Бундан келиб чиқиб, технологик инновацияларнинг икки тури қабул қилинган: Маҳсулот инновациялари; Жараён инновациялари. - Маҳсулот инновациялари янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотларни жорий этишни қамраб олади. Шунинг учун маҳсулот инновацияларининг икки кўриниши мавжуд:
- Базис маҳсулот инновациялари;
- Такомиллаштирилган маҳсулот инновациялари.
- Жараён инновациялари маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг янги шакл ва методларини ўзлаштиришни билдиради.
- Инновация янги маҳсулот ёки жараёнга капитал қўйиш орқали олинган ва бозорда реализация этилган натижа ҳисобланади.
- Сотувга қўйилган инновация реализациясида “пул-инновация” алмашинуви юз беради.
- Ушбу алмашинув натижасида тадбиркор томонидан қўлга киритилган пул маблағлари,
- биринчидан, инновацияларни яратиш ва сотиш харажатларини қоплайди,
- иккинчидан, инновациялар реализациясидан фойда келтиради,
- учинчидан, янги инновацияларни яратишга стимул вазифасини бажаради,
- тўртинчидан, янги инновацион жараённи молиялаштириш манбаси ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, инновация қуйидаги уч функцияни бажаради: - Қайта ишлаб чиқариш;
- Инвестицион;
- Стимулловчи.
- Қайта ишлаб чиқариш функцияси инновация кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришнинг муҳим молиявий манбаи эканлигини билдиради.
- Бозорда инновация сотувидан келган пул тушуми тадбиркор фойдасини яратади, у эса молиявий ресурслар манбаси ҳамда инновацион жараённинг самарадорлиги мезони ҳисобланади.
- Тадбиркорлик фойдаси ишлаб чиқариш-савдо, инвестицион, инновацион ва молиявий фаолият кўламларини кенгайтиришга йўналтирилиши мумкин.
- Шундай қилиб, инновациядан фойда кўриш ва уни молиявий ресурс манбаи сифатида ишлатиш инновацияларнинг қайта ишлаб чиқариш функцияси мазмунини акс эттиради.
- Инновациялар реализацияси ҳисобидан олинган фойда турли йўналишларда, шу жумладан, капитал сифатида ишлатилиши мумкин. Капитал моҳиятан фойда олиш мақсадлари учун сарфланадиган пул маблағларини билдиради.
- Мазкур капитал барча инвестициялар ҳамда аниқ янги инновация турларини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.
- Демак, инновациялардан олинган фойдани инвестициялаш учун ишлатиш инновацияларнинг инвестицион функцияси мазмунини кўрсатади.
- Инновация реализацияси ҳисобидан тадбиркорнинг фойда олиши ҳар бир тадбиркорлик субъектининг мақсадли функциясига бевосита мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |