Mavzu:“Innovatsion iqtisodiyot” fanining nazariy asoslari. Reja: Innovatsion iqtisodiyot tushunchasi va o‘ziga xos xususiyatlari


Бундан келиб чиқиб, технологик инновацияларнинг икки тури қабул қилинган


Download 108.11 Kb.
bet5/6
Sana15.06.2023
Hajmi108.11 Kb.
#1486603
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Инновация 1 сиртки

Бундан келиб чиқиб, технологик инновацияларнинг икки тури қабул қилинган:

  • Маҳсулот инновациялари;
  • Жараён инновациялари.
    • Маҳсулот инновациялари янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотларни жорий этишни қамраб олади. Шунинг учун маҳсулот инновацияларининг икки кўриниши мавжуд:
    • Базис маҳсулот инновациялари;
    • Такомиллаштирилган маҳсулот инновациялари.
    • Жараён инновациялари маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг янги шакл ва методларини ўзлаштиришни билдиради.
    • Инновация янги маҳсулот ёки жараёнга капитал қўйиш орқали олинган ва бозорда реализация этилган натижа ҳисобланади.
    • Сотувга қўйилган инновация реализациясида “пул-инновация” алмашинуви юз беради.
    • Ушбу алмашинув натижасида тадбиркор томонидан қўлга киритилган пул маблағлари,
    • биринчидан, инновацияларни яратиш ва сотиш харажатларини қоплайди,
    • иккинчидан, инновациялар реализациясидан фойда келтиради,
    • учинчидан, янги инновацияларни яратишга стимул вазифасини бажаради,
    • тўртинчидан, янги инновацион жараённи молиялаштириш манбаси ҳисобланади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, инновация қуйидаги уч функцияни бажаради:

    • Қайта ишлаб чиқариш;
    • Инвестицион;
    • Стимулловчи.
    • Қайта ишлаб чиқариш функцияси инновация кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришнинг муҳим молиявий манбаи эканлигини билдиради.
    • Бозорда инновация сотувидан келган пул тушуми тадбиркор фойдасини яратади, у эса молиявий ресурслар манбаси ҳамда инновацион жараённинг самарадорлиги мезони ҳисобланади.
    • Тадбиркорлик фойдаси ишлаб чиқариш-савдо, инвестицион, инновацион ва молиявий фаолият кўламларини кенгайтиришга йўналтирилиши мумкин.
    • Шундай қилиб, инновациядан фойда кўриш ва уни молиявий ресурс манбаи сифатида ишлатиш инновацияларнинг қайта ишлаб чиқариш функцияси мазмунини акс эттиради.
    • Инновациялар реализацияси ҳисобидан олинган фойда турли йўналишларда, шу жумладан, капитал сифатида ишлатилиши мумкин. Капитал моҳиятан фойда олиш мақсадлари учун сарфланадиган пул маблағларини билдиради.
    • Мазкур капитал барча инвестициялар ҳамда аниқ янги инновация турларини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.
    • Демак, инновациялардан олинган фойдани инвестициялаш учун ишлатиш инновацияларнинг инвестицион функцияси мазмунини кўрсатади.
    • Инновация реализацияси ҳисобидан тадбиркорнинг фойда олиши ҳар бир тадбиркорлик субъектининг мақсадли функциясига бевосита мос келади.

    • Download 108.11 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling