Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Лаб бичилиши ёки тиркишсимон импетиго


Download 0.64 Mb.
bet19/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Лаб бичилиши ёки тиркишсимон импетиго.

Дастлаб лабнинг бир ёки иккала бурчагида пуфакчалар (фликтеналар) пайдо булади. Улар тезда ёрилиб, куриб колади ва кора кутирга айланиб, из колдирмасдан тушиб кетади. Овкатланганда, гаплашганда, шунингдек ясама тишлардан ва сулаклар таъсиридан лаб бурчаги тинмай таъсирланганда эрозиялар вужудга келади. Эрозия марказида безиллаб турадиган чукур ёриклар пайдо булади. Гаплашганда, овкатланганда бемор бироз кийналади. Бичилган жой доим намланиб турса, бемор беихтиёр тилини тегизиб, уни баттар ачиштиради ва бичилган жой анча вактгача тузалмайди. Касаллик мудом сулаги окиб юрадиган, тишлари чириган, ринит, конъюктивит хамда гиповитаминоздан (асосан “В” гурух витаминлари етишмаганда) азият чекадиганларда купрок учрайди.


Тиркишсимон импетиго жуда юкумли булиб, у бемор билан упишганда, у тутган идиш-товок, сочик ва бошкалардан фойдаланганда юкиб колади.
Касалликка диагноз куйишда уни лаб бурчаклари кандидози ва иккиламчи захмдаги эрозияланган папулалар билан таккосланади.


Эритема-сквамоз импетиго ёки оддий темиратки.

Барча стрептококкли импетиголар ичида курук кечиши билан ажралиб туради. Асосан болаларнинг юзи, лунжи ва жаглари атрофи, гохо оёк-куллари терисида доира хамда овалсимон шаклдаги, юзаси бироз кепакланиб турадиган окимтир ёки кизгимтир доглар пайдо булади. Доглар айникса корамтир болаларда яхши билинади. Куёшга тобланганда доглар яна хам аникрок куринади. Атрофидаги соглом тери бироз кораяди.


Курук стрептодермия, баъзан эритематоз-сквамоз импетиго билан бирга кечиши мумкин. Аксарият касаллик бахорда ёки кузда болалар орасида кузатилади. Улар деярли енгил кичишдан ташкари субъектив бошка белгиларга шикоят килишмайди.
Юза панариций ёки турниоль (хасмол). Тирнок ости ва атрофидаги тукималарнинг уткир яллигланиши. Битта ёки бир нечта тирноклар касалланиши мумкин. Асосан катталар, баъзан болалар касалланади. Бармокнинг куринар-куринмас чака жойлари оркали юмшок тукималарга йиринглатувчи микроблар кириши сабаб булади. Тирнок атрофида сероз-йиринг тутган фликтеналар пайдо булади. Пуфаклар аввалига сероз суюклик саклайди, кейин лойкаланиб йиринглайди, периферия томон таркалишга мойил булади. Фликтена тирнок чукурчаси атрофида худди такага ухшаб жойлашади. Жарохатланган бармоклар шишиб огрийди. Жараён сурункали давом этиб, бир бармокдан иккинчисига утиб кетиши мумкин.
Фликтена ёрилгандан сунг ярим халка шаклидаги эрозия вужудга келади. Эрозия четларида эпидермис пусти кучиб туради, баъзан тирнок пластинкаси ажралиб тушади. Бир неча бармокларнинг тирноги зарарланса, беморнинг иссиги чикиб, унинг умумий ахволи бироз ёмонлашади, зарарланган сохага якин лимфа тугунлари шишади.
Интертригиноз стрептодермияда купрок шикастланадиган, бурмали жойлар – кулок оркаси, култик ости, чов оралиги, аёлларнинг кукрак безлари тагида тошмалар тошади. Туладан келган семиз, айникса экссудатив диатез, кандли диабетга чалинган ёш болалар орасида касаллик тез авж олади. Тошманинг асосий элементи ясси, катталиги бугдой донидек келадиган фликтена хисобланади. Фликтеналар купрок чикиб, тезда бир-бирига кушилиб кетади ва намланиб турадиган оч пушти рангли эрозия учокларини вужудга келтиради. Эрозиялар асоси чизик-чизик булиб ёрилади. Бемор куп терлайдиган булса ачишиб огрийди, учоклар атрофида янги пустелёз элементлар пайдо булади. Касаллик хар хил субъектив белгилар билан сурункали кечади. Беморга диагноз куйишда асосан интертригиноз кандидоз билан таккосланади. Кандидоз пуфаклари ичидаги суюклик саргиш булмайди, улардан ачиткисимон замбуруглар топилади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling