Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.77 Mb.
bet36/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   74
Bog'liq
kor

Муомала фондлари корхонанинг тайёр маҳсулот заҳирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, шунингдек, чек ва векселлар, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ва кассаларнинг ҳисоб рақамларидаги маблағлардан иборат бўлади. Муомала фондлари ва айланма ишлаб чиқариш фондлари мажмуаси, корхонанинг айланма маблағлари(капитали)ни ташкил қилади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари корхона айланма маблағларининг асосий ва салмоқли қисми сифатида ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади:

  1. ишлаб чиқариш заҳиралари – бу ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқаришга киритиш учун тайёрланган ҳамда хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, харид қилинувчи ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, қадоқлаш ва ўров материаллари, асосий фондларни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материалларидан ташкил топувчи меҳнат предметлари;

  2. тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар – бу, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланишга топширилган ҳамда ишлов бериш ва йиғув жараёнида бўлган, лекин ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ тугалланмаган ҳамда ушбу корхонада кейинчалик ишлов берилиши лозим бўлган меҳнат предметлари;

  3. келгуси давр харажатлари - айни пайтда ишлаб чиқарилаётган, лекин келажакдаги маҳсулотларга мансуб бўлган янги турдаги маҳсулотларни тайёрлаш ва ўзлаштириш харажатлари (масалан, асбоб-ускуналарни қайта режалаштириш, маҳсулотларнинг янги турларини тайёрлаш ва лойиҳалаштиришга сарфланувчи харажатлар ва бошқалар).

Айланма маблағларни нормалаштириш корхонанинг узлуксиз ишлаши таъминлайдиган моддий бойлик ва бошқа ресурсларнинг минимал, лекин етарли заҳираларини шакллантириш учун зарур бўлган пул маблағларини аниқлашда ифодаланади. У ички заҳираларни аниқлаш, ишлаб чиқариш цикли давомийлигини қисқартириш ва тайёр маҳсулотни тезроқ сотиш имкон яратади.
Бироқ амалиётда корхоналарнинг барча айланма маблағлари ҳам нормалаштирилмайди. Шу сабабли айланма маблағлар нормалаштирилувчи ва нормалаштирилмайдиган турларга тақсимланади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling