Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
- Bu sahifa navigatsiya:
- технологик, предметли ва аралаш.
Хўжалик ассоциацияси жисмоний ёки ҳуқуқий шахсларнинг ўзаро ҳамкорлик юритиш мақсадида кўнгилли равишда бирлашувини англатади ва унда бирлашувга кирувчи субъектлар ўз мустақиллигини сақлаб қоладилар.
Корхоналарнинг концентрация асосида бирлашуви картел, синдикат, холдинг ва молия-саноат гуруҳлари кўринишида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш соҳасидаги картеллар ишлаб чиқариш масалалари, нархлар, товарларни сотиш, ишчи кучини ёллаш ва шу каби масалалар бўйича келишувга асосланиб фаолият юритади. Интеграцининг бу шаклида корхоналар мустақилликни сақлаб қолган ҳолда кооперация асосида бирлашадилар. Синдикат – тижорат фаолиятини (таъминот, буюртмаларни тақсимлаш, хом ашё сотиб олиш, маҳсулот сотиш, баҳони шакллантириш) ҳамкорликда ташкил қилишга асоланган бирлашмадир. Синдикат таркибига кирувчи корхоналар ҳуқуқий ҳамда хўжалик юритиш мустақилликларини сақлаб қоладилар. Трестлар юқори даражада марказлашганлиги билан ажралиб туради. Унинг таркибига кирувчи корхоналар ишлаб чиқариш, тижорат ва ҳуқуқий мустақилликларини йўқотиб, ягона режа асосида фаолият юритади. Ўз таркибидаги акциядорлик жамиятларни назорат пакетларини эгаллаш билан корпорациялар холдинг компанияларига айланади. Холдинг ибораси инглизча «ҳолдинг» сўзидан олинган бўлиб, эга маъносини беради. Холдинглар иштирокчиларнинг молиявий имкониятларини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари билан ваизифаларни тезкор равишда амалга ошириш имконини берувчи бошқарувнинг самарали шаклини ифодалайди. Активлари таркибига бошқа корхоналарнинг акциялари назорат пакетлари кирадиган очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг хисобланади. Саноат корхоналарининг умумий ва ишлаб чиқариш тузилмалари мавжуд. Ишлаб чиқариш бўғинлари, корхона бошқаруви ҳамда ходимларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, уларнинг миқдори, катталиги ва эгаллаб турган майдони, ходимларининг сони ва ишлаб чиқариш имкониятлари корхонанинг умумий тузилмасини ифодалайди. Ишлаб чиқариш тузилмасига асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш жараёнлари амалга оширилувчи цех ва участкалар киритилади. Саноат корхоналари ишлаб чиқариш тузилмасининг уч хил тури мажуд: технологик, предметли ва аралаш. Технологик тузилмали корхоналарда цехлар ва ишлаб чиқариш участкалари технологик жиҳатдан бир хиллик тамойили асосида ташкил қилинади (масалан, тўқимачилик комбинатларида йигирув ва тўқув цехлари). Предметли тузилмага асосланган корхоналарда ҳар бир цех маълум бир маҳсулот ёки унинг бир қисмини ишлаб чиқаради (масалан, автомобиль заводида мотор цехи, шасси цехи ва ҳоказо). Аралаш (предметли-технологик) тузилма тайёрлов цехларини технологик тамойилда (темирчилик, чўян қуйиш, пўлат қуйиш ва ҳоказо), ишлов бериш ва маҳсулот чиқариш цехларини эса предметли тамойил асосида ташкил этишни кўзда тутади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling