- корхоналарда инновацион фаолиятни бошкариш тизимини такомиллаштириш,
- шунинг негизида бозорни зарур юкори сифатли халк истеъмоли махсулотлари билан бойитиш,
- жахон бозорига чикишга кенг йўл очиш ва ўз махсулотларини хорижий давлатларда ракобатбардош этиб тайёрлаш,
- уни валютага сотиш ва бу билан республика иктисодиётини бошкаришни халкаро андозаларга олиб чикадиган даражадаги касбий махоратга эга мутахассислар етиштириб чикиш.
- Инновация атамаси инглизча innovation (янгилик киритиш, янгилик яратиш, новаторлик) сўзидан олинган бўлиб, новацияларга инвестициялар сифатида талқин қилинади.
- Новация атамаси эса (лотинча novation-ўзгариш, янгиланиш) илгари мавжуд бўлмаган турли хил янгиликни билдиради.
- Инновация янги техника ва технология, ишлаб чиқариш, меҳнат, хизмат кўрсатиш ва бошқарувни ташкил этишнинг янги шаклларига капитал қўйилмалар орқали эришилган моддийлашган натижани намоён этади.
- Инновация тушунчаси билан ихтиро ва кашфиёт тушунчалари узвий боғлиқ ҳисобланади.
- Ихтиро деганда инсон томонидан яратилган янги қурилмалар, механизмлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мосламалар тушунилади.
- Ихтиро сўзи арабчадан ўйлаб топиш, ижод қилиш маъносини билдириб, кенг маънода фан ва техниканинг мавжуд даражасини кўтаришга ёрдам берадиган ва иқтисодий жиҳатдан ўзгача ҳал қилинган янгиликдир.
- Тор маънода давлат томонидан тан олинадиган ва тегишли қонун билан муҳофаза қилинадиган янги ечим демакдир.
- Кашфиёт сўзи арабча “кашф” сўзидан олинган бўлиб, луғавий маъноси ошкор қилмоқ, зоҳир этмоқ, пардани кўтармоқ кабиларни билдиради.
- Кашфиёт деганда табиатнинг илгари маълум бўлмаган хусусиятлари ва қонуниятларини аниқлаш тушунилади.
Ихтиро ва кашфиёт тушунчаларини фарқлашда уларнинг келиб чиқиш илдизига эътибор қаратиш жоиз. - Ихтиронинг илдизи сунъий (инсон томонидан яратилган),
- кашфиёт илдизи эса табиий (табиатнинг мавҳум хусусиятлари).
Do'stlaringiz bilan baham: |