Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.77 Mb.
bet45/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74
Bog'liq
kor

СФсоф фойда;
МИТ – маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи.
5. Асосий воситалар рентабеллиги. Асосий воситалар рентабел-
лиги ҳар бир сўмлик ёки минг сўмлик асосий восита ҳисобига тўғри
келадиган фойда суммасини характерлайди. Ушбу кўрсаткич соф
фойда суммасини асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматига
бўлиш асосида аниқланади.
Р = Cоф фойда*100% /Асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати

6. Оборот активлар рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич оборот ак-


тивларнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган фойда, соф фойда сум-
масини характерлайди. Оборот активлар рентабеллиги олинган соф
фойда суммасини оборот активларнинг ўртача йиллик қийматига
бўлиш асосида аникланади:
Р= Cоф фойда*100% / Оборот активлар ўртача йиллик қиймати
7. Қарз маблағлари рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич корхона соф
фойдасини қарзга олинган маблағларига нисбати асосида аниқлана-
ди. Бу кўрсаткич ҳар бир сўмлик қарз маблағига тўғри келадиган
фойда суммасини ифодалайди.


Cоф фойда*100% / Қарз маблағлари жами


Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг моҳияти.

  2. Ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш.

  3. Бошқа харажатлар таркибига нималар киради?

  4. Фойда иқтисодий категория сифатида ҳамда унинг корхонанинг тижорат ва ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишдаги ахмияти.

  5. Фойдани шакллантириш манбалари.

  6. Фойдани тақсимлаш ва уни кўпайтириш йўллари.

  7. Рентабелликнинг иқтисодий моҳияти.

  8. Рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш услубияти.




11- МАВЗУ. КОРХОНАНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИ


11.1. Инвестициялар корхона ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш воситаси сифатида.


11.2. Корхоналарда инвестициялашнинг асосий манбалари ва йўналишлари.
11.3. Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.


Аннотация

Корхоналар хўжалик юритиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири ишлаб чиқариш ва иқтисодий салоҳиятни ривожлантириш ва сақлаб қолишдир. Корхоналарнинг бу йўналишдаги фаолияти инвестицион фаолият деб аталади ҳамда “Инвестицион фаолият тўғрисида” ги Қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.


Инвестициялар  корхоналар ва халқ хўжалиги миқёсида янги ишлаб чиқариш корхоналари яратиш ёки мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, илғор техника ва технологияларни ўзлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда (даромад) олишни кўпайтириш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилишидир. Инвестициялар ижтимоий ишлаб чиқариш тузилмасини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги номутаносибликларини бартараф қилиш ва истеъмол бозорини таъминлашда алоҳида эътиборга эга.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling