Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Захмсимон папулез импетиго ёки папуло-эрозив стрептодермия
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
Захмсимон папулез импетиго ёки папуло-эрозив стрептодермия.
Аксарият гудаклар орасида учрайди. Уни кетликдан келиб чиккан дерматит хам дейишади. Гудакнинг жинсий аъзолари, думба, сон ва болдир сохасига тез ёриладиган фликтеналар чикади. Фликтеналар инфильтратланган эрозиялар хосил килади, бу одатда захмдаги эрозияланган папулаларга ухшаб кетади. Асосан болани парваришлаганда озодаликка риоя этмаслик (ички кийим ва кетлигини вактида алмаштирмаслик) окибатида келиб чикади. Диагнозни аниклашда асосан эрозияланган папулёз захм билан таккосланади; захмда уткир яллигланиш кузатилмайди, ундан ташкари тошмалар огиз шиллик каватига хам тошади. Папуло-эрозив стрептодермияга махаллий ва дезинфекцияловчи дори-дармонлар тез кор килади. Шунга карамай коннинг серологик реакцияси хал килувчи ахамиятга эга. Вульгар эктима – стрептококк импетигосининг чукур шакли. Яралардан олинган йирингли ажратмалар микробиологик текширилганда вульгар эктимани стрептококкдан ташкари аралаш микроорганизмлар, яъни стафило-стрептококклар хам кузгатиши аникланган. Санитария-гигиена коидаларига риоя килмаслик, озиб кетиш, витаминлар танкислиги (гипоавитаминоз), организм умумий каршилик кувватининг пасайиб кетиши, моддалар алмашинуви хамда махаллий кон, лимфа айланишининг бузилиши ва майда яра-чакалар эктималарнинг пайдо булишига кулай шароит тугдиради. Болаларда вульгар эктима кизамик, сувчечак, кукйутал каби юкумли касалликлардан кейин авж олади. К л и н и к а с и .Эктималар асосан болдир, сон, думба ёки бел сохасида пайдо булади. Турли катталикдаги фликтена, пустула, шунингдек чегараланган ва огрийдиган инфильтратлар юзага келади (эктимада пуфаклар эпидермис тагида жойлашади). Пустулалар 1-2 тадан 10-15 тагача, ичида йиринг-ёки кон йиринг аралаш булади. Пуфаклар атрофида кизгиш-кукимтир инфильтрат шиши булади. Тез кунда пустулалар юзаси ковжираб, бири иккинчисининг устига катма-кат булиб тушадиган зич кора кутирга айланади. Кора кутир тушиб кетганидан кейин чукур ва огриб турадиган яралар очилиб колади, унинг тубида йиринг булади; 2-3 хафтадан сунг яралар битиб, юза ёки чукур чандик колади. Д и а г н о з и. Вульгар эктимани импетиго, чипкон, захм эктимаси ва колликватив тери силидан клиник ажратиш керак. Импетиго билан чипконда пустлок катма-кат булмайди; эктимада эса пуфакларнинг борлигига асосланилади, ундан ташкари чипкондаги каби некрозли узак вужудга келмайди. Захм эктимасида эрозия атрофи ва инфильтрат асоси каттик булиб булиб, серологик реакциялар мусбат натижа беради. Колликватив тери силида тошмаларнинг жойлашиши, куриниши узига хос булиб, сил синамаси мусбат чикади. Баъзан камкувват, айникса ичкиликка ружу килган, шунингдек огир жисмоний иш билан шугулланадиган кишиларда вульгар эктиманинг чукур уйилиб тушадиган ёки гангреноз хили кузатилиши мумкин. Худди шу холат заиф ва нимжон чакалокларда хам кузатилади. Касалликнинг келиб чикишида иккиламчи инфекциянинг (кук яшил таёкча ёки ичак таёкчаси) роли катта. Хозирги вактда турли дори-дармонларнинг мавжудлиги касалликдан бутунлай фориғ булиш имконини беради. Аралаш стафило-стрептококкли пиодермитлар. Бу касалликларни стафилококк хамда стрептококклар кузғатади. Бундай пиодермияларга вульгар ёки аралаш импетиго ва атипик чукур пиодермитлар (ярали ва вегетацияланувчи пиодермит, шанкрсимон пиодермия ва пиоген гранулёма -бактриомикома) киради. Вульгар ёки аралаш импетигонинг келиб чикишида беморларда илгаридан мавжуд булган, шунингдек кичима билан кечадиган иккиламчи касалликларнинг патогенетик ахамияти катта. Теридаги майда яра чакалар, тирналиш, ифлос юриш, лаб бурчакларини доимо пилчираб туриши аралаш импетиго пайдо булишида мухим омиллардан хисобланади. Купрок болалар, усмирлар ва ёш аёллар касалланадилар. К л и н и к а с и. Вульгар импетигода яллигланиш учоклари аксарият беморларнинг юзида, огиз ва куз бурчакларида пайдо булиб, баъзан бутун баданган хам, кул-оёклар терисига хам таркалиб кетади. Аввалига бироз кизариб, шишиброк турган сохаларда стрептококк фликтенаси вуждга келади. Кейинчалик улар стафилококклар таъсирида йирингга айланади; тез орада йиринг куриб, саргимтир-мис рангли кора кутирлар пайдо булади. Вульгар импетигонинг ута юкувчанлигини назарда тутиб, уни контагиоз импетиго хам дейилади. Нотугри даво килинганида ёки заиф ва нимжон болаларда касаллик 1-2 ойга чузилиши мумкин. Бунда беморнинг бироз иссиги чикади, иштахаси бузилади, лимфа тугунлари шишиб кетади. Одатда даволаш муолажалари уз вактида ва тугри олиб борилса 1-1,5 хафтада мисранг кора кутир тушиб, урнида вактинчалик дог колади ва бемор тезда согайиб кетади. Сурункали ярали ва вегетацияланувчи пиодермитлар билан купрок эркаклар огрийди. Хар хил шикастланишлар, совук уриши, бирон касаллик туфайли организм каршилик кувватининг пасайиб кетиши, гиповитаминоз, айрим сохаларда кон ва лимфа айланишининг бузилиши касалликнинг келиб чикишида маълум роль уйнайди. Мутахассисларнинг фикрича, айникса микроорганизмларнинг пиококк инфекциясига нисбатан сезувчанлигининг заифлашиши, шу билан улар вирулентлигининг пасайиши инфекциянинг бемор терисида узок сакланишига олиб келади. Айникса углеводлар алмашинувининг бузилиши беморларда сурункали ярали пиодермитларнинг хадеганда тузалавермай чузилиб кетишига, тез-тез кайталашига ва пировардида мехнат кобилиятининг йуколишига сабаб булади. Бундай беморлар конида фагоцитоз ва хемотоксис сусайганлиги хамда гуморал ва хужайра иммунитетининг бузилганлиги кузатилади. К л и н и к а с и. Касалликнинг клиник куриниши жуда хилма-хил булиб, асосан кузгатувчисининг вирулентлигига (стафилококк ёки стафило - стрептококк) боглик. Баъзан ичак таёкчаси хам биргаликда учраши мумкин. Касаллик стрептококкли эктима, фурункул ёки узига хос инфильтрат пайдо булиши билан бошланади. Улар тезда яраланиб, некрозланади ва хар хил (овал, юмалок) шаклдаги зарарланган учоклар вужудга келади. Ярали учокларнинг кирралари инфильтратланган, эгри-бугри булади, яралар анчагина сероз-йиринг саклайди, тубида эса нотекис грануляцияланган тукима жойлашади. Асосий учоклар периферияси буйлаб янги пустулалар пайдо булади, дастлабки инфильтратлар таги бир-бири билан туташиб кетади. Пуст остидаги яралар четга караб кенгайиб боради ва нихоят пуст тушиб, кенг сатхли, очик яралар вужудга келади. Патологик жараён аввал эпидермис, сунг дермага утади, кейинчалик гиподермага етиб боради. Касаллик туфайли бемор анча заифлашиб колади, уйкусизлик, камконлик аломатлари пайдо булади. Зарарланган учоклардаги утмас огрик беморнинг тинкасини куритади, касаллик хадеганда тузалавкрмасдан анчага чузилиб кетади. Баъзан кенг сохали яралар юзасида тукималарнинг сугалсимон усиши, яъни вегетацияси бошланади. Вегетация кейинчалик бутун яра урнини эгаллаши мумкин (сурункали ярали – вегетацияланувчи пиодермия). Купинча вегетацияланган тукималар ичида (пустулалар ва фолликулитлар урнида) фистуллёз йуллар булади. Улар бир-бирига туташ ёки туташмаган булиб, ичидан доимо йиринг ёки кон-йиринг аралаш чикиб туради. Вегетацияланган тукима кизгиш-кукимтир ва майин булади хамда соглом теридан кескин ажралиб туради. Пилакчалар атрофида доимо кон-йиринг тупланганлиги учун пилчираб туради. Касаллик сурункали кечиб анчага чузилади. Регрессияланиш жараёнида яралар уртасидаги пилакчалар тушиб кетади, вегетацияланиш тухтайди, мугузланади, йиринг ажралмай колади. Яралар урни уйдим-чукур чандик хосил килиб битади. Чандикланиш колликватив тери силидагига ухшаб кетади. Баъзан патологик жараён бир томонда тугаса, бошка жойида янгидан бошланади (серпигиноз ёки эмакловчи ярали пиодермия). Зарарланиш учоги бадан терисининг турли жойида, купрок бошнинг сочли кисми, билак, елка култик атрофи, чов ва думба сохаларида учрайди. Гистопатологияси. Эпидермисда дистрофик, дермада эса грануламатоз узгаришлар билан бирга сурункали яялигланиш, некроз ва абсцессланиш кузатилади. Шунингдек эпидермисда гиперкератоз, баъзан паракератоз ва гранулоцитлар сакловчи микроабсцесслар булади. Дермадаги периваскуляр ёки диффуз инфильтрат чукур каватларга хатто гиподермага етиб боради. Д и а г н о з и. Касалликнинг клиник куриниши ва тарихига эътибор берилади, шунингдек, колликватив ва сугалсимон тери сили, чукур микоз ва бластомикоз, актиномикоз, споротрихоз хамда учламчи захм билан таккосланади. Шанкрсимон пиодермия. Асосан терининг бактериал инфекция билан зарарланиши хамда унинг захм (каттик) шанкрига ухшаш клиник жихатлари борлиги Е.Гауффман томонидан (1934 й) изохланган. Хосил булган яра эса захмдаги шанкрга жуда ухшаш булиб, хатто етук мутахассислар хам бемор конини кайта-кайта серологик текширувдан утказиб, ярадан окиш трепонема излашади. Шанкрсимон пиодермияда бактериологик текшириш учун олинган йирингда асосан стафилококклар, баъзан стрептококклар хам топилади. Шахсий гигиенага риоя килмаслик, жинсий олат учидаги хар хил чакаланишлар, фимоз ва бошка омиллар окибатида тери таъсирланади ва эрозия ёки яра вужудга келади. Шанкрсимон пиодермия жинсидан катъий назар катталарда хам, ёш болаларда хам кузатилиши мумкин. К л и н и к а с и. Касаллик беморнинг жинсий аъзолари (олат боши, катта хамда кичик уятли лаблар, кин дахлизи ва бошкалар), юзи, лаб атрофи ва тилига бир ёки бир нечта овалсимон яра чикиши билан бошланади. Одатда, аввалига пуфак пайдо булади, сунгра у эрозияланади, асоси бироз инфильтратланиб доира шаклидаги ярага айланади. Аксарият беморларда эрозия юзаси геморрагик пуст билан копланиши мумкин, пуст тушиб кетганидан сунг яна кизгиш пушти рангли, ичида бироз йиринги бор яра юзага келади. Ярага якин булган лимфатик тугунлар катталашади (1-2 см), бу холат купинча огриксиз кечади. Купинча касаллик 2-3 хафтада тузала бошлайди, баъзан бир неча ойлаб чузилиши хам мумкин. Зарарланган учок урни из колдирмай ёки юза чандик хосил килиб битади. Д и а г н о з и. Асосан захмдаги каттик шанкр билан таккосланади. Коннинг серологик анализи, касаллик тарихи ва ярадан окиш трепонемаларнинг топилиши касалликка аник диагноз куйиш имконини беради. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling