Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 0.77 Mb.
bet13/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74
Bog'liq
kor

Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Миллий иқтисодиёт тушунчаси ва корхоналарнинг мамлакат халқ хўжалиги мажмуасидаги роли.
2. Саноат корхоналарига хос бўлган белгилар.
3. Саноат корхоналарининг вазифалари ва бажарадиган ишлари.
4. Ўзбекистон Республикасида корхоналар фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликнинг ривожланишини тушунтиринг.


3- МАВЗУ. КОРХОНАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ

3.1. Корхонани ташкил қилиш тамойиллари.


3.2. Таъсис ҳужжатлари.
3.3. Корхоналарнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши ва унга инқироз шароитида енгилликлар киритилиши.
3.4. Корхоналарни тугатиш ва қайта ташкил қилиш.


Аннотация

Корхоналар мулк эгаси (эгалари) ёки у (улар) тайинлаган вакиллик органи, меҳнат жамоаси ёки муассислар гуруҳининг қарори бўйича белгиланган қонун-қоидаларга асосан ташкил қилиниши мумкин.


Янги корхонани ташкил қилиш қуйидаги ташкилий тамойиллар асосида амалга оширилади:

  • корхонани ташкил қилиш фикрининг пайдо бўлиши;

  • корхона муассисларини танлаш;

  • таклиф қилинаётган маҳсулотга бозордаги талабни ўрганиш;

  • корхона Низом жамғармасини тузиш учун молия манбаларини аниқлаш;

  • корхонанинг таъсис ҳужжатлари ва бизнес-режасини тайёрлаш;

  • давлат рўйхатидан ўтиш;

  • муҳр, штамп ва бошқа реквизитларни тайёрлаш;

“Хусусий корхоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўра хусусий корхона мулкдор томонидан тузилади, мулкдор унга тегишли мол-мулк беради ва унинг уставини тасдиқлайди.
Хусусий корхона, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади. Хусусий корхона бошқа юридик шахсларнинг муассиси бўлишга ёки уларнинг устав фондида ўзгача тарзда иштирок этишга, ваколатхоналар очишга ва филиаллар тузишга ҳақли.
«Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларни таъсис этиш тартиби белгилаб берилади. Унга кўра жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар. Агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилса, шу шахс тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади.. Жамият муассислари жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлайдилар (тайинлайдилар), шунингдек жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз ҳиссалар қўшилган тақдирда, уларнинг пул баҳосини тасдиқлайдилар.
«Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўра хўжалик ширкати тўлиқ ширкат ёки коммандит ширкат шаклида тузилади. Хўжалик ширкати, агар унинг таъсис шартномасида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади.
Хўжалик ширкати қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай турдаги фаолиятни амалга ошириши мумкин.
Рўйхати қонунларда белгиланадиган фаолиятнинг айрим турлари билан хўжалик ширкати фақат лицензия асосида шуғулланиши мумкин.
Акциядорлик жамиятни тузиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади. Акциядорлик жамиятни тузиш усуллари ўз ичига жамият янгидан таъсис этиш ёки мавжуд юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш, қайта тузиш) йўли билан тузиш усулларини олади.
Жамиятни таъсис этиш йўли билан тузиш муассисларнинг (муассиснинг) қарорига мувофиқ амалга оширилади. Жамиятни таъсис этиш тўгрисидаги қарор таъсис йигилиши томонидан қабул қилинади. Жамият бир шахс томонидан таъсис этилган тақдирда жамиятни таъсис этиш ҳақидаги қарорни шу шахснинг ёлғиз ўзи қабул қилади.
Жамият муассислари уни тузиш тўгрисида ўзаро таъсис шартномасини имзолайдилар, шартномада уларнинг жамиятни таъсис этиш борасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартиби, жамият устав фондининг миқдори, муассислар ўртасида жойлаштирилиши керак бўлган акцияларнинг хиллари ва турлари, улар учун тўланадиган ҳақ миқдори ва бу ҳақни тўлаш тартиби, муассисларнинг жамиятни тузишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилади.
Акциядорлик жамиятни тузиш бўйича таъсис йиғилиши (конференцияси) чақирилади.
Таъсис ҳужжатларини тайёрлаш корхонани ташкил этиш ва кейинги фаолият юритиш жараёнидаги муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Таъсис ҳужжатлари фаолият юритувчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда шароитларини ифодалайди.
Корхоналар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида икки хил таъсис ҳужжатлари белгилаб берилган:

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling