Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet30/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

ЭШАКЕМ (urticaria)
Эшакем — аллергик касаллик булиб, терида, баъзан шиллик каватларда каварчиклар пайдо булиши ва каттик кичишиши би­лан ифодаланади.
Зтиологияси ва патогенез и. Касаллик асосида орга­низмнинг турли таъсиротларга ута сезувчан булиб колиши ётади. Касалликни келтириб чикарувчи омиллар экзоген (кимёвий, механик, физик, дори-дармонлар, озик-овкатлар) ва эндоген (ички органлар патологияси — меъда-ичак, жигар, нерв системаси ишлаш фаолиятларининг бузилиши) булиши мумкин. Эндоген ва экзоген омиллар таъсирида организмда гистамин, серотонин ва бошка биологик актив моддалар микдори ортади, натижада бу моддалар капиллярларни кенгайтириб, уларнинг утказувчанлик хусусиятини оширади ва дерманинг сургич каватида уткир шиш холатини вужудга келтиради. Гистамин ва бошка биоактив мод­далар асосан базофил хужайраларда жойлашиб, улар протеаз ферментлар активлиги ошганда хужайралардан ажралиб чикади. Протеаза ферментининг активлиги антитело-антиген ре-акцияси натижасида ошади.
Клиникаси. Клиник кечишига кура эшакемнинг уткир, сурункали рецидив (кайталаб турувчи) ва тургун тугунчали хиллари фарк килинади.
Уткир эшакем бирдан бемор терисига каварчиклар тошиши ва кучли кичиш билан бошланади. Каварчиклар тери дамидан кутарилиб туради ва пушти-кизил рангда, шакли юмалок ёки чузинчок булиши мумкин, баъзан улар бир-бири билан кушилиб хар хил шаклга киради (25- раем). Бунда беморнинг умумии ахволи узгаради, тана харорати кутарилади, дармонсиз-лик, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши, «эшакемли лихорадка» кузатилади. Эшакем баданнинг турли кисмига тошиши мумкин. Тошмалар купинча хикилдок, халкум ва бошка соха шиллик каватларида хам пайдо булиши мумкин, бунда шу жойлар шишиб, нафас олиш ва ютиш кишшлашади. Бир неча соатдан кейин эшакем батамом йуколади, баъзан кайталаниб туради.
Квинкнинг уткир чегараланган шиши (ангионевротик шиш) — уткир эшакемнинг бир хили булиб, терида (ёки шиллик каватда), тери ости клетчаткасида ёки жинсий аъзоларда чегараланган шиш пайдо булиши билан ифодаланади. Тери дагал, эластик, окиш ёки пушти рангда булади. Беморлар кичишишга шикоят килмасликлари хам мумкин. Бу купинча оддий эшакем билан бирга кечади. Квинкнинг чегараланган шиши хавфлирок булиб, унинг хикилдокдаги тошмалари стеноз ёки асфиксияга сабаб булиши мумкин.
Сурункали кайталаниб турувчи эшакемда тош­малар сони куп булмайди, лекин улар бир неча ой ёки йиллаб давом этади. Эшакемнинг бу тури сурункали инфекцион учоклар (тонзиллит, холецистит ва бошкалар) туфайли вужудга келади. Тошмалар тошганда беморнинг умумий ахволи узгаради, бош огриги, кунгил айнаш, кусиш ва диаррея холатлари, шунингдек конда эозинофилия ва тромбоцитопения кузатилади.
Тургун тугунчали эшакем бемор терисидаги каварчикли тошмаларнинг узок туриши ва папулаларга айланиши окибатида вужудга келади. Бунда теридаги чегараланган шиш урнини аста-секин лимфоцитлардан иборат инфильтрат эгаллайди ва гиперкератоз, акантоз жараёни кузатилади. Тошмалар асо­сан кул ва оёкнинг ёзувчи сохаларига тошиб, кизгиш-кунгир ранг­да булади.
Куёш (офтоб) таъсирида вужудга келадиган эшакем — фотодерматозлар гуругига мансуб булиб, асосан жигар хасталиги ва порфирин модда алмашинуви бузилган хамда куёш нурига нисбатан ута сезувчан кишиларда учрайди. Касаллик бахор ва ёз ойларида кузиб, баданнинг куёш нури тушиб турадиган очик жойларида (юз, кул, буйин) учрайди. Тошма элементлари оддий эшакемдаги элементлардан фарк килмайди.
Гистопатологияси. Уткир яллигланиш жараёни билан ифодаланади. Эпидермисда хужайралар орасида шиш, дерманинг сургич каватида эса — сероз суюкликнинг тупланиши, бириктирувчи тукиманинг муртлашуви, томирлар атрофида эозинофил, лимфоцит ва гистиоцитлардан иборат инфильтрат кузатилади.
Диагнози. Эшакемни аниклаш кийин эмас, касалликни строфулюс, хашаротлар чакишидан келиб чикдан дерматитлар, хамда Дюрингнинг герпетиформ дерматитидан фарклай билиш лозим.
Давоси. Биринчи галда касалликни келтириб чикарган омилларни (меъда-ичак ва асаб системаси патологияси, сурунка-ли инфекция учоклари ва бошкалар) аниклаш ва уларни бартараф этиш зарур. Гипосенсибилизацияловчи, антигистамин ва тинчлантирувчи дорилар тавсия этилади, огиррок, холларда стероидли препаратлар ичиш буюрилади. Уткир эшакемда сурги, тозаловчи хукна килиш, сийдик хайдовчи дорилар (фуросемид, лазикс ва бошкалар) бериш максадга мувофик.
Махаллий даво сифатида сув ва кургошинли паста, чайкатмалар, гормонал малхам ва кремлар ишлатилади. Беморларга пархез килиш тавсия этилади.
ифодаланади. Эпидермисда хужайралар орасида шиш, дерманинг сургич каватида эса — сероз суюкликнинг тупланиши, бириктирувчи тукиманинг муртлашуви, томирлар атрофида эозинофил, лимфоцит ва гистиоцитлардан иборат инфильтрат кузатилади.
Диагноз и. Эшакемни аниклаш к,ийин эмас, Касалликни строфулюс, хашаротлар чак,ишидан келиб чикдан дерматитлар, хамда Дюрингнинг герпетиформ дерматитидан фарклай билиш лозим.
Давоси. Биринчи галда касалликни келтириб чик,арган омилларни (меъда-ичак ва асаб системаси патологияси, сурунка-ли инфекция учоцлари ва боищалар) аниклаш ва уларни барта-раф этиш зарур. Гипосенсибилизацияловчи, антигистамин ва тинчлантирувчи дорилар тавсия этилади,ц огиррок, холларда сте-роидли препаратлар ичиш буюрилади. Уткир эшакемда сурги, тозаловчи хукна .килиш, сийдик хайдовчи дорилар (фуросемид, лазикс ва боцщалар) бериш мак,садга мувофик,.
Махаллий даво сифатида сув ва кургошинли паста, чайкат-малар, гормонал малхам ва кремлар ишлатилади. Беморларга пархез килиш тавсия этилади.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling