Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Ускунадан интеграл фойдаланиш коэффициенти


Download 0.77 Mb.
bet34/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   74
Bog'liq
kor

Ускунадан интеграл фойдаланиш коэффициенти ускунадан экстенсив ва интенсив фойдаланиш коэффициентларининг кўпайтмаси орқали аниқланиб, унинг вақт ва қувват бўйича банд бўлишини (фойдаланилишини) комплекс характерлайди.
Корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг умумий ва қиймат кўрсаткичлари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, аввало фонд қайтими ҳақида тўхталиб ўтиш керак. У асосий фондлар бирлигига (қиймати бўйича) тўғри келган маҳсулот ишлаб чиқаришни характерлайди.
У маҳсулот сотишдан тушган бир йиллик тушумнинг (В) асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида аниқланади:

Маҳсулотнинг фонд сиғими - фонд қайтимига тескари қиймат бўлиб, қуйидаги формула асосида аниқланади:

Корхона асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилашнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

Ишлаб чиқариш қуввати – бу, маълум бир вақт давомида илғор технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг илғор шароитларида ишлаб чиқариш мумкин бўлган маҳсулотларнинг максимал даражасидир. У қоидага кўра, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг натурал кўринишда, ушбу корхонанинг ихтисослашганлиги ва маҳсулотнинг алоҳида турлари ўртасидаги ўзаро нисбатига кўра аниқланади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати илғор (асосий) цехлар қуввати билан, цехлар қуввати бош участкалар қуввати билан, участкалар қуввати эса бош ускуналар қувватига асосан аниқланади. Корхона ишлаб чиқариш қуввати катталигини белгилаб берувчи кўрсаткичлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. ускуналар таркиби ва турлар бўйича сони;

  2. ускуна, агрегат ва дастгоҳлардан фойдаланишнинг техник-иқтисодий норма (норматив) лари;

  3. ускуналарнинг ишлаш вақти фонди;

  4. ишчилар сони;

  5. ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ва ассортименти (турлари ва хилма-хиллиги).

Корхона бош бўғинининг (асосий цехининг) ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бу ерда:
М -цех ёки учасканинг қабул қилинган ўлчов бирлигидаги ишлаб чиқариш қуввати;
n - цех ёки участкадаги илғор ускуналар сони;
Фмакс –бош ускунадан фойдаланиш мумкин бўлган максимал муддат, соат;
Мт –бош ускунада маҳсулот тайёрлашнинг прогрессив меҳнат сиғими, соат.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling