Mavzu:“Innovatsion iqtisodiyot” fanining nazariy asoslari. Reja: Innovatsion iqtisodiyot tushunchasi va o‘ziga xos xususiyatlari


Инновация тушунчаси кашфиёт ҳамда ихтиро тушунчалари билан қуйидаги белгилари билан фарқланади


Download 108.11 Kb.
bet4/6
Sana15.06.2023
Hajmi108.11 Kb.
#1486603
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Инновация 1 сиртки

Инновация тушунчаси кашфиёт ҳамда ихтиро тушунчалари билан қуйидаги белгилари билан фарқланади:

  • Ихтиро ва кашфиётлар асосан, фундаментал даражада қилинади, инновациялар эса доимо технологик (амалий) даражада амалга оширилади.
  • Кашфиёт ва ихтиро якка шахс-кашфиётчи ёхуд ихтирочи томонидан қилиниши мумкин, инновация бўлса жамоа (лаборатория, бўлимлар, институт) томонидан ишлаб чиқилиб, инновацион лойиҳа кўринишини олади.
  • Кашфиёт фойда олишни бош мақсад қилиб қўймайди. Инновация эса доимо техника ва технологияга янгилик кириш орқали катта пул оқимига эга бўлиш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш ҳамда таннархни пасайтириш, шунингдек, бошқа эътиборга молик фойда олишни кўзлайди.
  • Кашфиёт тасодифан юз бериши мумкин, инновация эса доимо изланишлар натижаси ҳисобланади. У белгиланган аниқ мақсад ва техник-иқтисодий асослашни талаб этади.
  • “Инновация” атамасини иқтисодий категория сифатида фанга ХХ асрнинг биринчи ўн йиллигида австриялик олим Йозеф Алоиз Шумпетер (1883-1950) киритган бўлиб, ўзининг “Иқтисодий ривожланиш назарияси” асарида (1911) илк марта ривожланишдаги ўзгаришларнинг янги комбинациялари масалаларини (яъни инновация масалалари) кўриб чиқиб, инновацион жараёнга тўлиқ таъриф бериб ўтган.

Й. Шумпетер ривожланишда 5 ўзгаришларни белгилади:

  • 1) Янги техника, технологик жараёнлардан ёки ишлаб чиқаришнинг янги бозор таъминотидан фойдаланиш;
  • 2) Янги хусусиятли маҳсулотларни жорий этиш;
  • 3) Янги хомашёдан фойдаланиш;
  • 4) Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва унинг моддий техник таъминотидаги ўзгаришлар;
  • 5) Янги сотув бозорларининг пайдо бўлиши.
  • Й. Шумпетер инновация атамасининг ўзини ХХ асрнинг 30-йилларида ишлатишни бошлаган. Бунда у инновация деганда истеъмол маҳсулотларининг янги турлари, янги ишлаб чиқариш ва транспорт воситалари, янги бозорлар ва саноатдаги ташкилий шаклларни жориш этиш ва ишлатиш мақсадидаги ўзгаришларни назарда тутган.
  • Й. Шумпетер фикрича, инновация фойданинг бош манбаси ҳисобланади: “Фойда, табиатан, янги комбинацияларни амалга ошириш натижасидир”, “Ривожланишсиз фойда бўлмайди, фойда бўлмаса ривожланиш йўқ”.
  • Й. Шумпетер асарлари инновация соҳасида бошқа олимларнинг изланишларига туртки берди.
  • Замонавий шароитда иқтисодиётда инновацияларнинг аҳамияти кундан кунга ошиб бормоқда.
  • Бунинг асосий сабаби инновацияларнинг бозор шароитларида кучли рақобат қуроли эканлигидир, чунки инновациялар таннархнинг пасайиши, фойданинг ўсиши, янги эҳтиёжларнинг яратилиши, қўшимча пул оқими, янги маҳсулот ишлаб чиқарувчи имиджининг (мавқе) ривожланиши, янги бозорларни, шу жумладан ташқи бозорларни очиш ва эгаллашга имкон беради.
  • Бугунги кунда технологик инновациялар тавсифи 1992 йилда Осло шаҳрида қабул қилинган (Осло йўриқномаси) халқаро стандартларга асосланади.
  • Ушбу стандартлар янги маҳсулот ва янги жараёнлар, шунингдек, уларнинг сезиларли технологик ўзгаришларини қамраб олади.

  • Download 108.11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling