Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


саноат-ишлаб чиқариш персонали


Download 0.77 Mb.
bet42/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74
Bog'liq
kor

саноат-ишлаб чиқариш персонали (С.ИЧ.П) - асосий ва ёрдамчи цехлар, завод бошқаруви, лаборатория, илмий-тадқиқот ва тажриба-лойиҳалаштириш бўлимлари (ИТ ва ТЛ.И), ҳисоблаш маркази ходимлари;

  • ноишлаб чиқариш персонали - уй-жой, коммунал ва ёрдамчи хўжаликларда, соғлиқни сақлаш, профилактика ва таълим муассасаларида фаолият юритувчи ходимлар;

  • раҳбарлар - директор, директор ўринбосарлари, бош мутахассислар, бўлим ва хизмат бошлиқлари, яъни муҳандис-техник персонал (МТП);

  • хизматчилар - ҳужжатларни тайёрлаш, ҳисоб-китоб ва назорат қилиш, хўжалик хизмати ходимлари (агентлар, ғазначилар, иш юритувчилар, котиблар, статистлар ва ҳоказо).

    Мутахассислик инсонда маълум бир турдаги ишларни бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар мажмуасининг мавжудлиги билан тавсифланади. Масалан, иқтисодчи, бухгалтер, молиячи ёки техник тилда - механик, қурувчи, энергетик, геолог ва бошқалар. Ишчиларнинг билим ва қобилиятларига бўлган талаб ягона тариф-малакавий маълумотномасида (ЯТММ), (МТП) ва хизматчиларга эса лавозимлар малакаси маълумотномада акс эттирилган. Бу ҳужжатлар асосида корхоналар ишчи ва хизматчилар тарифларига ўзгартиришлар киритадилар.
    Касбфаолиятнинг махсус ва тор кўринишдаги тури бўлиб, мутахассислик каби назарий билим ва амалий кўникмаларни талаб қилсада, мутахссисликдан фарқли равишда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қўшимча кўникмаларни ҳам талаб қилади.
    Малака деганда бирон-бир касб ёки мутахассилик бўйича мураккаб ишларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат кўникмалари ва билимлар даражаси тушунилади. Ишчилар малакаси даражасини баҳолашда ўртача тариф коэффициенти ва ўртача тариф разряди ҳисобланади. Тариф разрядлари ва коэффициентлари бир вақтнинг ўзида бажарилаётган ишлар мураккаблигини тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисобланади.
    Корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг жорий ва истиқболдаги стратегияси кадрлар сиёсати билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

    1. ишчи кучини ёллаш, жойлаштириш ва режалаштириш;

    2. ходимларни ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш;

    3. кадрларни хизмат лавозимлари бўйича юқори поғонага кўтариш;

    4. ёллаш шартлари, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш шароитлари;

    5. меҳнат жамоасида қулай руҳий (психологик) муҳитни яратиш.

    Корхонанинг кадрлар сиёсати амалиётда фақат ички вазифа ва муаммоларни ҳал қилишдан ташқари, бандлик соҳасида давлат сиёсатига таянади ва қуйидагиларни кўзда тутади:

    1. фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқи ва касб танлаш эркинликларини амалга оширишда бир хил имкониятларга эга бўлишини таъминлаш;

    2. фуқароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишлаб чиқариш қобилиятларини ривожлантиришга бандлик соҳасидаги фаолиятни иқтисодий ва ижтимоий фаолиятнинг бошқа йўналишлари билан уйғунлаштириш орқали кўмаклашиш ;

    3. меҳнат фаолияти даврида ва нафақага чиққандан сўнг хам ходимларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш;

    4. аҳоли бандлиги муаммоларни ечишда, қўшма корхоналар тузиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан халқаро ҳамкорлик юритиш ва бошқалар.

    Иш ҳақи - ҳар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос равишда тақсимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг бир қисмидир. Иш ҳақибу меҳнат учун мукофотдир.

    Download 0.77 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling