Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Тери лейшманиозининг икки хилига хос асосий белгилари


Download 0.64 Mb.
bet34/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Тери лейшманиозининг икки хилига хос асосий белгилари
(П.В. Кожевников ва бошқалар)





Белгилар





Шаҳар (антропоноз) хили



Қишлоқ, чўл (зооноз) хили

Синонимлар

Кеч яраланадиган лейшма-ниоз, йиллик яра

Эрта яраланадиган лейшманиоз, пендин яраси

Инкубацион даври

2-6 ой, баъзан 1-2 йил

1-4 ҳафта

Бошланғиш белгилари

Озроқ папулалар, дўмбоқ-чалар

Ўткир яраланган, кўпинча фурулкунсимон инфиль-
Тратлар

Жараённинг ривожланиши

Секин

Тез

Яранинг пайдо бўлиш вақти

3-6 ойда ёки ундан ҳам кейин

1-3 ҳафта

Лимфангитлар

Кам

Кўп

Дўмбоқчалар сони

Жуда кам

Анчагина

Жойлашиши

Оёқларга нисбатан юзда кўп учрайди

Юзга нисбатан оёқларда кўп учрайди

Эпитилиациясининг ҳосил бўлиш вақти

Бир йил ва ундан кўп

2-6 ой

Фаслга боғлиқлиги

Касаллик йил давомида пайдо бўлиши мумкин

Касаллик асосан ёз-кузда (июль, октябрь ойларида) учрайди.

Эпидемик тарқалиши

Камдан-кам ҳолларда

Тезда тарқалиши мумкин

Қўзғатувчисининг манбаи

Одам

Кемирувчилар

Тарқалган жойлари

Асосан шахарда

Чўл, қишлоқ, қишлоққа яқин шахарларда

Лейшманиозларда Боровс-кий таначасининг сони

Кўп

Кам

Оқ сичқонлар учун виру-лентлиги

Кам

Катта

Иммунитет пайдо бўлиши

Шахар хили билан касаллан-ган бемор қишлоқ хили билан яна касалланиши мумкин

Қишлоқ хили билан касал-ланган бемор шахар хили билан яна касалланиши мумкин

Қўзғатувчиси

L. tropica minor

L. tropica mаjor

П.В.Кожевников классификациясида лешманиознинг учинчи мета-лешманиоз ёки силсимон хили ажратилади.Касалликнинг бу хили камдан кам учрайди 6-7 % ни ташкил этади.Учог 80 % холларда беморнинг юз кисмида жойлашади Аксарият купинча боларда учраб , бунда жараён абортив кечиб, думбокчалар хали битиб улгурмаган ёки чузилиб кетган лешманиомалардан ташкил топади.Консистенцияси каттик майда тугунчалардан булиб «псевдолюпа» улар яралардан хосил булган чандиклар атрофида жойлашиб кукимтир рангли тугунчалар халкасини ташкил килади
Баровский касаллиги силсимон хилининг номи ва белгилари сил югуригига ухшаш булиб, бу касалликда хам худди сил югуругидек диаскопияда «олма желеси» феномени мусбат булади.
Даволаш: Даволашда беморнинг ахволи, касалликнинг клиник белгилари ва хилига эътибор берилади. Уткир бошланганда яллигланишга карши хар хил намлашлар, дезинфекциялайдиган эритмалар хамда антисептик малхам ва кремлар тавсия этилади.яралар куп ва улар пиококк инфекциялар билан зарарланганда лимфангитлар булган такдирда антибиотик, сулфаниламидлар, аутогемотерапия буюрилади, томирга 5% ли сольюсурьмин эритмаси бир кунда 3-10 мл, жами 20-25 маротоба юборилади.
Лешманиомалар атрофига мономициннинг 0,5% ли новакаиндаги эритмаси (100.000 БР) хар сафар хамда уротропиннинг 40%ли сувдаги эритмаси шпириц оркали юборилади.0,5% ли акрихинин 1%ли новакаин билан аралаштирилиб лешманиомалар атрофига юбориш яхши наф беради. Мономицин 200.000 БР дан мономицин, ланолин 30г вазелин 70г, 15% ли салицил малхамларини суртиш, ичишга эса аминохинол 02,г дан 3 махал даво курсига 8- 10 млн БР тавсия этилади. Метронидазол таблетка холатида 250 мг дан 10 кун буюрилади. Яра чакаларни тузатиш учун «Оксикорт», «Лакокортен», 2% ли ок симоб, ёки 5% ли сулфаниламидмалхами, 1-5%ли ихтиол, 0,5 %- 1% ли кумуш нитрат ва 0,1 % ли этакридин лактат эритмалари комплекс шаклида кулланилади.
Касаллик кенг таркалган эндемик учокларда флеботомус чивинлари хамда касаллик манбаи булган кемирувчилар инлари хлорпикрин билан дориланади. Чивинларни йукотиш учун инсектицидлар (Тиофос, гексахлорон) ишлатилади. Чивинлар чакишини олдини олиш максадида эндемик учокларда ишлайдиган одамларга «Тайга», «Геолог» каби кремлардан, калампирмунчок мойидан, хиди уткир атирлардан суртиб юриш буюрилади. Тери лейшманиози кишлок хили кузгатувчисининг тоза ундирмаси билан 0,1-0,2 мл эмлаш яхши натижа беради.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling