«Япон модели»нинг асосий хусусиятлари.
— Миллий иќтисодиётнинг асосий йўналишларига давлатнинг юќори даражада таъсир кўрсатиши. Давлат аввал танкерлар ишлаб чиќаришни, сўнгра автомобиль, 70- йиллардан эса электроника ва компьютерлар ишлаб чиќаришни ќўллаб-ќувватлади. Бундай ёндашув Японияга 70- йилларнинг ўртасидаги чуќур кризислардан холи бўлиб, иќтисодиётни динамик тарзда ривожланишини таъминлади.
— 1957 йилдан бошлаб иќтисодиётни танглик Џолатидан олиб чиќиш Џамда ишлаб чиќаришда юќори самарага эришиш страте-
гияси аниќланиб, энергетикани ривожлантириш режаси ишлаб чиќилди. Кадрларнинг интеллектуал салоЏиятини оширишга аЏамият берилди. Уни амалга оширишда фирмалар Џам ќатнашди, лекин асосан умумий жараёнга давлат раЏбарлик ќилди. Бу инвестиция ва ундан фойдаланиш, солиќ, нарх, иш Џаќи сиёсати орќали амалга оширилди.
— Иш Џаќидаги фарќ унча катта эмас. Фирма бошлиƒи билан ходимлар ўртасида фарќ 17 марта атрофида.
— Модел социал йўналтирилган. Давлат ижтимоий нотенгликка ќарши курашади. АЏолининг социал Џуќуќларини Џимоя ќилади. Ижтимоий масалаларни Џал этишни маълум даражада корпорация ва бирлашмалар зиммасига юклайди. АЏоли жон бошига яратилган ЯММ 40,9 минг доллар бўлиб, дунёда 3-ўринда туради.
«Шведча модел». Унинг бошќа моделлардан фарќ ќилувчи хусусияти ижтимоий йўналтирилгани, мулкдаги нотенгликни ќисќартиришга ќаратилганлигидир. АЏолининг кам таъминланган ќатлами Џимоя ќилинади. Ишсизликни камайтириш чора-тадбирлари кўрилади. Швецияда давлат сектори Џиссаси юќори. Ялпи миллий маЏсулотда давлат харажатлари 60% атрофида, унинг ярмидан кўпини уй хўжалиги, корхоналарга дотация ташкил этади. Хизматларнинг кўпи давлат сектори зиммасида, аксарияти бепул. Давлат нархларга Џам аралашади.
Швеция аЏоли фаровонлиги жиЏатидан жаЏонда етакчи ўринни эгаллайди.
Давлат иќтисодий барќарорликни таъминлаш ва даромадларни ќайта таќсимлашда фаол ќатнашади. Швеция охирги 110 йил давомида аЏоли жон бошига йилига ўртача 2,5% миќдорида ялпи миллий маЏсулот ўсишига эришган.
Бу андазанинг шаклланишида Швециянинг тарихан иќтисодий жиЏатдан юксак ривожланганлиги ва меЏнаткашлар касаба ташкилотларининг жамиятда, айниќса ишлаб чиќаришда катта ўрин тутиши алоЏида аЏамиятга эга бўлди.
АЏоли жон бошига ишлаб чиќарилган ЯММ 25,7 минг долларга тенг бўлиб, жаЏонда 14-ўринни эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |