Ушбу мослик тадбиркорнинг янги инновациялар қилишига стимул бўлиб хизмат қилади; унинг доимий равишда талабни ўрганиш, маркетинг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш, молиявий бошқарувнинг янги замонавий приёмларини қўллашига туртки беради. Юқорида санаб ўтилганларнинг барчаси инновацияларнинг стимулловчи функцияси мазмунини беради. - Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, мамлакат ва жамият ҳаётида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Бугун, Ўзбекистон, авваломбор ўзининг куч ва имкониятларига таянган ҳолда, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидан оғишмай қатъият билан бормоқда.
- Мамлакат миқёсида тадбиркорлик синфининг аҳамияти барқарор ошиб бормоқда, чунки мазкур соҳа мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти учун кенг имкониятлар очиб беради.
Олиб борилган ислоҳотларнинг мевалари сифатида жумладан, - мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг самарали қонуний ҳуқуқий меъёрлари тизими ҳамда инфратузилмаси шаклланганлиги,
- ички ва ташқи бозор эҳтиёжлари учун маҳсулот ва хизматларни тақдим этаётган янгидан янги тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятини эркин равишда олиб бориши,
- корхоналар ўртасида соф рақобат муҳитининг ривожланаётганлигини кўриш мумкин.
- Ўзбекистонда амалга оширилаётган том маънодаги ислоҳот ва ўзгаришлар шу жумладан илмий техник сиёсат каби муҳим фаолият соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
- Фан ва техника ютуқларидан самарали фойдаланиш масалалари бозор ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида алоҳида долзарблик касб этади.
- Рақобат муҳити ва бозор шароитларида фаолият олиб бораётган кўпчилик корхоналар учун айнан инновацион фаолият ҳамда унинг натижалари муваффақият ва самарадорликнинг бош мезони ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |