроспорияли кал касаллиги ва кал касаллигига учраган баъзи беморларда касаллик процессида тананинг деярли ҳамма жойларида, оёқ-қўлларида ва гавдасида аллергик тошмалар, яъни доғлар тугунчалар ва пуфакчалар пайдо бўлади. Бу элементларда замбуруғ иплари ва споралари сира топилмайди. Уларни микидлар дейилади. Улар нерв рефлектор характерига эга бўлади, ва замбуруғ касаллиги манбаларининг узоқ вақт ёки кучли қитиқлаши натижасида келиб чиқади. Микидлар кўпинча чуқур трихофития касаллигига учраган шунингдек маҳаллий даволашда ортиқча қитиқлаш таъсирларига йўлиққан беморларда учрайди. Маъруза №4 Дерматитлар. Токсикодермиялар. Оддий ва аллергик контактли дерматитлар. Аллергодерматозларни аниқлашда тери синамаларини мохияти.Сульфаниламид эритемаси. Лайелл синдроми. Дерматит – терининг яллигланиши; ташки мухит таъсиротлари натижасида пайдо булади. Дерматитнинг узига хос белгиларидан бири, унга таъсир килувчи омил тухташи билан теридаги яллигланиш тузалиб, ундан ном-нишон колмайди; айни вактда таъсирот кайтадан таъсир этса касаллик янада кузийди. Таъсиротнинг организмга ичкаридан, масалан, дори ичганда ёки мускулга, тери орасига, венага юборилгандан кейин таъсир этиши натижасида терининг яллигланиши токсикодермия дейилади. Дерматиларни келтириб чикарувчи омиллар табиатига кура физик, кимёвий ва биологик турларга булинади. Физик омиллар – механик таъсирлар (терининг кисилиши, унга булган босим), юкори ва паст температура (баданнинг куйиши, совук олиши), куёш, рентген, радиоактив нурлар ва бошкалар. Кимёвий омиллар – кислота, ишкор, туз ва бошка моддалар. Булар купинча касбга алокадор ва турмушда учрайдиган дерматитларга сабаб булади. Биологик омиллар – баъзи усимликлар таъсири, чивин, хашаротлар чакиши ва бошкалар. Шартсиз таъсиротлар (ишкор, кислота, кайнок сув ва бошкалар) туфайли руй берган дерматитда яллигланиш таъсирот теккан жойнинг узида бирданига вужудга келади. Дерматитнинг бу тури – контакт дерматит дейилади. Контакт дерматит оддий ёки атрифициал (сунъий) булиши мумкин. Шартли, факультатив китикловчи омиллар таъсирида пайдо булган дерматит факат шу омилларга нисбатан сезувчанлиги юкори булган организмда кузатилади, улар аллергик дерматит деб аталади. Аллергик дерматит терининг бир жойига аллерген таъсир этгандан бошлаб оради муайян инкубацион давр утганидан кейин ва аллерген такрор таъсир килгандан сунг бошланади. Бирор моддага ута сезувчан булган организмнинг аста-секин кимёвий жихатидан шу моддага якин бошка моддаларга хам сезувчан булиб колиши аллергик дерматитга хос. Аллергик омиллар факат теригагина таъсир этиб колмай, балки аллергенлар огиз, тугри ичак шиллик каватлари ёки нафас, парентерал йул билан организмга сурилиб терида яллигланиш жараёни – токсикодермия юзага келтириши мумкин. Токсикодермиянинг клиник манзарасини контакт аллергик дерматитдан ажратиш кийин. Бирок токсикодермияда тошмалар симметрик равишда жойлашади, беморнинг умумий ахволи огир кечади, баъзан нохуш окибатларга олиб келиши мумкин. Оддий контакт дерматит билан огриган беморлар аллерген бартараф килинганидан кейин анча тез согайиб кетади. Токсик дерматитда эса касаллик кузгатувчи омил бартараф килинишига карамай беморнинг ахволи огир кечади. Масалан, сальварсанли дерматит. Баъзи бир дорилар кабул килинганда баданнинг айрим жойларига тошмалар тошади, орадан маълум вакт утгандан сунг шу дори такрор кабул килинганда тошмалар яна уша сохаларга тошади. Бундай токсикодермия махкамланган ёки фиксацияланган токсикодермия деб аталади. Аллергик контакт дерматитда тошган тошмаларнинг танада жойлашиши ва шакли мухим ахамиятга эга. Масалан, узунасига жойлашган тошмалар купинча усимликлар билан контактда булганда кузатилади, тошмаларнинг юз, кул, баданнинг очик, яъни куёшли дерматитдан далолат беради. Контакт аллергик дерматитнинг клиник манзараси уткир экземага жуда ухшайди, лекин узига хос белгилари билан фарк килади: контакт аллергик дерматитда яллигланиш факат аллерген таъсир этган сохада жойлашади. Экземада эса яллигланиш аллерген таъсир этган сохадан бошка жойларда хам булади. дерматитда тошмалар чегараси аник, шакли эса терининг аллергенга тегиб турган жойига мос булади. Экземада тошмалар чегараси аник ажралиб турмайди; купинча касалликнинг дастлабки кунларидаёк иккиламчи рефлектор тошмалар пайдо булади. Дерматитда аллерген таъсири тухтаганидан кейин тошмалар анча тез йуколади. Экзема эса аллерген таъсири тухтаганидан кейин хам касаллик узок чузилиб, купинча урта, уткир ва сурункали турга хам утиб кетади. Дерматит баданнинг кизиб кетгандан булиб туюлиши, ачишиши, баъзан эса кичишиши билан кечади. Экзема билан огриган беморларда асосан каттик кичишиш кузатилади. Дерматит факат дастлабки аллергеннинг кайта таъсири натижасида вужудга келади (рецидивлашади). Экзема эса бошка носпецифик аллергенлар таъсирида хам кайталаниши мумкин. Механик омиллар таъсирида вужудга келадиган дерматитлар. Терининг айрим жойлари кисилиши, босилиши, шунингдек ишкаланиши окибатида кузатилади, ортикча терлаш эпидермиснинг резистентлигини камайтиради ва шу соха терисида сийкаланиш руй беради. Кул панжасининг ички кисми, пойабзалнинг терини кисиб турадиган жойларида механик дерматит куп учрайди. Уткир механик дерматитда зарарланган соха териси кизариб шишади, кейинчалик ичи сероз ёки геморрагик суюклик билан тула пуфакча ёки пуфаклар пайдо булади. Бора-бора пуфаклар ёрилиб урнида эрозиялар вужудга келади. Бемор асосан шиш ва огрикка шикоят килади. Эпидермиснинг зарарланиши, эрозиялар хосил булиши иккиламчи инфекциянинг ривожланиши учун кулай шароит яратади. Натижада хасталик пиодермияга айланиб кетиши мумкин. Сурункали механик жарохатланиш тери яллигланишига, эпидермиснинг калинлашиши ва гиперкератозга олиб келади. Бундай тери каттиклашади ва уз хусусиятларини йукота боради. Давоси. Тери кизарган булса индефферент упа ва малхамлар (рухли), шунингдек эритема ва шиш булганда хул богламлар (3 % ли борат кислотаси, кургошинли сув) ва кортикостероидли малхамлар буюрилади. Пуфакларни асептика коидаларига риоя этган холда очиш, сунгра калий перманганат билан ювиб, анилин буёкларидан суртиш тавсия этилади. Пиодермия билан мураккаблашган холларда антибиотикли крем ва малхамлар билан даволаш зарур. Сурункали инфильтрацияланган дерматитларни даволашда 3-5 % ли салицил малхами кулланилади. Дори-дармонлар таъсирида вужудга келадиган дерматитлар ва токсикодермиялар. Кейинги 10 йил мобайнида дори-дармонлар туфайли вужудга келадиган (медикаментоз) дерматитлар тез-тез учрайдиган булиб колди. Бунинг асосий сабабларидан бири даволаш амалиётида антибиотиклар ва сульфаниламидларнинг нихоятда купайиб кетганлигидир. Аллергик дерматитлар таркок ёки чегараланган шаклда булади (махкамланган ёки фиксацияли). Schwank (1960) дорилар таъсирида вужудга келадиган токсикодермияли 500 та беморни синчиклаб урганиб, шундан 38,2 % ида тошмалар антибиотикларя. 26 фоизида химиотерапевтик дорилар, 19 фоизида огрик колдирувчи ва тинчлантирувчи воситалар, 7,9 % ида огир металл галлоидлари, 3,8 % ида махаллий огрик колдирувчи дорилар, 2,8 фоизида зардоб ва 2,4 % ида бошка хар хил дорилар туфайли руй беришини аниклаган. Дерматолог тажрибасида антибиотиклар таъсирида келиб чикадиган дерматитлар тез-тез учрайди, баъзан уларни касбга оид дерматитларга хам киритиш мумкин. Чунки бундай дерматит тиббиёт хамширалари, шифокорлар, фарма заводлари хамда дорихона хизматчиларида куп учрайди. Пенициллин, стрептомицин, тетрациклин ва бошка антибиотиклар кучли аллерген хоссасига эга. Антибиотикли контакт дерматит тошмалари асосан юз, буйинда ва кул сохаларида жойлашади, унинг клиник куриниши экземага ухшаш булади. Антибиотиклар келтириб чикарган токсикодермия тошмалари купинча буртмалар тарзида ифодаланади ва кучли кичиш билан кечади. Баъзан таркалган экземасимон тугунчали пуфакчали тошмалар тошади, айрим холларда эритродермия ёки эксфолиатив дерматит кузатилади. Адабиётларда ёзилишича антибиотикли дерматит огир кечганида хатто улимга олиб келиши мумкин. Сульфаниламид дориларни тез-тез ва вакт кабул килиш сульфамидли токсикодермияга олиб келади. Дерматитнинг бу хили клиник куриниши жихатидан огиз шиллик пардаси ва терида учрайдиган куп шаклли экссудатив эритемани эслатади. Бунда аввал битта, кейин эса бир неча доглар хосил булади. Доглар юмалок, хар хил катталикда, пушти, кук ва кукимтир-кунгир рангда булади. Баъзан огиз ёки жинсий органлар шиллик пардасида жойлашган доглар устида майда ёки катта пемфигиондли пуфаклар пайдо булиши мумкин; пуфаклар тил ва тишга тегиб тезда ёрилади, шу боис баъзан шифокор уни курмай колиши хам мумкин. Ёрилган пуфаклар урнида эрозиялар хосил булиб, беморни каттик безовта килади, огрийди, бемор огизига овкат олишдан безиллайди. Бундай эрозиялар пемфигус ва куп шаклли экссудатив эритемада учрайдиган эрозияларга ухшаш булиб, уларни бир-биридан ажратиш кийин. Теридаги тошмалар кичишиш ёки ачишиш билан ва купинча тошмалар доглар (пигментациялар) колади. Сульфаниламид дорилар такрор кабул килинганда, тошмалар аввалги урнида пайдо булади, лекин бу тошмаларнинг катталиги дастлабкисидан ажралиб туради. Юкорида келтирилган токсикодермиянинг клиник куриниши новокаин, симоб, салварсан ва бошка дорилар кабул килинганида хам кузатилиши мумкин. Давоси. Биринчи навбатда токсикодермияни юзага келтирувчи таъсиротни бартараф этиш ва унинг организмга сурилишини тухтатишдан иборат. Бунинг учун сурги, сийдик хайдайдиган дорилар, куп суюклик ичириш тавсия этилади. Носпецифик десенбилизация утказилади (кальций хлорид, натрий тиосульфат), антигистамин дорилар, гемодез ва бошка дорилар кулланилади. Касаллик огиррок кечганида, шунингдек токсикодермиянинг таркалган турларида стероидли гормонлар (ичиш, мускул ёки венага юбориш) ва кон куйиш максадга мувофик. Махаллий даво воситаси сифатида кортикостероидли малхамлар тавсия этилади. Кимёвий моддалар таъсирида пайдо булган дерматитлар. Хозирги даврда кимёвий моддалар сони ортиб бориши билан улар келтириб чикарадиган дерматитлар хам тез-тез учрайдиган булиб колди. Баъзи кимёвий моддалар (минерал кислоталар, уткир ишкорлар, ракета ёкилгилари)нинг дерматитга сабаб булиши аникланган. Бундай моддалар облигат китикловчилар деб аталади. Улар терида юза ёки чукур некроз хосил килиши мумкин. Бундай яралар асосан чандик хосил килиб тузалади. Айрим кимёвий моддалар факат маълум бир кишиларда сенсибилизация холатини вужудга келтириб дерматитга сабаб булади. Дерматитнинг бу тури факультатив китикловчи моддалар (скипидар, лак, формалин, никель, синтетик ювувчи воситалар) таъсирида намоён булади ва клиник куриниши аллергик контакт дерматитдан деярли фарк килмайди. Давоси. Кимёвий моддалар туфайли пайдо буладиган дерматитларни даволаш унинг бошка турларини даволаш усулларидан деярли фарк килмайди. Дерматитнинг ярали, некротик хилларини даволашда дезинфекцияловчи 5 % ли дерматол, ксероформ, Микулич, Вишневский малхамларидан фойдаланилади. Кимёвий моддаларга нисбатан сезучанлик ортиши натижасида пайдо булган аллергик дерматитда микровезикула ва эритемалар кузатилса, музлатувчи примочка (1 % ли борат кислотаси, 1-2 % ли резорцин, танин эритмалари)буюрилади. Теридаги пилчираш камайиб, уткир яллигланиш жараёни тугагач паста суртиш, шунингдек кортикостероидли малхамлардан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга бадан кичишини босадиган антигистамин дориларни куллаш максадга мувофик. Усимликлар таъсирида вужудга келган дерматитлар. Хозир дерматитларга сабаб буладиган 100 дан ортик усимлик турлари маълум. Уларни одам организмига таъсир этишига караб облигат ва факультатив китикловчиларга ажратилади. Купинча усимлик таъсиридан сунг терида эритема ёки пуфакчалар хосил булади. Дерматологларнинг кузатишича асосан дарё ва кул ёкаларида усадиган усимликлар таъсирида пайдо буладиган дерматитлар куп учрайди. Усимлик таъсиридан 24-48 соат утгач, терида йул-йул ёки догли эритема хосил булади ва аста-секин пуфакчалар хам пайдо булиши мумкин, орадан 5-6 кун утгач, тошмалар урнида пигментация кузатилади. Купчилик холларда дерматитга усимлик хлорофили ёки эфир мойи сабаб булиши мумкин. Давоси. Асосан махаллий даво-кортикостероидли малхамлар тавсия этилади, пуфакларни ёриш хамда анилин буёклари суртиш лозим. Эшакем
Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling